Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 10.07.2014

Ҳарбий тавсияномага эга бўлган абитуриентлар иккинчи ОТМ сифатида танлаши мумкин бўлган ОТМлар рўйхати

Ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар иккинчи олий таълим муассасаси сифатида белгиланиши мумкин бўлган олий таълим муассасалари (таълим йўналишлари) рўйхати ОТМ йўналишларини қабул квотаси билан бирга кўриш учун PDF файлни юклаб олинг. ЮКЛАБ ОЛИШ 5110100-Математика ўқитиш методикаси Фарғона давлат университети Жиззах давлат педагогика институти Нукус давлат педагогика институти Навоий давлат педагогика институти Тошкент давлат педагогика университети Қўқон давлат педагогика институти   5110200-Физика ва астрономия ўқитиш методикаси Фарғона давлат университети Жиззах давлат педагогика институти Нукус давлат педагогика институти Навоий давлат ... Батафсил »

Тест натижасидан норози бўлган абитуриентлар учун апелляция бериш муддати 30 кундан 15 кунга ўзгартирилди

2014 йил 27 июнь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга қатор ўзгартиришлар киритилди. Айтиш жоизки, киритилган ўзгартиришлар бирон жиддий тартиб қоидани ўзгартиргани йўқ. Асосан, амалиётда мавжуд бўлган ҳолатларни Низомга киритиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзаро мослаштириш каби мақсадлар кўзланган. Масалан, Низомга ўзбек гуруҳларига ҳужжат топширган абитуриент ўз аризасига асосан тест синовларини ўзбек тилида лотин ёки кирилл алифбосида топшириш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилди. Бу қоида илгари бирон норматив-ҳуқуқий ҳужжатда мавжуд бўлмаса ... Батафсил »

Олий ҳарбий таълим муассасалари абитуриентлари учун тест имтиҳонлари бўлиб ўтди

Бугун, 10 июль куни, республикамиздаги олий ҳарбий таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари ўтказилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга асосан, олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари ҳар йили 10 июль куни бўлиб ўтади. Анъанадан четлашмаган ҳолда, бугун ҳам қуйидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовлари ўтказилди: Мудофаа вазирлиги тизимида: Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти; Чирчиқ ... Батафсил »

Бугунги кунгача 135 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди (10 июль)

Хабарингиз бор, бугунги кунда 2014/2015 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар миқдорида белгиланган. 2014-2015 ўқув йилида айрим янги йўналишлар ва мутахассисликлар очилди. Жумладан, мазкур ўқув йилида Тошкент архитектура-қурилиш институтида “Қиймат инжиниринги” (“Стоимостной инжиниринг”), Тошкент давлат аграр университетида “Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси” (“Технология возделывания лекарственных растений”) каби янги йўналишларга талабалар қабул қилинади. Жорий ўқув йилида ... Батафсил »

Ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлар учун фойдали маълумотлар

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ-213-сон қарори ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда айрим имтиёзларга эга. Мазкур мақолада шундай имтиёзга эга бўлган абитуриентлар учун тегишли маълумотлар ... Батафсил »

Юқорига