Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Oktabr 2015

БЮДЖЕТДАН МОЛИЯЛАШ

БЮДЖЕТДАН МОЛИЯЛАШ – давлат бюджетидан давлат буюртмаларини амалга ошириш, давлат дастурларини бажариш, давлат ташкилотларини сақлаш б-н боғлиқ харажатларга пул маблағлари ажратиш. Б.м. давлат харажатларини амалга оширишнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Давлатнинг асосий харажатлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиб, улар давлат ижтимоий ва иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларини молиялаштириш учун йўналтирилади. Бажарадиган хусусиятига кўра, одатда, ўз маблағларига эга бўла олмайдиган, аммо уларнинг фаолияти жамият ва давлат эҳтиёжларини қондиришнинг зарурий шарти бўлган ташкилотларнинг харажатлари бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига тўлиқ қопланади. Уларга ўз харажатларини ... Батафсил »

БЮДЖЕТДАН АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛОВЧИЛАР

БЮДЖЕТДАН АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛОВЧИЛАР – тегишли бюджетлар ва харажатлар сметаларидан тасдиқланган параметрлар доирасида бюджетдан ажратиладиган маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқи берилган бюджет ташкилотлари, корхоналар ва хўжалик ташкилотлари раҳбарлари ёки уларнинг вазифаларини бажарувчи шахслар. Уларга тегишли бюджетлар ва харажатлар сметаларида тасдиқланган параметрлар доирасида бюджетдан ажратиладиган маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқи берилган. Ўзларига берилган ваколат доирасига кўра б.а.м.т.: бюджетдан ажратиладиган маблағларни бош тақсимловчилари ва қуйи тақсимловчиларига бўлинади. (муал. – Ф.Исаева) Батафсил »

ДАВЛАТ БАНКРОТЛИГИ

ДАВЛАТ БАНКРОТЛИГИ – давлатнинг ташқи ва ички қарзларини тўлашдан тўлиқ ёки қисман иқтисодий қудратсизлиги. (муал. – А.Ли) Батафсил »

ДАВЛАТ БАЙРОҒИ

ДАВЛАТ БАЙРОҒИ – тасвири Конс., баъзан қонун б-н ўрнатиладиган, бирор давлатни бошқа давлатлардан фарқловчи расмий белги, нишон. У давлат мустақиллиги, суверенитети рамзи ҳисобланади. Д.б.нинг ранги, тузилиши ва эмблемалари маълум мазмунни англатади. Мустақил ЎзРнинг Д.б. 1991 й. 18 ноя. Олий Кенгаш томонидан тасдиқланган. ЎзРнинг д.б. муқаддасдир. ЎзРнинг Д.б.нинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидан иборат. Қонунда кўрсатилганидеқ, байроғимиз халқаро майдонда ЎзР делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафари чоғида, халқаро ... Батафсил »

БЮДЖЕТ ТРАНСФЕРТИ

БЮДЖЕТ ТРАНСФЕРТИ – бюджетдан юридик ёки жисмоний шахсга бевосита ёхуд ваколатли орган орқали ажратиладиган қайтарилмайдиган пул маблағлари. (муал. – А.Ли) Батафсил »

БЮДЖЕТ ТИЗИМИ

БЮДЖЕТ ТИЗИМИ – давлат, маъмурий ҳудуд, баъзи муассасалар бюджетларининг иқтисодий муносабатлар ва ҳуқуқий меъёрларга асосланган мажмуи. Б.т. турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндисини, бюджетларни ташкил этишни ва тузиш принципларини, бюджет жараёнида улар ўртасида, шунингдек, бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатларни ўзида ифодалайди. Молия й.ига мўлжалланган барча даражадаги бюджетларни шакллантириш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва уларнинг ижроси ҳисобини юритиш ЎзРнинг миллий валютаси – сўмда амалга оширилади. Б.т. қуйидаги асосий принципларга асосланади: бюджет таснифи тизими, ҳисоб–бюджет ... Батафсил »

ДАВЛАТ АППАРАТИ

ДАВЛАТ АППАРАТИ (инглизча – mashinery of government) – давлат органлари тизими. Улар орқали давлат ҳокимияти ва унинг функциялари амалга оширилади. Д.а. давлат механизмининг таркибий қисми ҳисобланади. Д.а.ининг фаолият мазмуни, унинг фаолиятини ташкил этишнинг принциплари, ходимлар таркиби, иш юритиш шакли ва услублари давлатнинг тегишли функцияларини маромида амалга ошириш эҳтиёжлари б-н белгиланади. (муал. – М.Ахмедшаева) Батафсил »

ДАВЛАТ АЙБЛОВЧИСИ

ДАВЛАТ АЙБЛОВЧИСИ – жиноят иши бўйича судланувчига қўйилган айбни судда давлат номидан қўллаб–қувватлайдиган прокурор. Д.а. амалдаги қонунларнинг талабларига ва ишнинг барча ҳолатларини эътиборга олишга асосланган ўз ишончига амал қилади. Д.а. далилларни текширишда иштирок этади, ЖКнинг нормаларини қўллаш, судланувчининг ҳаракатларини тавсифлаш, унга жазо турини ва меъёрини тайинлаш ҳамда суд ҳал этиши лозим бўлган бошқа масалалар юзасидан ўз фикрини баён қилади. Д.а. суд тергови натижалари асосида судланувчига қўйилган айбловнинг мазмунини ўзгартириш ёки айбловдан воз кечиш сабаблари хусусидаги фикрини судга ёзма равишда тақдим ... Батафсил »

БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТИНИНГ СМЕТАСИ

БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТИНИНГ СМЕТАСИ – асосий режали ҳужжат бўлиб, ташкилотлар фаолияти ҳамда хўжалик ва маданий қурилиш бўйича марказлаштирилган тадбирларни амалга ошириш учун бюджет ҳисобидан бериладиган маблағлар ҳажмини, мақсадли йўналиши ва чораклар бўйича тақсимотини белгилаб беради. (муал. – А.Ли) Батафсил »

БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТИ

БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТИ – зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш б-н боғлиқ бўлган ўз фаолиятини амалга ошириши учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш назарда тутилган ва бу маблағ молиялаштиришнинг асосий манбаи ҳисобланадиган вазирлик, давлат қўмитаси, идора, давлат ташкилоти. (муал. – А.Ли) Батафсил »

Юқорига