Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги “Тадбиркорлик субъектлари эҳтиёжлари учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини харид қилиш учун буюртма тақдим этиш” хизмати жорий этилди. Бу ҳақида Ягона портал матбуот хизмати хабар бермоқда. Эндиликда, бизнес фаолияти учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил ёки тижорат транспорти воситасини харид қилмоқчи бўлган тадбиркорлар, иш жойларини тарк этмаган ҳолда, автотранспорт модели ва ҳудудий дилерни танлашлари ҳамда кейинчалик ушбу моделни танланган дилердан харид қилиш учун олдиндан банд этиб қўйиш имкониятига эга бўладилар. Ягона порталда банд қилиш учун ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 16.09.2014
.Uz миллий домени Интернет-фестивалининг финалига йўл олган сайтлар номи эълон қилинди
15 сентябрь куни 2014 йилги .Uz миллий домени Интернет-фестивали ҳакамлар ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда 11 та мавзули ва 1 та махсус номинация бўйича финалга йўл олган сайтлар номи аниқланди. Эътиборлиси Xushnudbek.uz сайти бир йўла иккита номинация бўйича финал йўлланмасини қўлга киритди. Булар: “Энг яхши шахсий саҳифа” ва “Фестиваль янгилиги” номинациялари. Финалга чиққан барча сайтлар “Фестиваль лауреати” деган рағбатловчи диплом билан тақдирланишади. Эслатиб ўтаман, ғолиблар 22 сентябрь куни “Ёшлар ижодиёти саройи”да бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади. Финалга йўлланмани ... Батафсил »