Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 28.10.2015

ДАЛИЛЛАРНИНГ ДАХЛДОРЛИГИ

ДАЛИЛЛАРНИНГ ДАХЛДОРЛИГИ – суд фақат иш учун аҳамиятга эга бўлган далилларга асосланади. Ишга дахлдор бўлмаган далиллар суд томонидан рад этилади. Далилларнинг дахлдорлиги масаласи ишни судда кўришга тайёрлаш жараёнида, суд мажлисида ишни кўриш жараёнида далилларни баҳолаш орқали ҳал қилинади. (муал. – З.Иноғомжонова) Батафсил »

ДАЛИЛЛАРНИ ТАЪМИНЛАШ

ДАЛИЛЛАРНИ ТАЪМИНЛАШ – зарур бўлган далилларни кейинчалик тақдим этиш мумкин бўлмай қолади ёки қийинлашади дейишга асоси бўлган шахсларнинг суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судьядан бу далилларни таъминлашни илтимос қилишлари. Хорижий давлатларнинг органларида иш юритиш учун зарур далиллар б-н таъминлаш давлат нотариал идоралари томонидан амалга оширилади. (муал. – Ғ.Абдумажидов) Батафсил »

ДАЛИЛЛАРГА БАҲО БЕРИШ

ДАЛИЛЛАРГА БАҲО БЕРИШ – суд далилларга ишнинг ҳамма ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда, ҳар тарафлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқиш асосида ички ишонч бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга дахлдорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг ҳаммаси эса етарли даражада тўпланган ёки тўпланмаганлиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб эътироф этилади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас (ЖПК 95–м). (муал. – ... Батафсил »

ДАЛИЛ

ДАЛИЛ – ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган–бермаганлигини, шу қилмишни содир этган шахснинг айбли–айбсизлигини ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни суриштирувчининг, терговчининг ва суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай ҳақиқий маълумотлар жиноят иши бўйича далил ҳисобланади. Бу маълумотлар гувоҳнинг, жабрланувчининг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси, ашёвий далиллар, овоз ёзувлари, видеоёзувлар, кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар, тергов ва суд ҳаракатларининг баённомалари ва б. ҳужжатлар б-н аниқланади. Суд ишларида исботланиши лозим бўлган ҳолатларни тасдиқлайдиган ... Батафсил »

ДАКТИЛОСКОПИЯ

ДАКТИЛОСКОПИЯ (юнонча daktilos–бармоқ, skopeo–кузатмоқ) – қўл бармоқлари учидаги тери изларига қараб шахсни аниқлаш усули. Бу излар ариқча ва дўнгалак шаклидаги нозик чизиқлардан иборат бўлиб, ёйсимон, сиртмоқли ва гажакдор нақшлар ҳосил қилади. Анатомия фанининг тери тузилиши билимига биноан тери икки қатлам: “дерма” ва “эпидермис”лардан иборат бўлиб, ўзига хос кашта микротузилиши б-н тавсифланади. Ташқи тери қатлами бўлмиш “эпидермис” бу чизиқларни такрорлайди. Қўл–бармоқ изларидаги бу хусусият инсоннинг ҳомила даврида шаклланиб, умри бўйи, ҳатто ўлгандан сўнг ҳам тери тўқималарида чириш аломати юз берганга қадар ... Батафсил »

ДАКТИЛОСКОПИК ЭКСПЕРТИЗА

ДАКТИЛОСКОПИК ЭКСПЕРТИЗА – дактилоскопик экспертиза трасологиянинг бир қисми бўлиб, суд дактилоскопияси ва криминалистика техникаси соҳаларидаги махсус билимларга асосланиб ҳодиса жойида бармоқ изларини қолдирган шахсни, из ҳосил бўлган вақти ва шароитни аниқлаш ҳисобланади. Дактилоскопик экспертизанинг объектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: бармоқ излари қолдирилган предметлар ёки уларнинг қисмлари; кўзга кам кўринадиган бармоқ излари мавжуд бўлган предметлар; дактилоскопик плёнкага кўчириб олинган бармоқ излари; предметлардаги изларнинг масштабли фотосурати; ҳажмли бармоқ изларидан олинган гипсли нусха; жиноий ишнинг бошқа материаллари (дастлабки экспертиза хулосаси); таққослаб текшириш учун гумонланувчининг ... Батафсил »

