ДЕПОЗИТ ШАРТНОМАСИ – қ.: депозит. Батафсил »
Кундалик архивлар: 30.10.2015
ДЕПОЗИТ СЕРТИФИКАТИ
ДЕПОЗИТ СЕРТИФИКАТИ – қимматли қоғоз, мулкий ҳуқуқларни белгиланган шаклга ва мажбурий реквизитларга амал қилган ҳолда тасдиқловчи ҳужжатдир. Д.с. кредит муассасасининг омонатчига берилган депозитни олиш ҳуқуқини тасдиқловчи, пул ёки қимматли қоғозлар депонент қилинганлиги ҳақидаги ёзма гувоҳнома. Уни тақдим этган тақдирдагина мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш ёки бошқа шахсларга бериш мумкин бўлади. (муал. – Л.Хван) Батафсил »
ДЕПОЗИТ
ДЕПОЗИТ (лотинча depositum – сақлаш учун берилган буюм) – 1) банк ва жамғарма кассаларига қўйилган муддатли, талаб қилиб олинувчи, шартли омонатлар; 2) мижозларнинг банк дафтарларидаги банкларга қиладиган муайян талабини тасдиқловчи ёзувлар; 3) кредит муассасаларига сақлаш учун бериладиган қимматли қоғозлар (акция ва облигациялар); 4) божлар ва йиғимларнинг тўланишини таъминлаш учун божхона муассасаларига бериладиган бадаллар; 5) даъво, судга келишни таъминлаш учун суд ва маъмурий муассасаларга бериладиган пул суммалари шаклидаги бадаллар. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
ДЕПАРТАМЕНТ
ДЕПАРТАМЕНТ – 1. Франция ва қатор бошқа мамлакатларда асосий маъмурий–ҳудудий бирлик. 2. Айрим давлатлар (мас., АҚШ, Швейцария, РФ)да – маҳкама ёки вазирлик номи. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »
ДЕНДРОЛОГИЯ БОҒИ
ДЕНДРОЛОГИЯ БОҒИ (юнонча dendrо – дарахт, lоgоs – таълимот) – дам олиш, рекреация ва маърифий, маданий мақсадларни тезкор равишда фойдаланишни амалга ошириш имконини берувчи алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд. Умумдавлат аҳамиятидаги Тошкент д.б. кўп миллионлик ш. аҳолисининг кундалик ҳордиғини чиқариш учун яратилган дарахт ва буталар композициясидан иборат бўлган ҳудуддир. Миллий қонунчиликка мувофиқ д.б. турли мулкчилик шаклида ташкил этилиши мумкин. (муал. – А.Нигматов) Батафсил »
ДЕМПИНГГА ҚАРШИ БОЖ
ДЕМПИНГГА ҚАРШИ БОЖ – демпинг сиёсатига чек қўйишга қаратилган асосий чора сифатида қўлланувчи қўшимча бож. Дастлаб AҚIII ва Канадада киритилган. Канада қонунига кўра, импорт қилинаётган товарлар, ўз ички нархларидан паст нархларда экспорт килаётган мамлакат учун мазкур нархлар фарқи қийматида қўшимча бож солинади, бироқ қўшимча д.қ.б. товар нархининг 50%дан ошмаслиги керак. АКШда қасддан демпинг методлари қўлланилаётганлиги аниқланганда, Президент бундай товарларни олиб киришни таъқиқлаш ҳуқуқига эга. Европа Ҳамжамияти (EҲ) демпингга қарши қонунчилиги д.қ.б.ини демпинг сиёсати етказган зарардан келиб чиққан ҳолда ... Батафсил »
ДЕМПИНГ
ДЕМПИНГ – товарларни ташқи бозорларда ишлаб чиқариш нархидан паст нархларда сотиш. Д.ни экспортчилар бозорида ҳукмрон мавқени эгаллаш учун ишга соладилар. Тариф ва савдо бўйича бош битимга кўра бир мамлакат маҳсулотини бошқа мамлакатга олиб чиқиб, унинг бозорларида товарларни импорт қилувчи мамлакат миллий иқтисодига зарар етказадиган нархларда тарқатиш, бу зарар ички бозорда (импортчи) мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган айнан шундай товарларнинг савдосини мураккаблаштиришга олиб келади. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
ДЕМОКРАТИЯ
ДЕМОКРАТИЯ (юнонча demos – халқ ва kratos – ҳокимият) – замонавий тушунишда халқ ҳокимияти, фуқароларнинг эркинлиги ва тенглиги, инсон ҳуқуқларининг бегоналаштирилмаслиги (дахлсизлиги) принципларига асосланган давлат тузилиши шакли. Д. давлат сиёсий тузилиши давлат пайдо бўлган вақтда (қадимги Афина) юзага келган. Замонавий жамиятда Д. озчилик ҳуқуқлари ҳимоя қилинган ҳолда кўпчилик ҳокимиятини, асосий давлат органларининг сайланишини амалга оширилишини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг мавжудлигини, уларнинг тенг ҳуқуқлилигини, қонун устуворлигини, конституционализмни, ҳокимиятларнинг тақсимланишини англатади. Бевосита Д.да асосий қарор, референдум, йиғинларда ва ш.к. барча аҳоли томонидан ... Батафсил »
ДЕЛИКТ МАЖБУРИЯТЛАР
ДЕЛИКТ МАЖБУРИЯТЛАР – зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар. Айрим адабиётларда шартномадан ташқари мажбуриятларга ҳам қўлланилади. Fайриқонуний ҳаракатлар туфайли зарар етказишдан келиб чиққан мажбурият деликт мажбурият (жавобгарлик) дейилади. Деликт сўзи лотинча бўлиб, “ҳуқуққа хилоф ҳаракат” деган маънони англатади. Д.м. фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш натижасида, нуқсонли товарлар (ишлар, хизматлар) оқибатида етказилган зарарлар ўрнини қоплаш, шунингдек, маънавий зарар етказганлик натижасида улар ўрнини қоплаш учун белгиланадиган мажбуриятлардан келиб чиқади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
ДЕКРЕТ-ҚОНУНЛАР
ДЕКРЕТ–ҚОНУНЛАР – Италия, Испания ва айрим бошқа мамлакатларда ҳукумат “алоҳида зарур ва шошилинч ҳолатларда” масъулиятни ўз зиммасига олиб қабул қиладиган ва қонун кучига эга бўладиган муваққат ҳужжатлар номи. Д.–қ. қабул қилинган ҳолда ҳукумат уни тасдиқлаш учун зудлик б-н парламентга тақдим этиши керак. Ҳукумат чиқарган Д.–қ.лар агар парламент уни белгиланган вақтда тасдиқламаса чиқарилган вақтдан бошлаб ўз кучини йўқотади (Италияда улар эълон қилингандан сўнг 60 кун мобайнида). Корея Республикаси, Словакия ва б. қатор мамлакатларда президент Д.–қ.ларни ўша шартларда чиқариши мумкин. (муал. ... Батафсил »