ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВ – судгача тергов йўли б-н далил тўплаш. Д.т. давомида жиноят ва жиноятчини аниқлаш, ишни тўғри ҳал этиш учун аҳамиятли бўлган ҳамма ҳолатлар бўйича далиллар йиғилади ва текширилади, муайян шахсни жиноят содир қилганликда айблаш масаласи ҳал этилади. Суриштирув ўтказилган ишлар бўйича Д.т. суриштирув тугаллангандан кейин олиб борилади. ЖПКга биноан. Д.т. мажбурий бўлиб, у барча жиноят ишлари бўйича ўтказилиши шарт. Д.т.ни прокуратура, ички ишлар органлари ва миллий хавфсизлик хизмати терговчилари олиб боради. Уни прокурорлар ҳам ўтказиши мумкин. Жиноят қаерда содир ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 30.10.2015
ДАСТЛАБКИ ТАДҚИҚОТ
ДАСТЛАБКИ ТАДҚИҚОТ – эксперт тадқиқотининг босқичи. Бунда эксперт унга текшириш учун тақдим этилган иш материаллари, ашёвий далиллар ва намуналар б-н танишади, уларнинг эксперт олдига қўйилган масалаларга жавоб бериш учун етарлилиги аниқланади. Зарур бўлган қўшимча маълумотлар талаб қилинади. Дастлабки тадқиқотда текширишга тақдим этилган объектларнинг умумий кўриниши фотосуратга олинади. Объектларни текшириш ишлари махсус билимларга эга бўлган мутахассислар томонидан олиб борилади. Текшириш давомида мутахассис ҳар бир объектни тузилишига қараб гуруҳларга ажратиб тадқиқот қилади. Тадқиқот ишлари олиб боришда махсус криминалистик адабиётлар ва техника воситаларидан ... Батафсил »
ДАСТЛАБКИ СИНОВ
ДАСТЛАБКИ СИНОВ – ходимни ишга қабул қилиш чоғида топширилаётган меҳнат вазифаларини эплай олишига нечоғлик лаёқатли эканлигини аниқлаш мақсадида ходимни текшириш усули. Д.с. меҳнат шартномасига унинг қўшимча шарти сифатида киритилади ва бу ҳақда ишга қабул қилиш буйруғида ҳам қайд этилади. Дастлабки синов фақат ишга кираётган шахснинг розилиги б-н қўлланиши мумкин. Ҳомиладор ёки уч ёшгача етмаган боласи бор аёллар ишга қабул қилинаётганида ва меҳнат бўлимлари томонидан квоталанган иш жойига юборилганларда д.с. қўлланилмайди. Д.с. натижалари иш берувчи томонидан холис баҳоланади ва ундан ўта ... Батафсил »