ДАВОМЛИ ЖИНОЯТ

ДАВОМЛИ ЖИНОЯТ – ЖКнинг 32-м.га кўра, бир мақсадга эришиш учун бир-бирига ўхшаш бир неча ҳаракатдан иборат бўлган жиноят. Д.ж. умумий қасд б-н қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий қилмишлардан иборат. Бундай қилмишларнинг ўзига хос хусусияти уларнинг доимий равишда эмас, балки мустақил жиноят характерида бўлмаган, битта жиноий қилмишнинг амалга оширилиши, давом эттирилиши босқичини ифодалайдиган муайян вақт давомида қайта такрорланувчи ҳаракатлар бўлиб ҳисобланишидадир. Д.ж.нинг алоҳида кўриниши мустақил жиноят характерига эга бўлмаса, мустақил ... Батафсил »

ДАВЛАТНИНГ МАРКАЗЛАШТИРИЛМАГАН ДАРОМАДЛАРИ

ДАВЛАТНИНГ МАРКАЗЛАШТИРИЛМАГАН ДАРОМАДЛАРИ – давлат корхоналарининг даромадларидан иборат. Улар қонунчиликда белгиланган тартибда корхоналар ихтиёрида бўлади ва улар томонидан мустақил равишда ишлаб чиқариш ва ижтимоий эҳтиёжлар учун фойдаланилади. Д.м.д., гарчи давлат мулки ёки муниципал мулк бўлса–да, давлат корхоналарига бириктириб қўйилган бўлиб, хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи б-н уларга тегишли. Солиқлар ва б. мажбурий тўловларни тўлагандан кейин корхоналар олинган фойда ва уларнинг ихтиёрида бўлган бошқа даромадларни мустақил равишда тасарруф этишади. (муал. – Л.Хван) Батафсил »

ДАВЛАТГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР

ДАВЛАТГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР – давлатнинг ҳарбий ва иқтисодий салоҳиятига ҳамда сиёсий манфаатларига зарар етказадиган жиноятлар. ЖКда Д.қ.ж. ЎзРга қарши жиноятлар қаторига киритилган ва қуйидагилардан иборат: Давлатга хоинлик қилиш (157-м.), Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш (158-м.), Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш (159-м.), жосуслик (160-м.), қўпорувчилик (161-м.), давлат сирларини ошкор қилиш (162-м.), давлат сири ёки сир ҳисобланган йўқотиш (163-м.). (муал. – Б.Ахроров) Батафсил »

ДАВЛАТГА ХОИНЛИК ҚИЛИШ

ДАВЛАТГА ХОИНЛИК ҚИЛИШ – моҳиятига кўра сотқинлик ҳаракати. ЎзР фуқаросининг давлатимизнинг ташқи душманлари бўлган чет эл давлати, чет эл ташкилоти ёки унинг вакиллари б-н бирлагикдаги ЎзР суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги, мудофаа қобилияти, иқтисодиётига зарар етказишга қаратилган фаолият. Мазкур фаолият жосуслик, чет эл давлати, чет эл ташкилоти ёки унинг вакилларига ЎзРга қарши душманлик фаолиятини амалга оширишда давлат сирларини етказиш ёки бошқача ёрдам бериш шаклида амалга оширилади. Давлатга хоинлик қилиш ЎзР фуқароси ва чет эл давлати ёки ташкилотининг вакиллари б-н биргаликдаги ЎзРга қарши ... Батафсил »

Юқорига