Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 27.06.2014

Абитуриентлар ёшига чеклов борми?

САВОЛ: 2014-yildan boshlab bakalavrlar qabul qilish imtihoni abituriyentlari yoshi chegaralandimi? ЖАВОБ: Йўқ, ҳозирча бундай чеклов ўрнатилмаган. Аввал хабар берганимиздек, юртимиздаги ОТМларга қабул жараёнлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомига асосан амалга оширилади. Мазкур Низомда эса ёш билан боғлиқ биронта чеклов ҳақида қоидалар белгиланмаган. 2014 йилда Низомга ҳеч қандай ўзгартириш киритилмади. “АБИТУРИЕНТ-2014” МАВЗУСИГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР: ОТМ қабул комиссиясига қачонгача ҳужжат топшириш мумкин? Абитуриентлар қандай ... Батафсил »

Шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлган ака-ука Синдоровларга Президент совғаси топширилди

Шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионлари – Исломбек ва Жавоҳир Синдоровларга Президентимиз совғаси топширилди. Бу ҳақда, ЎзА хабар бермоқда. Шу муносабат билан пойтахтимиздаги “Олимпия шон-шуҳрати” музейида тадбир бўлиб ўтди. Бу ёш иқтидорли болаларнинг халқаро майдонларда эришаётган юксак ғалабалари барчамизни қувонтиради. Яқинда Грециянинг Кавала шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ёш шахматчиларимиз Исломбек ва Жавоҳир Синдоровлар иккитадан олтин медални қўлга киритгани ҳамюртларимиз қалбини фахр-ифтихорга тўлдирди. Жаҳон чемпионати ғолиблари Исломбек ва Жавоҳир Синдоровлар ... Батафсил »

Президент Ислом Каримов оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан юртимиздаги соҳа вакилларига табрик йўллади. Табрикнинг расмий матни, ЎзАда эълон қилинди. Қадрли дўстлар, – дея бошланади Президент табриги. – Аввало, Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш йўлида жонкуярлик ва жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилаётган сиз, азиз журналистлар, радио ва телевидение, нашриёт ва матбаа соҳаси ходимларига ўзимнинг чуқур ҳурматимни билдириб, сизларни бугунги касб байрамингиз билан миллионлаб мухлисларингиз, бутун эл-юртимиз қатори чин қалбимдан табриклашга ижозат ... Батафсил »

O‘zLiDePнинг янгиланган веб-сайти ишга тушди

Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитасининг янги дизайндаги uzlidep.uz расмий веб-сайти тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Б.Ёқубов, қуйи палатанинг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси А.Жўрабоев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида фуқароларнинг ахборот олишга оид ҳуқуқ ва кафолатларини таъминлаш, жамият ҳаётининг барча соҳаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, миллий медиа соҳани изчил ва босқичма-босқич ислоҳ қилиш масаласига алоҳида эътибор ... Батафсил »

Президент Ислом Каримов Фарғона шаҳрига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида 26 июнь куни Фарғона вилоятига келди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Вилоятдаги ўзгариш, янгиланиш шаҳар остонасиданоқ кўзга ташланади. Фарғона халқаро аэропортида қурилган янги бино вилоятдаги кенг кўламли бунёдкорлик ишларидан дарак беради. Президентимиз ушбу бинони кўздан кечирар экан, уни янада кўркамлаштириш, йўловчиларга замонавий қулайлик яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Вилоят марказида минг ўринли Санъат саройи қуриб битказилди. Сарой атрофидаги 40 гектар майдонга 10 минг ... Батафсил »

ЖЧ-2014 Викторинаси: Гуруҳ босқичи ўйинларидан кейинги рейтинг жадвали

  № Ник номи Жами очко Аниқ ҳисоб Ютуқ сони Дуранг сони Тўплар нисбати 1 razzoq 51 4 26 3 18 2 Jafar 49 9 26 1 13 3 Ibrahimovich 49 3 26 4 16 4 SerLiV 48 10 27 1 10 5 Runiman 48 8 27 0 13 6 Regar 48 7 27 2 12 7 INTERISTA 48 6 27 3 12 8 ELDARADO 48 5 26 2 15 9 Medic 48 5 26 3 14 10 zimistoniy 48 ... Батафсил »

Тошкент давлат юридик университети магистратурасида янги мутахассисликлар очилди

Аввал хабар қилганимдек, 2014 йил 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорга кўра, жорий йилда олий таълим муассасаларига 5 000 нафар магистр, шундан 1548 нафари давлат гранти, 3452 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Ушбу йилда магистратура квотаси ўтган йилгидан 1300 нафарга (ҳаммаси контракт) камайтирилган. Шунингдек, бир қатор олий таълим муассасаларида магистратура ихтисосликлари ўзгартирилган. Хусусан, Тошкент давлат юридик университетида магистратура мутахассисликлари тубдан ислоҳ қилиниб, уларнинг сони ... Батафсил »

Қайси ОТМ нечта талаба қабул қилади? (тўлиқ жадвал)

Аввалроқ 2014/2015 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталари ажратилгани ҳақида хабар берган эдим. Кўпчилик муштарийлар қайси ОТМга нечта квота ажратилганлигига қизиқишларини ҳисобга олиб, бу ҳақида ҳам маълумот беришга қарор қилдим. Олдин айтганимдек, 2014 йил 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Ушбу қарорда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилган бўлиб, унга кўра 2014/2015 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 57 907 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг ... Батафсил »

2014/2015 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди

2014 йил 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Ушбу қарорда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилган бўлиб, унга кўра 2014/2015 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 57 907 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг 19 120 нафари давлат грантида ва 38 787 нафари тўлов-контракт бўйича таҳсил олади. Агар таққосласак, бу йилги квота ўтган йилгига қараганда 1300 нафарга (ҳаммаси контракт) кўпдир. Жорий йилда олий таълим муассасаларига 5 ... Батафсил »

Юқорига