ДАВЛАТ (миллий) РАМЗЛАРИ (юнонча – symbolan – белги) – конституция ёки махсус қонун б-н белгиланган, қоидага кўра, ҳар бир давлатнинг миллий мустақиллигини, ўзига хослигини гавдалантирадиган, баъзан маълум мафкуравий мазмунга эга бўлган тарихий шаклланган фарқловчи белгилари. Асосий д.р.га одатда давлат байроғи, давлат герби, давлат мадҳияси, давлат бошлиғи стандарти, давлат муҳри, давлат шиори киритилади. Баъзан конституциялар тантанали саналарни ҳам Д.р. қаторига киритади. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »
Ойлик архивлар: Oktabr 2015
ДАВЛАТ
ДАВЛАТ – жамиятни бошқаришнинг муайян усули, сиёсий тизимнинг асосий элементи, бутун жамиятга нисбатан амал қиладиган, унинг расмий вакили ҳисобланадиган, зарур ҳолларда мажбурлов чоралари ва воситаларига таянадиган халқ сиёсий ҳокимияти. Д. жамиятни бошқарувчи тизим сифатида, ўзининг тузилмасига ҳамда ўз ваколатларини амалга ошириш учун махсус органларга, чунончи давлат механизми, унинг аппаратига эга бўлади. Конституциявий ҳуқуқ назариясида – Д. жамиятни ташкил этишнинг маълум усули, сиёсий тизимнинг асосий элементи, бутун жамиятга тааллуқли бўлган, унинг расмий вакили бўладиган ва зарур ҳолларда мажбурлаш воситалари ҳамда чораларига ... Батафсил »
БЮДЖЕТ ТАСНИФИ
БЮДЖЕТ ТАСНИФИ – давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадлари ва харажатларини, шунингдек, унинг тақчиллигини молиялаштириш манбаларини гуруҳлаш. Б.т. Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ҳамда ижро этиш мақсадида бюджет маълумотларини тизимга солиш учун фойдаланилади ва у бюджет маълумотлари халқаро тасниф тизимларининг айнан шундай маълумотлари б-н қиёсланишини таъминлайди. Б.т.: Давлат бюджети даромадларининг таснифини; Давлат бюджети харажатларининг вазифа жиҳатидан, ташкилий ва иқтисодий таснифини; Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш манбалари таснифини ўз ичига олади. Давлат бюджети даромадларининг таснифи қонун ҳужжатларига мувофиқ уларни турлари ... Батафсил »
ГУРУҲЛИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ
ГУРУҲЛИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ – объектларнинг умумий белги ва хусусиятлари асосида уларнинг маълум гуруҳга тегишли эканини белгилаш. Моддий объектлар тузилиши бўйича турдаги ёки хилдаги гуруҳга тегишли бўлиши мумкин. Жиноятда ишлатилган пистолет “ТТ” системасига тегишли бўлса, ўқ отиш қуролининг бир гуруҳига мансублигини билдиради, шу пистолетнинг рақам номери б-н тасвирланса, муайян пистолет аниқланади. Г.и. умумий белгиларни таққослаш асосида маълум объектни мазкур гуруҳ ёки турга мансублигини белгилайди. Мас., сўлак моддасининг анализи асосида унинг гуруҳини аниқлаш, изнинг узунлигини ўлчаб пойафзал кийганнинг жинси, ёши, бўйини аниқлаш. Г.и. ... Батафсил »
ГУМОН ҚИЛИНУВЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
ГУМОН ҚИЛИНУВЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ – гумон қилинувчи ўзининг қандай жиноят содир этганликда гумон қилинаётганлигини билиш; ушланганидан кейин йигирма тўрт соатдан кечиктирмай сўроқ қилинишини талаб қилиш; ўзига нисбатан қўйилган гумон хусусида ва ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатувлар бериш; ўз она тилидан ва таржимон хизматидан фойдаланиш; гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор унга маълум қилинган пайтдан ёки у ушланган пайтдан бошлаб ҳимоячи олиш ва сўроқ тугаганидан сўнг у б-н холи учрашиш; ҳуқуқларини ҳимоя қилишни шахсан ўзи амалга ошириш; ... Батафсил »
БЮДЖЕТ ТАҚЧИЛЛИГИ
БЮДЖЕТ ТАҚЧИЛЛИГИ – бюджетдаги харажатларнинг даромадлардан устун бўлиши. Камомад режали равишда белгиланиши ҳам мумкин. Кўпинча Б.т. режалаштирилган бюджет б-н ижро этилган бюджетнинг номутаносиблиги натижасида содир бўлади ва харажатларнинг даромадлардан юқори бўлганлигини кўрсатади. Агар й. мобайнида давлат даромадлари анча қисқарган ва Давлат бюджетининг олдиндан белгиланган тақчиллиги қонун ҳужжатларида белгиланган чегара миқдоридан ошадиган бўлса, ЎзР Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг харажатларини алоҳида модда бўйича қисқартириш тўғрисида қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ЎзР Олий Мажлисига таклиф киритади. Турли даражадаги бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги ... Батафсил »
ГУМОН ҚИЛИНУВЧИ
ГУМОН ҚИЛИНУВЧИ – жиноят содир этгани тўғрисида маълумотлар бор бўлса-да, бу маълумотлар уни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун етарли бўлмаган шахс. Шахсни гумон қилинувчи тариқасида эътироф этиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради. (муал. – З.Иноғомжонова) Батафсил »
ГУДВИЛ
ГУДВИЛ – компаниянинг активи сифатида баҳоланиши ва махсус ҳисобвараққа киритилиши мумкин бўлган унинг нуфузи, ишбилармонлик обрўси. Мустақил бозор қийматига эмас ва асосан бошқа фирма б-н қамраб олинганда ёки қўшилиб кетганда аҳамиятга эга бўлади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
БЮДЖЕТ СЎРОВИ
БЮДЖЕТ СЎРОВИ – бюджет таснифи бўйича тушумларни шакллантириш ва бюджетдан маблағ ажратиш тўғрисидаги сўров. ЎзР Молия вазирлиги ҳар й. ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муддатларда келгуси молия й.ига: тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармалари лойиҳаларини тайёрлаш учун – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент ш. ҳокимларига, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга; бюджетдан ажратиладиган маблағларни олишга буюртмалар тузиш учун – республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчиларга б.с. юборади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ш. ҳокимлари б.с. олинганидан кейин ... Батафсил »
ГУВОҲНОМА
ГУВОҲНОМА – 1) юридик фактларни (мас., бола туғилганини, никоҳ бекор қилинганини) тасдиқловчи ҳужжат. Г . шакли ва белгилари тегишли ҳуқуқий ҳужжатда қайд этилади. Уларга риоя қилмаслик, Г. ҳуқуқий деб топилмаслигига сабаб бўлади. Унинг мазмуни фақат суд орқали баҳсланиши мумкин. Г. махсус ном б-н аталади (мас., олий ўқув юртини битирганлик тўғрисида, илмий унвон бериш тўғрисида ва ҳ.к.; 2) муайян соҳада ишлатган ёки таҳсил олаётган шахсларга (мас., Президент девони, Миллий хавфсизлик хизмати, прокуратура, суд, милиция, Аллия вазирлиги ходимларига, адвокатларга, олий ўқув юрти ... Батафсил »