ДАСТЛАБКИ ДИВИДЕНД – пул маблағларининг акционерлик жамиятининг якуний йиллик баланси тузилиши ва қабул қилинишидан аввал тўланадиган қисми. СКнинг 29-м.га биноан акциялар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг устав капиталида улушли иштирок этишдан олинадиган даромадлар дивиденд ҳисобланади. Дивиденд тўлаш муносабати б-н вужудга келадиган ўзаро муносабатларда икки субъект: дивиденд тўловчи ва уларни олувчи иштирок этади. Дивидент тўлови хўжалик юритувчи субъект юридик шахс бўлиши, олувчи эса юридик ҳамда жисмоний шахс бўлиши мумкин. (муал. – Л.Хван) Батафсил »
Кундалик архивлар: 28.10.2015
ДАРҲОЛ ИЖРО ЭТИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРЛАРИ
ДАРҲОЛ ИЖРО ЭТИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРЛАРИ – суднинг қуйидаги ҳал қилув қарорлари дарҳол ижро этилиши шарт: 1) алимент ундириш тўғрисидаги; 2) ходимга уч ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган иш ҳақини ундириб бериш тўғрисидаги; 3) майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етиши, шунингдек, боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарарни қоплаш учун тўловлар ундириш тўғрисидаги; 4) меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ходимни ёки ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимни аввалги ишига тиклаш тўғрисидаги, шунингдек, меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларининг ... Батафсил »
ДАРОМАДЛАРНИ ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ
ДАРОМАДЛАРНИ ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ – СКнинг 62-м.га биноан асосий бўлмаган иш жойидан, ЎзРдаги, шунингдек, унинг ҳудудидан ташқаридаги манбалардан даромад олган резидент–жисмоний шахс доимий истиқомат жойидаги солиқ органига ҳисобот й.идан кейинги йилнинг 1 апр.дан кечиктирмай жами йиллик даромади ҳақида декларация тақдим этади. Декларация – жисмоний шахс томонидан бир й.да турли манбалардан олинган даромадлар тўғрисида ҳужжат бўлиб, солиқ тўловчининг истиқомат жойидаги солиқ инспекциясига тақдим этилади. (муал. – Л.Хван) Батафсил »
ДАРОМАД СОЛИҒИ
ДАРОМАД СОЛИҒИ – молия йилида солиқ солинадиган даромадга эга бўлган жисмоний шахслар (фуқаролар)нинг солиқ солинадиган жами даромадларидан, юридик шахслар (ташкилот, хўжалик ва корхоналар) нинг солиқ солинадиган жами даромади фойдасидан ундириладиган солиқ. ЎзР СКнинг 6-м.га биноан, д.с. умумдавлат солиқлари қаторига киради. Эга бўлган даромадларига нисбатан юридик д.с. жисмоний шахсларга солинади. Юридик шахслар д.с. бўйича бюджет б-н ҳисоб-китобларни мустақил равишда амалга оширадилар. Айрим тармоқлар юридик шахсларнинг бирлашмалари бюджет б-н ҳисоб-китобларни ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан марказлаштирилган тартибда амалга оширишлари мумкин. Юридик шахслар ... Батафсил »
ДАРОМАД КЕЛТИРАДИГАН ОБЛИГАЦИЯЛАР
ДАРОМАД КЕЛТИРАДИГАН ОБЛИГАЦИЯЛАР – компания фойда олган тақдирдагина фоизлар тўланадиган облигациялар. ЎзРнинг «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида» ги Қонунига (02.09.1993.) биноан облигациялар уларнинг эгаси пул маблағлари берганлигини тасдиқ этувчи ва қимматли қоғозларнинг белгиланган қийматини уларда кўрсатилган муддатда, қайд этилган фоиз тўланган ҳолда, башарти облигацияларни чиқариш шартларида ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, қоплаш мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қоғозлардир. Ўзбекистонда ички заёмларнинг ва маҳаллий заёмларнинг облигациялари ва корхоналарнинг облигациялари чиқарилади. Облигациялар оддий ва ютуқли, фоизли ва фоизсиз (мақсадли), эркин муомалада юритиладиган ёки ... Батафсил »
ДАРАХТ ВА БУТАЛАРНИ КЕСИШ
ДАРАХТ ВА БУТАЛАРНИ КЕСИШ – ўрмон фонди ерларида дарахт ва буталарни кесиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган рухсатномалар бўйича амалга оширилади. Ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга фақат санитария ҳамда бинолар, иншоотлар ва коммуникациялар қурилиши б-н боғлиқ кесишларга маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси б-н келишув асосида йўл қўйилади. (муал. – А.Нигматов) Батафсил »
ДАМНИФИКАЦИЯ
ДАМНИФИКАЦИЯ – зарар кўриш тушунилади. (муал. – Р.Алимова) Батафсил »
ДАМ ОЛИШ ҲУҚУҚИ
ДАМ ОЛИШ ҲУҚУҚИ – ёлланиб ишловчи ходимларга берилган ижтимоий–иқтисодий ҳуқуқлардан (ЎзР Конс.нинг 38-м.) дам олиш ҳуқуқи ва уни амалга оширилиши МК ва б. қонун ҳужжатлари б-н кафолатланади. Ходимларнинг дам олиш ҳуқуқи бузилиши жавобгарликка сабаб бўлади. Одатда, бу ҳуқуқнинг мазмуни иш куни давомийлигини чеклаш, дам олиш ва байрам кунларини белгилаш, ҳар й.ги ҳақ тўланадиган меҳнат таътилини белгилашдан иборат бўлади. Қатор конс.лар юқорида айтиб ўтилган қоидалар фақат меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган шахсларга жорий этилишини қайд этади. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »
ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ
ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ – қонун ҳужжатларига кўра ходим ўзининг меҳнат вазифаларини бажаришдан озод қилинган ва сарфланган жисмоний ҳамда маънавий руҳий қувватини қайта тиклаши учун ажратилган вақт. Амалдаги қонунчиликда иш вақтининг энг кўп муддати чекланган ва айни пайтда дам олиш вақтининг ҳам энг кам муддати белгиланган. Иш куни давомидаги кундалик, ҳафталик, байрам кунларидаги ва йиллик меҳнат таътили чоғидаги дам олиш вақтларининг турлари ўзаро фарқланади. Дам олиш вақти ички меҳнат тартиби қоидалари ва б. локал меъёрий ҳужжатлар б-н тартибга солинади. Дам олиш ... Батафсил »
ДАЛОЛАТНОМА ЁЗУВЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ
ДАЛОЛАТНОМА ЁЗУВЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ – фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларга ўзгартиришлар киритиш етарли асослар мавжуд бўлганда ва манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаса агар улар Ўзбекистон ҳудудида тузилган бўлса, улар сақланаётган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади. ФҲДЁ органининг д.ё.ў.к.ни рад этиш тўғрисидаги хулосаси устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Далолатнома ёзувларга ўзгартиришлар қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: а) “Давлат тили ҳақида”ги ЎзР Қонунининг 15-м. асосида тарихий ва миллий анаъаналарга риоя қилиш мақсадида фамилияси, исми, ота исмини ёздириш истаги бўлганда; б) оталик белгиланганда; в) ... Батафсил »