2015 йил 20 июнь куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида 2015/2016 ўқув йили учун қабул комиссиялари иш бошлади. Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам), Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 20 июндан 15 июлгача қабул қилиниши белгилаб қўйилган. ZiyoNet таълим порталининг абитуриентлар саҳифасидаги маълумотга кўра, жорий йилда республикамиздаги 76 та ОТМларга талабалар қабул қилинади. Гарчи бугун қабул комиссиялари ўз фаолиятини бошлаган бўлса-да, бироқ ҳозирча қабул квоталари ҳақида маълумотлар йўқ. ... Батафсил »