Президентимиз Ислом Каримов 29 август куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Президентимиз Шайхонтоҳур туманининг Абдулла Қодирий ва Лабзак кўчалари кесишган чорраҳада бунёд этилган янги замонавий кўприкни бориб кўрди. “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик темир йўл компанияси ҳузуридаги “13-кўприкқурилиш” трести бунёдкорлари томонидан барпо этилган ушбу транспорт боғламаси автомобилларнинг ҳаракатланиши учун кенг қулайлик яратади. Кўприкнинг узунлиги 642, эни 19 метр. Давлатимиз раҳбари бунёдкорлик ишлари билан танишар экан, улар юксак маҳорат, чуқур билим, юқори технологиялар ... Батафсил »