БОШҚА ИШ ЖОЙИГА ЎТКАЗИШ – меҳнат шартномаси шартлари жиддий тарзда ўзгартирилмагани ҳолда ходимни бир корхона, муассаса, ташкилот ҳудуди доирасида бошқа жойга ўтказиш. Б.и.ж.ў. ходимнинг розилигисиз, иш берувчи фармойишига кўра амалга оширилади ва бу ҳолат ходим учун мажбурий саналади (МК нинг 91– м.). (муал. – М.Усмонова) Батафсил »
Кундалик архивлар: 28.10.2015
ВИНДИКАЦИОН ДАЪВО
ВИНДИКАЦИОН ДАЪВО – мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга бўлган ҳуқуқи. Қонунсиз эгалик инсофли ёки инсофсиз бўлиши мумкин. Агар мол-мулк уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан ҳақ тўлаб олинган бўлса, олувчи буни билмаган ва билиши мумкин бўлмаган бўлса у инсофли эгалловчи бўлиб (бунинг акси инсофсиз эгалловчи тушунчасини беради), мол-мулк мулкдор томонидан ёки эгалик қилиш учун мулкдор берган шахс томонидан йўқотиб қўйилган ёхуд мулкдордан ёки у мол-мулкини берган шахсдан ўғирланган, ё бўлмаса уларнинг ихтиёридан ташқари ... Батафсил »
ВИЛОЯТ
ВИЛОЯТ – ЎзР маъмурий–ҳудудий тузилишининг асосий бўлаги. Ўзбекистонда 12 та вилоят мавжуд. Булар: Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм, Қашқадарё вилоятларидир. ЎзР Конс.нинг 69-м.га биноан, вилоятлар чегараларини ўзгартириш, шунингдек, уларни ташкил қилиш ва тугатиш Олий Мажлиснинг розилиги б-н амалга оширилади. ЎзРнинг «ЎзРда маъмурий–ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги 1996 й. 30 авг. Қонунига мувофиқ, в.ларни ташкил этиш ва тугатиш, чегарасини ўзгартириш, в.ларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва ... Батафсил »
ВИКТИМОЛОГИЯ
ВИКТИМОЛОГИЯ (лотинча victima – қурбон ва грекча logos – таълимот) – криминологиянинг жиноят қурбонининг хусусиятлари ва хулқ-атворини, унинг жиноят содир этилган вақтда ва у содир қилингандан кейин жиноятчи б-н бўлган муносабатлари, ўзаро алоқаларини ўрганадиган мустақил йўналиши. Шу сабабдан ҳам, жиноий хулқнинг сабаблари ўрганилаётганида унинг виктимологик жиҳатларига эътибор бериш керак. В.нинг вазифаси жабрланувчилар шахсини, жиноятдан жабр кўрганлар, жиноятчи ва жабрланувчининг жиноят содир этилгунга қадар, у содир этилган вақтда ва содир этилганидан кейинги шахсий алоқалари, шунингдек, ўзаро муносабатларини тадқиқ этишдан иборатдир. Виктимология ... Батафсил »
ВИКТИМОЛОГИК ПРОФИЛАКТИКА
ВИКТИМОЛОГИК ПРОФИЛАКТИКА – виктомоген факторларнинг вужудга келишига йўл қўймаслик, уларни бартараф қилиш ёки нейтраллаштириш чораларини қўллаш, жиноятнинг потенциал қурбонларини аниқлаш ва уларни ҳимоя қилиш имкониятларини ошириш йўли б-н айрим турдаги жиноятларнинг олдини олиш. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
БОШ ПУДРАТЧИ
БОШ ПУДРАТЧИ – пудрат шартномасида белгиланган ишни пудратчининг шахсан ўзи бажариши қайд этилмаган бўлса, пудратчи ўз мажбуриятларининг бир қисмини бошқа шахсга (ёрдамчи пудратчига) бериши мумкин. Бундай вазиятларда пудратчи Б.п. деб ҳисобланади. Б.п. ёрдамчи пудратчининг мажбуриятлари юзасидан буюртмачининг олдида жавобгар бўлади. Бу ҳолат ФК 634-м.да белгилаб қўйилган. (муал. – Н.Имомов) Батафсил »
ВИКТИМЛИК
ВИКТИМЛИК – инсоннинг айрим сифатлари (диний, жисмоний ва касбий) туфайли муайян объектив шарт-шароитларда жиноий тажовузнинг қурбони бўлиш хусусияти. Шахсий в. шахснинг ўзига хос бўлган хусусиятлари туфайли унинг жиноят қурбони бўлиш эҳтимоли. Бундай хусусиятлар қуйидагича бўлиши мумкин: алоҳида қобилиятларига эга бўлиш; ақлий ёки жисмоний жиҳатдан устунлик ёки унинг акси; психологик характер нуқтаи-назаридан ўзига хослиги (холерик хулқ атворнинг намоён бўлиши); маълум бир шахснинг алоҳидаликка, ёлғизликка интилиши, бунинг натижасида ёлғизланиб қолиб, ўзгаларни тушунмаслик ва б.. Шахсий в. хусусиятлари ўзгарувчан характерга эга. Шунинг учун ... Батафсил »
ВИКТИМИЗАЦИЯ
ВИКТИМИЗАЦИЯ – шахснинг жиноят қурбонига айланиш жараёни, шунингдек, ушбу жараённинг ягона ва оммавий тартибдаги натижаси. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
ВИЗА
ВИЗА (французча – кўздан кечирилган) – турли давлат фуқароларининг бошқа бирон-бир давлатга кириши, ундан чиқиши, қисқа муддат яшаши ёки давлат ҳудудидан ўтиши учун ҳукумат маъсул органлари томонидан фуқаро паспортига қўйиладиган махсус расмий рухсат белгиси. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »
ВЕТО
ВЕТО (лотинча veto – ман этаман) – 1) кенг маънода ваколатли шахс ёки орган томонидан у ёки бу қарорга нисбатан ёзма ва оғзаки шаклда қўйиладиган таъқиқ. 2) бир орган томонидан бошқасининг қарорига мутлоқ ёки шартли–чекланган таъқиқнинг қўйилиши. Замонавий давлатларда қандайдир бир органнинг қарорини тўхтатиб қўядиган ёки кучга киришига йўл қўймайдиган ҳаракат. Давлат бошлиғига парламент қабул қилган қонунларга В. қўйиш (қарорларни тақиқлаш) ҳуқуқининг берилиши алоҳида аҳамият касб этади. В.нинг мутлоқ (ёки резолютив), бунда давлат бошлиғи парламент қабул қилган қонунни узил–кесил қайтариш ... Батафсил »