Миллионлаб футбол ихлосмандлари интизорлик билан кутаётган Жаҳон чемпионати ўйинларига Бразилия яшил майдонларида старт берилишига ҳам оз фурсатлар қолди. Бундай фурсатларда кўпчилик мухлисларни Жаҳон чемпионатининг жадвали, тақвими қизиқтириши шубҳасиз. Аслида бундай жадвалларни интернет тармоғидан осонгина топиш мумкин. Нафақат футбол, спортга ихтисослашган сайтлар, балки ўзини ҳурмат қилган кўплаб янгилик сайтлари ҳам мундиал жадвалини ҳавола қилиши табиий ҳол. Аммо барчада ҳам доим интернет тармоғига уланиш имконияти мавжуд бўлмаслиги мумкин. Шу сабабдан, оффлайн режимида фойдаланиш осон бўлган тақвимни юклаб олиш мухлислар учун қулай бўлса ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 27.05.2014
«Fan of…» бренди ЖЧ-2014 иштирокчилари фанатларининг либосларини арзон нархларда сотувга чиқарди
Жаҳон чемпионати арафасида юртимизда фаолият кўрсатувчи «Fan of…» бренди жаҳоннинг етакчи жамоалари фанатларининг поло либосларини сотувга чиқарди. Португалия, Испания, Бразилия, Италия, Германия каби терма жамоалар ишқибозларининг (фанатлари) либосларини сотиб олишингиз ёки фарзанларингизга совға қилишингиз мумкин, – дейилади Uff.uz сайтидаги хабарда. Либосларни пойтахтимиздаги “Зарафшон” савдо мажмуасида жойлашган “Магнолика” дўконидан харид қилишингиз мумкин. Европа стандартларидан кам бўлмаган сифатларга эга бўлган ушбу “Fan of…” брендининг либослари Сизни кутмоқда, – дея ваъда бермоқда ишлаб чиқарувчилар. Либослар нархи 35 минг сўмдан. Улгуржи харид учун махсус ... Батафсил »