Бугун 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни. Барча устозларимни байрамлари билан табриклайман! Устозлар ҳақида қанча гапирсак оз дейишади. Лекин барибир гапираверамиз. Бу бурчимиз. Устозлик шарафли касб дейишади. 2 йил давомида Тошкент давлат юридик институт (университет)да ўқитувчи бўлиб ишлаганимдан сўнг юқоридаги сўзлар нечоғлик тўғри эканлигини ҳис қилдим. Ўқитувчи… Ҳа, илк дарсим ҳали ҳамон эсимда. Қанчалик ҳаяжонланганим, қанчалик қўрққаним… Талабалик пайтларимдаёқ, институт маъмуриятида ишлардим. Ўқиш даврида салкам 5 йил деканатда услубчи (методист) бўлиб фаолият юритдим. Деярли ҳар куни талабалар билан муомала ... Батафсил »