Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 15.05.2014

O‘zLiDeP фракцияси «Тижорат сири тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда

14 май куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан «Тижорат сири тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институти вакиллари, тадбиркорлар ва журналистлар иштирок этди. Тадбир давомида тақдим этилган маърузалар Ўзбекистонда ушбу қонун қабул қилиниши зарурлиги, унинг тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги ҳуқуқий ... Батафсил »

Пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятларига жазо кучайтирилди

Аввал хабар берганимдек, 2014 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Мазкур Қонун асосида 6 та Кодекс ҳамда 21 та Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, шунингдек, айрим қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотди. Хусусан, ушбу Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳам айрим қўшимчалар киритилди. Бунга кўра, Кодекснинг 211-модда (Пора бериш) ҳамда 212-модда (Пора олиш-беришда воситачилик қилиш) ... Батафсил »

6 та кодекс ҳамда 21 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

2014 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 2 апрелда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган эди. Мазкур Қонун асосида 6 та Кодекс ҳамда 21 та Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, шунингдек, ... Батафсил »

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида қонун қабул қилинди

2014 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди.   Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 30 октябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган эди. Ушбу қонуннинг мақсади ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонун 7 боб, 51 моддадан иборат. Қонунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг умумий, махсус, якка тартибдаги ҳамда виктимологик профилактика каби турлари санаб ўтилган. ... Батафсил »

Юқорига