Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 28.10.2015

ДАВЛАТ ҲУҚУҚИ

ДАВЛАТ ҲУҚУҚИ – асосан “конституциявий ҳуқуқ” (қ.: Конституциявий ҳуқуқ) атамаси б-н бир хил атама. РФ, немис тилида сўзлашувчи мамлакатлар ва айрим бошқа мамлакатларда фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлайдиган ҳамда шу давлат давлат ҳокимияти органлари тизимини белгилайдиган давлатнинг ижтимоий–иқтисодий, сиёсий ва ҳудудий тузилиши асосларини тартибга солувчи ҳуқуқ тармоғини белгилашда ишлатилади. (муал. – С.Хидиров) Батафсил »

ДАВЛАТ ҲИСОБИДАН ҲИМОЯ

ДАВЛАТ ҲИСОБИДАН ҲИМОЯ – шахснинг тўловга қобилиятсизлиги ёки қонунда белгиланган бошқа асослар бўйича дастлабки тергов органининг қарори ёки суднинг ажрими б-н гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчиларга тайинланадиган ҳимоя. Ишни юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд гумон килинувчини, айбланувчини, судланувчини юридик ёрдам учун тўловдан батамом ёки қисман озод этишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда адвокат меҳнатига ҳақ давлат ҳисобидан берилади. Адвокатнинг гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига юридик ёрдами учун меҳнатига давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш тартиби Адлия ва Молия вазирликлари томонидан 1998 й. 19 августда ... Батафсил »

ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИ

ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИ – алоҳида илмий ёки маданий–маърифий аҳамиятга эга бўлган ноёб ва қимматбаҳо ҳайвонлар ҳамда ўсимликлар жойлашган ноёб табиий мажмуалар. Шу нуқтаи назардан қараганда д.қ.ларининг ер участкалари ўзида алоҳида режимдаги ердан фойдаланишни ифода этади. Д.қ.лари ўз олдига оддий ва ноёб табиий мажмуалар, ўсимлик ва ҳайвонларнинг ирсий фондларини сақлаб қолиш ва ўрганиш, табиий жараёнлар ва ҳодисалар ўзгариши устидан мониторинг ўтказиш мақсадини амалга ошириш учун ажратилган ер участкасидаги табиатни муҳофаза этувчи илмий тадқиқот муассасасидир. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, уларнинг нодир ... Батафсил »

ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ – умумдавлат бошқарув вазифаларини бажарадиган соҳалараро давлат бошқаруви марказий идоралари. Д.қ. тегишли тармоқ муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади. Д.қ. тегишли тармоқдаги аҳвол учун масъул ҳисобланади. «ЎзР Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонун (1993 й. 6 май) ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари Д.қ. нинг ҳуқуқий ҳолатини белгилаб беради. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »

ДАВЛАТ ҚАРЗИ

ДАВЛАТ ҚАРЗИ – давлат томонидан ички маблағни ва хориждан маблағни харажат қилиши натижасида вужудга келган мажбуриятлари йиғиндиси. ЎзРнинг 2000 й. 14 дек.да қабул қилинган «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ички ва ташқи қарзларига оид фаолиятни амалга ошириш вақтида қуйидаги қарз мажбуриятларидан фойдаланилиши мумкин: қисқа муддатли (бир й.гача), ўрта муддатли (бир й.дан беш й.гача) ва узоқ муддатли (беш й.дан ортиқ) давлат қимматли қоғозлари; кредитлар (қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли кредитлар); кафолатлар; бюджет даромадалари б-н харажатлари ўртасидаги вақтинча узилишни қоплаш ... Батафсил »

