Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Oktabr 2015

ВЕКСЕЛЬ

ВЕКСЕЛЬ – вексель берувчининг ёхуд В.да кўрсатилган бошқа тўловчининг В.да назарда тутилган муддат келганда В. эгасига муайян суммани тўлаш юзасидан қатъий мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қоғоз. В.лар оддий ва юбориладиган В.ларга бўлинади. В. берувчининг муайян суммадаги пулни В. олувчига ёхуд унинг буйруғига биноан белгиланган муддатда тўлашдан иборат қатъий мажбуриятини ўз ичига олган ҳужжат оддий В. ҳисобланади. Бунда тўловчи В. бўйича белгиланган муддатда тўловларни амалга оширишга (акцептни бажаришга) розилигини ёзма равишда тасдиқлаши шарт. В.ларни (хазина В.ларидан ташқари) чиқариш, рўйхатдан ўтказиш қоидалари, уларни ... Батафсил »

ВЕКСЕЛЛАРНИ ЎТКАЗИШ

ВЕКСЕЛЛАРНИ ЎТКАЗИШ – векселда кўрсатилган шахсга белгиланган миқдордаги маблағни ўтказиш. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

ВЕКСЕЛЛАРНИ ДИСКОНТИРЛАШ

ВЕКСЕЛЛАРНИ ДИСКОНТИРЛАШ – векселларии ҳисобга олиш, яьни банкнинг векселларни уларни эгаларидан муддати ўтмасдан туриб сотиб олиши. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

ВЕКСЕЛЛАР ДОМИЦИЛАЦИЯСИ

ВЕКСЕЛЛАР ДОМИЦИЛАЦИЯСИ – векселда унинг бошқа шахс томонидан тўланиши ҳақида ёзиб қўйилиши. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »

ВАҚТИНЧА ЎРИНБОСАРЛИК

ВАҚТИНЧА ЎРИНБОСАРЛИК – қ.: вазифани ўташ. Батафсил »

ВАҚТИНЧА САҚЛАШ

ВАҚТИНЧА САҚЛАШ – олиб кирилган товарлар ва транспорт воситалари божхона органига тақдим этилган пайтдан бошлаб чиқаришга рухсат берилгунга қадар танланган режимга мувофиқ божхона омборида бож, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмасдан вақтинча сақланиши. Товарлар ва транспорт воситаларини В.с. режимига жойлаштиришда қисқа декларация қўлланилади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

БОШ ПОЛИС

БОШ ПОЛИС – бир турдаги мол-мулк (товарлар, юклар ва ҳ.) ларни муайян муддат давомида бир хилдаги шартларда суғурта қилдирувчининг суғурталовчи б-н келишувига биноан бир йўла суғурталаш шартномаси. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК НАФАҚАСИ

ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК НАФАҚАСИ– давлат тиббий–даволаш, тиббий профилактика муассасалари томонидан вақтинча меҳнатга қобилиятсиз деб топилган ва вақтинча қобилиятсизлик варақаси берилган ходимларга давлат ижтимоий суғуртаси ҳисобидан тайинланадиган ва тўланадиган нафақа. Унинг миқдори ходим иш стажи ҳажмига, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик юз бериши сабабларига ва б. объектив ҳолатларга боғлиқ бўлиб, ходим ўртача иш ҳақининг 50 фоизидан 100 фоизгача бўлиши мумкин. В.м.қ.н. тайинлаш, унинг миқдорини белгилаш корхоналардаги Давлат ижтимоий суғуртаси комиссиялари томонидан қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилади. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »

ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК

ВАҚТИНЧА МЕҲНАТГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК – ходимнинг касаллиги, бемор оила аъзосини парваришлаши ва б. назарда тутилган вазифаларни бажариш имкониятидан вақтинча маҳрум бўлиб қолиши. В.м.қ. тиббий даволаш муассасасининг ҳужжати б-н тасдиқланади. В.м.қ. варақасини бериши ва в.м.қ.ни тиббий экспертиза қилиш тартибига қонун ҳужжатларида белгиланган махсус назарда тутилган ҳоллардан ташқари в.м.қ. нафақаси тайинланади. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »

БОШ АУДИТОР

БОШ АУДИТОР – Англиянинг собиқ мустамлакалари бўлган қатор мамлакатлар (Ҳиндистон, Непал, Кения, Мавритания, Барбадос, Замбия ва б.) да давлат молия–бюджет назорати хизматига бошчилик қилувчи юқори лавозимли шахс. Б.а. Бош вазир розилиги, баъзида парламент тасдиқлаши б-н республика президенти ёки генерал–губернатор томонидан тайинланади. Маълум ёшга етгунга қадар лавозимда бўлади ва фақат импичмент йўли б-н лавозимдан четлатилиши мумкин. Б.а. ўз хизматини мустақил амалга оширади. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »

Юқорига