O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ташаббуси билан партиянинг парламентдаги фракцияси аъзолари, партия электорати вакиллари иштирокида Фарғона вилояти Боғдод тумани ҳокимининг туманда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳолати тўғрисидаги ахбороти тингланди. Президент Ислом Каримов ташаббуси билан жорий йил апрель ойида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддалар)»ги Қонуни вакиллик демократиясини янада ривожлантириш, партия депутатлик гуруҳларининг жойлардаги вакиллик ҳокимият органларидаги фаолиятини кучайтиришда кучли туртки бўлди. Қонун ижро этувчи ҳокимият устидан парламент ва ... Батафсил »