ДАВЛАТ ЮРИСДИКЦИЯСИ

ДАВЛАТ ЮРИСДИКЦИЯСИ – давлат суд ва маъмурий органларининг ўз ваколатларидан келиб чиқиб ишларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш ҳуқуқи. Халқаро ҳуқуқда ҳудудий ва шахсий (миллий) юрисдикция фарқланади. Ҳудудий юрисдикция деганда муайян ҳудуд доирасида амалга ошириладиган Д.ю. тушунилади. Давлат ўз ҳудудида, тегишли халқаро битимларда бошқача қоида назарда тутилгандан ташқари ҳолларда, тўла юрисдикцияни амалга оширади. Давлат чекланган мақсадли юрисдикцияни ўз континентал шелфи ва иқтисодий зонаси доирасида амалга оширади. Давлат шахсий (миллий) юрисдикцияни ўзининг ҳудудидан ташқарида, м–н, очиқ денгизда, Антарктикадаги фуқароларига нисбатан амалга ... Батафсил »

ДАВЛАТ ЭКОЛОГИЯ НАЗОРАТИ

ДАВЛАТ ЭКОЛОГИЯ НАЗОРАТИ – атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш қоида–талабларини барча вазирлик, давлат қўмиталари, идоралар, юридик шахслар, мансабдорлар ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши юзасидан махсус ваколатли органларнинг текшириш ва чораларни кўриш б-н боғлиқ фаолияти. Давлат геология қўмитаси ўзига юклатилган илмий, маданий, эстетик ва б. аҳамиятга эга бўлган алоҳида қўриқланадиган геологик объектлар (илмий ва ўқув полигонлари, геология қўриқхоналари, заказниклар, нодир геологик тоғ жинслари, ғорлар ва б.) ҳудудларида илмий тадқиқот ишлари олиб борилишини ... Батафсил »

ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ

ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ – ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари томонидан амалга ошириладиган экологик экспертиза. Д.э.э.: прогноз қилинаётган, мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва б. хил фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини; атроф муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига зарар кўрсатиши мумкин бўлган ёки зарарли таъсир кўрсатиши мўлжалланаётган ва амалга оширилаётган хўжалик ҳамда бошқа хил фаолиятнинг экологик хавфлилик даражасини; атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича назарда тутилаётган тадбирларнинг етарлилиги ва асослилигини аниқлаш учун ўтказилади. ... Батафсил »

ДАВЛАТ ШИОРИ

ДАВЛАТ ШИОРИ – кўпгина хорижий мамлакатларда давлат ва унинг суверенитети рамзларидан бири, одатда у муайян давлат ва жамиятнинг энг олий қадриятларини, унинг мафкуравий асосларини ифодаловчи чуқур маъноли қисқа иборадан иборат бўлади (мас., ГФРда – «Бирлик, қонун ва эркинлик», Буюк Британияда – «Худо ва шахс ҳуқуқи» кабилар). Қоидага кўра Д.ш. баъзан давлат гербига жойлаштирилади, аммо бевосита конс.да мустаҳкамланади. Мас., Франция Конс. 4–қисм 2-м.да: «Республика шиори – «Эркинлик. Тенглик. Қардошлик» дейилган. (муал. – Ж.Абдуллаев) Батафсил »

ДАВЛАТ ШАКЛИ

ДАВЛАТ ШАКЛИ – давлатнинг олий органларини ташкил этиш усули, давлат ҳокимиятининг ҳудудий тузилиши ва ҳокимиятни амалга ошириш усуллари. Д.ш. уч таркибий қисм: бошқарув шакли, давлат тузилиши шакли ва сиёсий тузумдан иборат. Д.ш. давлат моҳияти ва мазмунини бевосита ифодалайди. Давлатнинг моҳияти ва мазмуни (вазифалари) қандай бўлса, унинг шакли ҳам, пировард натижада, шундай бўлади. Давлатнинг моҳияти у қайси табақалар, ижтимоий гуруҳлар, синфларнинг хоҳиш–иродаси ва манфаатларини ҳимоя қилишида намоён бўлади. Давлатни мазмун нуқтаи назаридан кўриб чиқиш у қайси йўналишларда ва қандай фаолият кўрсатишини ... Батафсил »

Юқорига