ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ РЕЖИМИ – давлат чегарасини жиҳозлаш ва уни асраш устидан назорат қилиш, давлат чегарасининг шахслар ва транспорт воситалари томонидан кесиб ўтилиши, чегара орқали товарлар, бошқа мол-мулк ва ҳайвонларни олиб ўтиш, шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк ва ҳайвонларни ўтказиш, Давлат чегарасида ёки унинг яқинида хўжалик фаолияти ва б. фаолият юритиш тартибини белгиловчи қоидалар мажмуи. Д.ч.р.: Давлат чегарасини жиҳозлаш ва уни асраш устидан назорат қилиш; Давлат чегарасининг шахслар ва транспорт воситалари томонидан кесиб ўтилиши; Давлат чегараси орқали товарлар, бошқа мол-мулк ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 28.10.2015
ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ
ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ – давлатлар ҳудудини бир-биридан ажратиб турувчи, ер ва сув устидан ўтувчи чизиқлар. Д. ч. муайян давлатнинг ҳудудлари ниҳоясини аниқ белгилаб беради. Д. ч. дахлсиз ва уларнинг бузилиши давлат суверенитетининг бузилиши ҳисобланади. Ҳар бир давлат ўз чегаралари хавфсизлиги ва бузилмаслигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш ҳуқуқига эга. Д.ч.да қонун орқали давлат томонидан ўрнатилувчи ёки чегарадош давлат б-н келишган ҳолда ўрнатилувчи махсус чегара тартиби мавжуд. Қўшни давлатлар б-н чегаралар шартнома ва қонун асосида белгиланади. Д.ч.ни зўрлик б-н ўзгартириш халқаро ҳуқуқ томонидан ... Батафсил »
ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ
ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ – давлат хизмати лавозимининг мажбуриятларини республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўланадиган пул мукофоти эвазига ЎзР қонунларида белгиланган тартибда бажарадиган фуқаро. Д.х. бошқалардан, яъни ишчилардан, деҳқонлардан, жамоат ташкилотлари ходимларидан фарқ қилади, жумладан, д.х. маълум бир мансабни эгаллаб туради. Давлат д.х.ларининг ҳуқуқий ҳолатини, яъни бажарадиган ишининг характерини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, д.х.ларини рағбатлантириш ва жавобгарликка тортиш тартибини ва б. ҳолатларни белгилаб беради. (муал. – У.Мирзаев) Батафсил »
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ – маъмурий ҳуқуқнинг марказий и-тларидан бири, давлат органлари ваколатларининг бажарилишини таъминлаш бўйича касбий фаолият. Д.х. – бу давлат ташкилотлари (органлар, бирлашма, корхона, муассаса) хизматчиларининг давлат функциялари ва вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган ҳамда ҳақ тўланадиган меҳнат фаолияти. Д.х.нинг мазмуни шахс эгаллаб турган мансаб (лавозим) орқали белгиланади. Д.х. ҳуқуқий и-ти (ҳуқуқий нормалар мажмуаси) комплекс ҳисобланиб, у маъмурий, меҳнат, молия, фуқаролик ва б. ҳуқуқ соҳаларининг нормаларини ўз ичига олади. (муал. – Л.Хван) Батафсил »
ДАВЛАТ ХАРАЖАТЛАРИ
ДАВЛАТ ХАРАЖАТЛАРИ – давлатнинг молиявий харажатлари бўлиб, давлатнинг ўз функцияларини бажариши б-н боғлиқ бўлган эҳтиёжларини қондириш учун марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул жамғармаларини тақсимлаш ҳамда улардан узлуксиз равишда фойдаланиш бўйича ҳуқуқ нормалари б-н тартибга солинган иқтисодий муносабатлар. Д.х. давлат ва маҳаллий бюджетларда, шунингдек, вазирликлар, қўмиталар, корхона ва ташкилотларнинг молиявий режаларида ва сметаларида назарда тутилади. Бюджетларни тайёрлашда марказлашган ва марказлашмаган пул жамғармаларининг ўзаро нисбати белгиланади. Д.х.нинг ҳажми давлат даромадларидан, иқтисодий кўрсаткичлардан, биринчи навбатда миллий даромадни ташкил этишдан келиб чиққан ҳолда белгиланади. (муал. ... Батафсил »
