Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 30.10.2015

ДАЪВОГАР

ДАЪВОГАР – ҳуқуқнинг ва қонун б-н қўриқланадиган манфаатларнинг ҳимоя қилишини илтимос қилиб даъво қўзғатган ёхуд манфаатини кўзлаб иш қўзғатган шахс. (муал. – З.Эсанова) Батафсил »

ДАЪВОГА ҚАРШИ ЭЪТИРОЗ БИЛДИРИШ

ДАЪВОГА ҚАРШИ ЭЪТИРОЗ БИЛДИРИШ – жавобгар ўзига нисбатан қўзғатилган даъвони инкор этиши ва бунинг сабаблари (важлари) ни кўрсатиши, даъвони асослантирилган равишда инкор этиши. (муал. – З.Эсанова) Батафсил »

ДАЪВО ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ

ДАЪВО ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ – низоли фуқаролик ҳуқуқини, оила, меҳнат, уй–жой каби масалаларга оид ҳуқуқни, фуқаролик процесси тартибида амалга ошириш ҳуқуқи, шунингдек, суд томонидан қонуний ва асосли деб топилган даъво талабининг қаноатлантирилишига бўлган ҳуқуқ. (муал. – З.Эсанова)   Батафсил »

ДАЪВО МУДДАТИ

ДАЪВО МУДДАТИ – фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муддатлари. Шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли б-н ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддат. Муддатлар ким томондан тайинланишига кўра, 3 хил бўлади: қонуний муддатлар; шартномали муддатлар; суд томонидан белгиланадиган муддатлар. Фуқаролик қонунчилигида д.м.нинг 2 хил кўринишини белгиланган: умумий ва махсус. (муал. – И.Зокиров)   Батафсил »

ДАЪВО АРИЗАСИ

ДАЪВО АРИЗАСИ – судда фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ёзма шаклда берилган ариза. Д.а.да қуйидагилар кўрсатилиши лозим: 1) ариза берилаётган суднинг номи; 2) даъвогарнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ва яшаш жойи, агар даъвогар ташкилот бўлса, унинг қаерда жойлашганлиги, шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ва манзили; 3) жавобгарнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми), яшаш жойи ёки агар жавобгар ташкилот бўлса, унинг қаерда жойлашганлиги; 4) даъвогарнинг талаби; 5) агар даъвони ... Батафсил »

ДАЪВО

ДАЪВО – ўз ҳақ–ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳақида суд орқали ёки бошқа усуллар б-н қўйилган талаб. Ҳар бир д.нинг ўзига хос хусусиятга эга эканлигини ҳисобга олиб, бир д.нинг иккинчи д.дан ажратиш мақсадида д.лар икки таркибий қисмга: д. предмети (талаб қилинаётган нарса) га ва д. асосига бўлинади. Д. турлари д.гарнинг қандай мақсадни кўзлашига, нима тўғрисида қарор чиқарилишини суддан илтимос қилишига қараб д.лар икки турга: ундириш (олиб бериш) ва тан олиш тўғрисидаги д.ларга бўлинади. Д. жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ... Батафсил »

ДАСТХАТ ШУНОСЛИК

ДАСТХАТ ШУНОСЛИК – ҳар бир шахснинг ўзига хос бўлган ёзиш усули, ҳарфли, рақамли ва б. қўлёзмаларни текшириш. Хатни ёзган шахсни аниқлаш жараёни д. дейилади. Ёзган шахсни аниқлаш учун эса д. экспертизасини тайинлаб, лаборатория усулида текширув ўтказиб, тегишли хулоса белгиланади. Хат ва имзонинг ўзига хос хусусиятлари ёзган шахс ёзиш малакасининг индивидуаллик хослигини белгилайди. Д. экспертизаси хат ва имзоларнинг индивидуаллик хусусиятига асосланиб ўтказилади, бу хусусият қўлёзма хатнинг умумий ва хусусий белгилари йиғиндиси б-н ифодаланади. Ҳар бир инсон ташқи белгилари б-н индивидуал бўлгани ... Батафсил »

ДАСТХАТНИНГ КООРДИНАЦИЯСИ

ДАСТХАТНИНГ КООРДИНАЦИЯСИ – инсоннинг қўлёзма хати, яъни ёзиш жараёнида ёзув қуролини ушлашда, ҳаракат қилдиришида, қўл ҳаракати ва хат мазмунини назорат қилишда ақлий куч сарф этилади. Буларнинг барчаси бир-бири б-н боғлиқ равишда амалга ошади, шундагина хатнинг ёзилиш ҳаракати мустаҳкамланади ва ҳарфлар–сўзлар автоматик равишда ёзиб борилади ва ёзишдаги координация, яъни ҳаракат бир текисликда намоён бўлади. Хатни ёки имзони қасддан ўзгартириб ёзишга ҳаракат қилинса координацияси (ёзишдаги ҳаракат малакаси) бир мунча сусаяди, ёзиш тезлиги пасаяди, натижада умумий ва айрим хат белгилари ўзгариб кетади. (муал. ... Батафсил »

ДАСТЛАБКИ ҚАМОҚ

ДАСТЛАБКИ ҚАМОҚ – эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақлаш. Айбланувчи, судланувчи содир этган, ЖКда назарда тутилган оғир ёки ўта оғир жиноятнинг хавфлилиги туфайли, суриштирувдан, дастлабки терговдан ва суддан яшириниш хавфи бор, деган ўринли тахмин мазкур чорани танлаш учун асос бўлиши мумкин. Эҳтиёт чораси сифатида Д.қ. ЖКда камида уч й. муддатга озодликдан маҳрум этиш тариқасида жазо бериш назарда тутилган, қасддан содир этилган, беш й.дан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган эҳтиётсизлик б-н содир этилган жиноятларга доир ишлар бўйича; фақат ушлаб ... Батафсил »

ДАСТЛАБКИ ШАРТНОМА

ДАСТЛАБКИ ШАРТНОМА – дастлабки шартнома бўйича тарафлар келгусида мол-мулк бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақида дастлабки шартномада назарда тутилган шартлар асосида шартнома тузиш (асосий шартнома) мажбуриятини оладилар. Дастлабки шартнома асосий шартнома учун белгиланган шаклда, борди–ю, асосий шартноманинг шакли аниқ бўлмаса, ёзма шаклда тузилади. Дастлабки шартноманинг шакли тўғрисидаги қоидаларга риоя қилмаслик унинг ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлади. Дастлабки шартномада асосий шартноманинг нарсасини, шунингдек, бошқа муҳим шартларини белгилаб қўйиш имконини берадиган шартлар бўлиши керак. Дастлабки шартномада тарафлар қанча муддатда асосий шартномани тузиш ... Батафсил »

Юқорига