Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 28.10.2015

ДАВЛАТ ПРОБА ТАМҒАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ

ДАВЛАТ ПРОБА ТАМҒАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ – 2001 й. 7 дек.да “Қимматбаҳо металлдан ясалган буюмларни пробалаш ва тамғалаш тўғрисида” Қонун қабул қилинди. Унинг мақсади қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларни пробалаш ва тамғалаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдир. Тамғалашнинг зарур бўлган қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларга заргарлик буюмлари, олтин, кумуш, тиш техникаси учун мўлжалланган олтин дисклар киради. Давлат проба тамғаси заргарлик буюмларида ва б. предметларда заргарлик буюмлари ишлаб чиқиладиган олтин, кумуш ва платинанинг миқдорини аниқловчи тамға ёки белги, Давлат проба тамғаси ... Батафсил »

ДАВЛАТ ПЕНСИЯЛАРИ

ДАВЛАТ ПЕНСИЯЛАРИ – ЎзР “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунига кўра тайинланадиган ижтимоий таъминот шакллари. Д.п. давлат ижтимоий суғуртаси бўйича суғурталанган шахсларга ёшига кўра, ногиронлик юз берганида, боқувчисини йўқотганлик туфайли тайинланади. Давлат пенсияларини тайинлаш асослари ва тартиблари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »

ДАВЛАТ ОРГАНИ

ДАВЛАТ ОРГАНИ – давлат механизмининг таркибий қисми бўлиб, у давлат олдида турган вазифа ва функцияларнинг муайян конкрет қисмини, йўналишини амалга оширади ва шу мақсадда тегишли давлат–ҳуқуқий ваколатларга, зарурий компетенцияга эга бўлади. Д.о. битта мансабдор шахсдан ёки муайян йўсинда ташкиллашган мансабдор шахслар гуруҳидан иборат бўлиши мумкин. (муал. – М.Ахмедшаева) Батафсил »

ДАВЛАТ НАЗОРАТИ

ДАВЛАТ НАЗОРАТИ – давлат органлари чиқарадиган қонунлар ва б. ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилинишини таъминлайдиган давлат ҳокимиятини амалга ошириш шаклларидан бири. Д.н.ни турли органлар амалга оширади. Одатда назорат вазифаси асосан парламентларда тўпланган, аммо кейинги ўн йилликда кўпгина мамлакатларда парламентдан ташқари, парламент номидан иш юритадиган назорат инстанциялари кенг тарқалди (мас., омбудсман, ҳисоб палатаси), маъмурий юстиция органларининг сони ва роли ўсди. Барча давлатларда молия вазирлиги кенг назорат ҳуқуқига эга. Ҳозирги кунда ҳар бир мамлакатда ўз Д.н. тизими шаклланган. Мас., АҚШда Д.н.ни Президент, ижро ... Батафсил »

ДАВЛАТ МУЛК ҲУҚУҚИ

ДАВЛАТ МУЛК ҲУҚУҚИ – қонун ҳужжатлари асосида давлатга қарашли бўлган мол-мулкка давлат органларининг ва давлат томонидан тузилган юридик шахсларнинг аниқ йўналтирилган ва олдиндан белгилаб қўйилган мақсадни кўзлаб эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши ҳамда давлат мулк ҳуқуқини ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқи. Давлат юридик шахсларига бириктирилган мол-мулк уларга ашёвий ҳуқуқ (хўжалик юритиш ва оператив бошқариш) асосида берилади ва бу ҳол давлатнинг ўз мол-мулкига нисбатан мулкий ҳуқуқларни амалга оширишига тўсқинлик қилмайди. Давлатнинг мулкка ... Батафсил »

ДАВЛАТ МАЖЛИСИ

ДАВЛАТ МАЖЛИСИ – Венгрия ва Эстонияда бир палатали парламентнинг, шунингдек, РФ таркибидаги қатор республикалар: Олтой, Бошқирдистон, Марий Эл, Мордовада қонунчилик органининг номи. (муал. – С.Хидиров) Батафсил »

ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ

ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ (юнонча humnos – тантанали қўшиқ) – ватан, давлат, тарихий ҳодиса, уларнинг қаҳрамонларини шарафловчи шеърий–мусиқий асар, давлат рамзларидан бири ҳисобланади. 1992 й. 10 дек.да Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун б-н тасдиқланган Давлат мадҳиясининг шеърини Ўзб халқ шоири Абдулла Орипов ёзган, мусиқасини эса таниқли санъат арбоби Мутал Бурхонов басталаган. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

ДАВЛАТ КРЕДИТИ

ДАВЛАТ КРЕДИТИ – давлат томонидан мамлакат ижтимоий–иқтисодий ривожланишиннг энг муҳим соҳалари ҳамда бюджет дефицитини қоплаш учун зарур бўлган қўшимча молиявий ресурсларни йўналтириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларниннг бўш турган пул маблағларини қайтаришлик, муддатлилик, мақсадга мувофиқлик ва ихтиёрийлик тамойилларига асосан жалб этиш бўйича молия ҳуқуқи б-н тартибга солинадиган муносабатлар. Д.к. бўйича молиявий–ҳуқуқий муносабатларни амалга ошириш натижасида давлатнинг ички қарзи шакллантирилади. (муал. – Л.Хван) Батафсил »

ДАВЛАТ КОТИБИ

ДАВЛАТ КОТИБИ – Европа ва Американинг қатор мамлакатларида юқори давлат лавозимининг номи. Мас., АҚШда Д.к. – АҚШ Давлат департаменти, яъни ташқи сиёсий маҳкама раҳбари; Буюк Британияда Д.к. деб айрим маҳкамалар – ички ишлар, мудофаа, Шотландия ишлари бўйича маҳкамалар бошлиғи номланади. Бельгияда Д.к. вазирларнинг ўринбосарлари ҳисобланади. Мексика ва Лотин Америкасининг айрим мамлакатларида вазирлар Д.к. деб аталади. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

ДАВЛАТ КОРХОНАСИ

ДАВЛАТ КОРХОНАСИ – давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ташкил қилинган, ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан қонунда белгилаб қўйилган доирада, давлатнинг топшириқларига ҳамда мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларини амалга оширувчи юридик шахс. Давлат ўзига тегишли мол-мулкни ва унга нисбатан мулкий ҳуқуқларни ўз органига ёки ўзи ташкил этган юридик шахсга топширар экан, уларни амалга оширишга нисбатан бир қатор талабларни белгилайди. Бундай талаблар жумласига: қонунда белгилаб қўйилган доирада ҳаракат қилиш; ўз фаолиятининг мақсадларига кўра мулкий ҳуқуқларни ... Батафсил »

Юқорига