ДАВЛАТ ХАЗИНАСИ
ДАВЛАТ ХАЗИНАСИ – умумий қоидага кўра, давлатга тегишли мол-мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини амалга ошириш тартибига кўра давлат мулки қуйидаги икки қисмга бўлинади: д.х. ва давлат юридик шахсларига бириктирилган мол-мулк. Д.х. бюджет маблағлари ва давлат органлари ҳамда юридик шахсларига бошқача ашёвий ҳуқуқлар асосида бириктирилмаган мол-мулклардан иборат бўлади. Бюджет маблағлари эса давлатнинг нақд пулсиз маблағларидир. Бошқа маблағлар жумласига давлат мулкига ўтган, лекин ҳали давлатнинг юридик шахсларига бириктирилмаган жисмий ашёлар киради. Бу турдаги ашёлар бир юридик шахсдан олиниб, бошқасига қайтиб берилмаган бўлиши керак. ... Батафсил »
ДАВЛАТ ХАЗИНА МАЖБУРИЯТЛАРИ
ДАВЛАТ ХАЗИНА МАЖБУРИЯТЛАРИ – давлат қимматли қоғозларининг аҳоли ва юридик шахслар орасида ихтиёрий асосда жойлаштириладиган, пул маблағларининг эгалари ушбу қимматбаҳо қоғозларни бюджетга қўшганлигини тасдиқловчи ва уларга эгалик қилиш вақти давомида қатъий белгиланган даромад олиш ҳуқуқини берувчи тури. Мақсад – бюджетни бажаришни оптималлаштириш ва инфляция суръатини пасайтиришдан иборат. Д.х.м. ҳужжатсиз шаклда ваколатли банк ҳисобварақларидаги ёзувлар кўринишида чиқарилади ва муомалага киритилади. Уларни тўлаш муддати, фоиз ставкаси ва номинал қиймати ҳар бир серияни чиқариш чоғида белгиланади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
ДАВЛАТ ФУНКЦИЯЛАРИ
ДАВЛАТ ФУНКЦИЯЛАРИ – давлатнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган давлат фаолиятининг асосий (бош) йўналишлари. Д.ф. давлат мақсади ва вазифалари б-н чамбарчас боғлиқдир. Давлат ўз олдига қўйган мақсадга эришиши учун маълум бир вазифаларни ҳал қилиши лозим, бу эса ўз навбатида тегишли функцияларни амалга оширишни тақозо этади. Вазифа ечилиши талаб қилинадиган масала бўлса, функция – ушбу масалани ечимига йўналтирилган фаолият туридир. Вазифа, бир томондан, маълум хусусиятга эга бўлмаган бирор–бир мақсадга эришиш заруратини, иккинчи томондан эса маълум фаолият турини амалга ошириш заруратини ... Батафсил »
ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ
ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ – ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот унитар корхона ҳисобланади. Унитар корхонанинг мол-мулки бўлинмайди ва у қўшилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан, корхона ходимлари ўртасида ҳам тақсимланиши мумкин эмас. Унитар корхонанинг уставида унинг номи, жойлашган ери (почта манзили), фаолият соҳаси ва мақсадлари, корхона фаолиятини бошқариш тартиби, устав фондининг миқдори, уни ташкил этиш тартиби ва манбалари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак. Таъсис шартномасида эса, тарафлар (муассислар) юридик шахс ташкил этиш мажбуриятини оладилар, ... Батафсил »
ДАВЛАТ ТУЗУМИ
ДАВЛАТ ТУЗУМИ – конституциявий ҳуқуқ (давлат ҳуқуқи) нормалари б-н белгиланадиган ва мустаҳкамлаб қўйиладиган ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий–ҳуқуқий муносабатлар тизими. Башарти жамиятга давлатнинг таъсири Конституцияга ва ҳуқуқнинг бошқа қонуний манбаларига зид бўлган ноҳуқуқий шаклда намоён бўлса, Д.т. конституциявий тузумдан фарқ қилиши мумкин, Қатор хорижий давлатлар ва РФ таркибидаги республикаларда д.т. давлат ҳокимияти органлари тизимини, уларнинг ваколати, ўзаро муносабати, шаклланиш тартибини (Мўғулистон), кўпинча эса маъмурий–ҳудудий тузилишнинг ҳам (Бошқирдистон) комплекс конституциявий–ҳуқуқий и-тнинг номи. Қирғизистонда Д.т. фақат давлат ҳокимиятини амалга ошириш норма–принципларини ўз ичига ... Батафсил »