Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 14.10.2014

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Хитойга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов 2014 йил 14 октябрь куни Пекин шаҳрида Хитой коммунистик партияси Марказий қўмитасининг сиёсий-юридик комиссияси котиби ва Сиёсий бюро аъзоси Мэн Цзяньчжу билан музокаралар олиб борди. Бу ҳақида, Синьхуа агентлигига асосланиб Газета.уз хабар бермоқда. Нашрнинг қайд этишича, учрашувда Рустам Иноятов терроризмга қарши кураш ҳамда хавфсизликни таъминлаш борасидаги ўзаро алоқаларни муттасил ривожлантириш масаласида Хитой билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга умид билдириб ўтган. Мэн Цзяньчжу ўз навбатида Хитой-Ўзбекистон алоқаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик ... Батафсил »

Xushnudbek.uz сайти 1 ёшга тўлди

Роппа-роса 1 йил олдин, аниқроғи 2013 йил 14 октябрь – Қурбон ҳайити кунида яхши ниятлар билан Xushnudbek.uz сайтини ишга туширган эдик. Мана ҳаш-паш дегунгача, орадан 1 йил вақт ўтиб қўйибди, қаранг. Ўтган давр мобайнида сайт орқали қатор янгиликлар, хабарлар, таҳлилий-танқидий мақолалар бериб боришга ҳаракат қилдим. Албатта қилинмаган ишлар ҳам анча-мунча. Баъзан дангасалигим туфайли, баъзан эса асосий иш жойимдан вақт орттира олмаганимдан кўп лойиҳалар фақат ҳаёлдаю, мияда қолиб кетди. Бугун ўзининг бир ёшлигини нишонлаб турган Xushnudbek.uz сайти гапирар эканман, энг аввало ... Батафсил »

Юқорига