Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 30.10.2015

ДЕКРЕТ

      ДЕКРЕТ (лотинча decretum–фармон, қарор) – одатда қонун кучига эга бўлган ҳуқуқий ҳужжат. Қадимги Римда сенат, кейинчалик эса император ҳужжатлари д. деб аталган. Буюк француз инқилоби (1789–1793)дан кейин Конвент ва б. қонунчилик органларининг, шунингдек, Франция императори, Париж коммунаси, Франция ҳукумати ҳужжатлари д. деб номланган. Д.лар Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам маълум бўлган, чунончи, уларни Италия қироли, Германияда Веймар Республикаси президенти ва ҳ.к. эълон қилган. Мас., 1917 й.да Россияда Ер ва Тинчлик ҳақида Д.лар қабул қилинган. Собиқ СССРда 1936 й.гача ... Батафсил »

ДЕКЛАРАЦИЯ

 ДЕКЛАРАЦИЯ – конституциявий ҳуқуқда айрим сиёсий–юридик ҳужжатлар номи, мақсади унга тантаналик тусини касб этиш, уларни мувофиқ келувчи давлат учун алоҳида муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлаш. ЎзРда 1990 й. 20 июнда Мустақиллик Декларацияси қабул қилинган. (муал. – Л.Хван) Батафсил »

ДЕКЛАРАНТ

  ДЕКЛАРАНТ – декларация тақдим этувчи жисмоний шахслар. Амалдаги қонунларга мувофиқ декларацияни қуйидаги шахслар топшириши керак: асосий бўлмаган иш жойидан (ЎзРдаги, шунингдек, унинг ҳудудидан ташқаридаги манбалардан) даромад олган жисмоний шахслар; чет эллик жисмоний шахслар – резидентлар; тадбиркорлик фаолияти б-н шуғулланувчи жисмоний шахслар – резидентлар. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »

ДЕЗЕРТИРЛИК

    ДЕЗЕРТИРЛИК – ҳарбий хизматдан бутунлай бўйин товлаш мақсадида ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик б-н ташлаб кетиш, шунингдек, шу мақсадда хизмат жойига етиб келмасликда намоён бўлади. Муддатли хизматни ўтаб турган оддий ва сержант (старшина) таркибидаги ҳарбий хизматчилар, офицер таркибидаги прапоршчиклар, мичманлар ёки ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчилар, мудофаа вазирлигининг ҳарбий–қурилиш отрядлари (қисмлари)даги ҳарбий қурувчилар томонидан ҳарбий хизматни ташлаб кетиш д. деб ҳисобланади. Ҳарбий хизматчининг қисм ёки хизмат жойини ташлаб кетгандан ёки хизмат жойида ҳозир бўлмагандан кейинги ... Батафсил »

ДЕЗАДАПТАЦИЯ

ДЕЗАДАПТАЦИЯ – кўпгина потенциал ва реал ҳуқуқбузарлар, хусусан, рецидивистлар ва дайдиларга хос бўлган ижтимоий шароитларга мослашувнинг заифлашуви ёки бутунлай йўқолиши. (муал. – Ш.Билолхўжаева) Батафсил »

ДЕГУМИФИКАЦИЯ

ДЕГУМИФИКАЦИЯ – 1. Тупроқ таркибидаги органик м.(гумус)нинг жадал суръатларда парчаланиш (минераллашуви) жараёни натижасида ўсимликларга озуқа бўла олмайдиган минерал бирикмаларнинг ҳосил бўлиши. Бунинг оқибатида тупроқ таркиби ва тузилиши ҳамда унинг агрономик кўрсаткичлари (намланиши, сув ўтказувчанлиги, иссиқлик ушлаб туриши ва шунга ўхшаш физик, кимёвий ва биологик хусусиятлари) салбий ўзгаради. Республикамиздаги суғориладиган ерларнинг 40 фоиздан ортиқ майдони гумус б-н паст ва жуда паст даражада таъминланган. Кейинги 25–30 й. давомида гумус миқдори энг кўп тарқалган бўз тупроқларда 1/3 қисмга камайган. Бунинг олдини олиш учун ... Батафсил »

ДЕВОЛЮЦИЯ

  ДЕВОЛЮЦИЯ – Буюк Британия ва б. айрим мамлакатларда марказий ҳукумат органлари томонидан ўз ваколатларининг бир қисмини маъмурий–ҳудудий бирлик ҳокимияти органларига берилишини англатадиган атама. Бунда ҳукумат барча соҳаларда сиёсат ва қонунчиликнинг асосий йўналиши учун жавобгарликни сақлаб қолади. Қонунчилик деволюцияси (айрим масалалар бўйича қонунлар чиқариш ҳуқуқини минтақаларга бериш) ва Маъмурий деволюция (марказ ўзининг белгилаган қонун ва сиёсатни амалга ошириш ҳуқуқини минтақавий органларга бериш) фарқланади. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »

ДЕБИТОР ҚАРЗДОРЛИК

ДЕБИТОР ҚАРЗДОРЛИК – бирлашма, корхона, ташкилот, муассаса юридик ёки жисмоний шахслар б-н ўзаро хўжалик муносабатлари натижасида улардан олиниши лозим бўлган қарз суммаси. (муал. – Р.Алимова) Батафсил »

ДЕБИТОР

ДЕБИТОР (фуқаролик ҳуқуқида) – қарздор бўлиб, зиммасида муайян ҳаракатларни қилишга, мас., олди–сотди мажбуриятларида – товарларни етказиб беришга, пул мажбуриятларида – пулни топширишга, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги мажбуриятларда – ишни бажаришга ва хизматлар кўрсатишга мажбур бўлган тараф. Д. мажбурият–ҳуқуқий муносабатларнинг мустақил тарафидир. Мажбуриятда Д. сифатида бир ёки бир пайтнинг ўзида бир неча шахс иштирок этиши мумкин. Агар тарафлар шартномага кўра бир-бирларига нисбатан мажбуриятли бўлса, тарафлардан ҳар бири бошқа тараф олдида унинг фойдасига нима қилиши шарт эканлиги жиҳатидан унинг қарздори ... Батафсил »

ДАЪВОНИНГ БАҲОСИ

ДАЪВОНИНГ БАҲОСИ – даъвогар талаб қилган мулкий талабларнинг пулдаги ифодаси. Д.б. қуйидагича белгиланади: 1) пул ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича – ундириладиган суммага қараб; 2) мулк талаб қилиш тўғрисидаги даъволар бўйича – даъво қилинаётган мулкнинг қийматига қараб; 3) бир қанча мустақил талаблардан иборат даъволар бўйича – ҳамма талабларнинг умумий суммасига қараб; 4) алимент ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича – бир йиллик тўловларнинг йиғиндисига қараб; 5) муддатли тўловлар ва пул бериш тўғрисидаги даъволар бўйича – тўловларнинг ёки бериладиган пулларнинг кўпи б-н уч йиллик ... Батафсил »

Юқорига