Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 19.10.2015

АБОЛИЦИЯ

АБОЛИЦИЯ (инглизча abolition – бекор қилиш). – 1. Дастлабки қабул қилинган қарорни, тузилган шартномани, юридик аҳамиятга молик ҳужжатнинг амал қилишини бекор қилиш маъносини англатади. А.нинг бир неча турлари мавжуд: 1) abolitio generalis sive publica, – жамиятда улкан аҳамиятга молик ҳодиса рўй берганлиги муносабати б-н маҳбусларни жазо ўташидан озод қилиш; 2) abolito ex lege – формал хатога йўл қўйилганлиги сабабли айбланувчи илтимосномасига биноан судья томонидан айбловнинг бекор қилиниши; 3) abolitio privata – жамоат айбловчиси томонидан айбловдан воз кечиш. Сўнгра ҳуқуқшуносликда abolitio ... Батафсил »

АБАНДОН

АБАНДОН – суғурта қилдирувчининг суғурталанган кема ёки юкка бўлган ҳуқуқларидан суғурта пулини тўлиқ қоплаш эвазига воз кечиши. Бунда суғурта қилдирувчи ўзига етказилган зарар миқдорини исботлаш орқали мажбуриятдан озод бўлади. А. суғурта қилдирувчининг хоҳиш–иродасини бир томонлама билдириш орқали амалга оширилади. А. ҳақиқий ҳисобланиши учун бу ҳақда суғурта қилдирувчи А. учун асос бўладиган ҳолатлар вужудга келишидан олти ой олдин суғурталовчини ёзма равишда огоҳлантириши лозим. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

2015 йилнинг 19 октябрь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа ташқи фаолият хизмати Бош котиби Ален Ле Руа қабул қилди

2015 йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Европа ташқи фаолият хизмати Бош котиби Ален Ле Руани қабул қилди. Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда уни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Матн ва фото: mfa.uz Батафсил »

Юқорига