Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 19.10.2015

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси аъзолигига қабул қилинди

2015 йил 11 октябрида Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси Бош кенгашининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясини Халқаро касаба уюшмалари Конфедерациясига ассоциациялашган аъзо сифатида киритиш ҳақидаги қарори қабул қилинди. Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси (ХКУК) барча қитъалардаги 162 та давлатнинг 176 миллиондан ортиқ касаба уюшма аъзоларига эга бўлган     328 та миллий касаба уюшма марказини бирлаштирган энг йирик халқаро касаба уюшмалари бирлашмаси ҳисобланади. Батафсил »

АККРЕДИТИВЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАР

АККРЕДИТИВЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ–КИТОБЛАР – мижознинг (тўловчининг) топшириғига ва унинг кўрсатмасига мувофиқ аккредитив очган банк (банк–эмитент) ўз зиммасига унинг контрагенти маблағ олувчи фойдасига тўловни амалга ошириш мажбуриятини ёки маблағ олувчи томонидан аккредитивда кўзда тутилган ҳужжатларни ва бошқа шартларни бажариш шарти б-н ушбу тўловларни амалга ошириш бўйича ваколатларни бошқа банкка тақдим этишни ўз зиммасига олади. Аккредитивлар қопланган (депонентланган) ёки қопланмаган турларда очилиши мумкин. Қопланган (депонентланган) аккредитивларни очишда эмитент–банк мижознинг шахсий маблағларини ёки унга берилган кредитни эмитент–банкнинг мажбуриятлари амалда бўлган барча муддатга ижрочи ... Батафсил »

АККОРД ҲАҚ ТЎЛАШ

АККОРД ҲАҚ ТЎЛАШ. қ.: Меҳнатга аккорд ҳақ тўлаш. Батафсил »

АЙНАНЛИК АЛОМАТЛАРИ

АЙНАНЛИК АЛОМАТЛАРИ (бир хиллик белгилари) – божхона назорати остида бўлган ҳужжатлар, товарлар, транспорт воситалари, бинолар ва бошқа жойларни божхона қиёслашидан ўтказиш, уларга пломбалар, муҳрлар қўйиш, рақамли, ҳарфий ва бошқа маркалар босиш, қиёслаш белгиларини қўйиш, штамплар босиш, намуналар ва нусхалар олиш, товарлар ва транспорт воситаларини таърифлаш, уларнинг чизмаларини тайёрлаш, масштабли тасвирлар, фотосуратлар, иллюстрациялар тайёрлаш, товарларга илова қилинган ва бошқа ҳужжатлардан ҳамда ўзга қиёслаш воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланади. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »

АЙЛАНМА КАССА МАБЛАҒИ

АЙЛАНМА КАССА МАБЛАҒИ – молия йилида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобварақларида туриши мумкин бўлган пул маблағларининг қонун ҳужжатлари б-н белгиланадиган энг кам миқдори. Турли даражадаги бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги вақтинчалик тафовутни молия й. мобайнида А.к.м. меъёри ҳисобига уни молия й. охиригача тасдиқланган ҳажмга қадар тиклаган ҳолда, бюджет маблағларининг фойдаланилмаган қолдиқлари ҳисобига, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлатнинг қисқа муддатли қимматли қоғозларини чиқариш ҳисобига қоплаш мумкин. (муал. – А.Ли) Батафсил »

АЙЛАНАСИМОН НАҚШ

АЙЛАНАСИМОН НАҚШ – айланасимон нақшлар папилляр чизиқлардан ташкил топади, бу чизиқлар бармоқнинг охирги бўғинида бир томонидан марказга ҳаракатланиб айлана ҳосил қилади. Айлананинг маркази ва тугалланиши спирал шаклида бўлади. А.н.да икки тарафида иккита дельта мавжуд. (қ. Деталь.) Шунингдек, баъзи шахсларда иккита ва аралаш (сиртмоқ б-н) алдамчи ёки чалғитувчи нақшлар ҳам учрайди. А.н.лар сиртмоқсимон нақшларга нисбатан камроқ тарқалган. Улар нақшларнинг ўртача ҳисобда 35% ни ташкил қилади. (муал. – Ж.Бобоев) Батафсил »

АЙБСИЗЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ

АЙБСИЗЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ – айбдорнинг жинояти қонуний тартибда исбот қилинмагунча уни айбсиз деб фараз қилиш. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми б-н аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас. ЖПКнинг 23-м.да кўрсатилишича, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари бўлмаса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон ... Батафсил »

АЙБСИЗ ҲОЛДА ЗАРАР ЕТКАЗИШ

АЙБСИЗ ҲОЛДА ЗАРАР ЕТКАЗИШ – агар шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англамаган, англаши мумкин ва лозим ҳам бўлмаган ёки унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етмаган ва ишнинг ҳолатларига кўра кўзи етиши мумкин ва лозим ҳам бўлмаган бўлса, бундай қилмиш айбсиз ҳолда содир этилган деб топилади. Субьектив казус б-н боғлиқ бўлган айбсиз ҳолда зарар етказиш мавжуд ҳолатнинг икки турини кўрсатиб ўтади: қилмишнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти англанмаганлиги ва ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқишининг олдини олиш имконияти йўқлиги. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

АЙБНИНГ ШАКЛЛАРИ

АЙБНИНГ ШАКЛЛАРИ – ЖКда назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишни қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этган шахс жиноят содир этилишида айбдор деб топилиши мумкин. А.ш. – бу жиноят қонунчилигига асосан жиноят содир этган шахснинг у содир этган қилмишига нисбатан идора этиш ва мазкур ҳаракатларни англай олиш йиғиндиси ҳисобланади. Ўз навбатида қонунчиликка биноан айб икки шаклдан – қасд ва эҳтиётсизлик шаклларидан иборат бўлиб, улар ҳам ўз навбатида бир неча турларга бўлиниб кетади. Қасднинг турларига тўғри қасд ва эгри қасд киради (ЖК 21-м.), ... Батафсил »

АЙБЛОВ ХУЛОСАСИ

АЙБЛОВ ХУЛОСАСИ – тергов натижасида аниқланган ҳолатлар ва айб мазмуни баён этилган процессуал ҳужжат. Айбланувчи ва унинг ҳимоячисини жиноят ишидаги барча материаллар б-н таништириб бўлгач, терговчи, башарти ишни судга юбориш учун етарли асослар борлиги тўғрисидаги фикри ўзгармаган бўлса, А.х. тузади. А.х. тавсиф, асослантириш ва хулоса қисмларидан иборат бўлади. Тавсиф қисмида дастлабки терговда аниқланган ҳолатлар, жабрланувчи, шунингдек, айбланувчи тўғрисидаги маълумотлар; айбланувчининг айбини тасдиқловчи далиллар, айбланувчининг ўзини ҳимоя қилиш учун келтирган важлари ва уларни текшириш натижалари баён қилинади. Хулоса қисмида айбланувчининг шахси ... Батафсил »

Юқорига