ВАҚТ НОРМАСИ – маълум меҳнат операциясини ёки маҳсулот бирлигини тайёрлаш учун сарфланган вақт (минут, соат, кун) ходим меҳнатини ўлчаш воситаси ва иш ҳақи тўлаш мезонларидан бири. В.н. тегишли норматив ҳужжатларда назарда тутиб белгиланади. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »
Ойлик архивлар: Oktabr 2015
ВАФОТ ЭТГАН ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ФУҚАРО ҚАЙТИБ КЕЛИШИНИНГ ОҚИБАТЛАРИ
ВАФОТ ЭТГАН ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ФУҚАРО ҚАЙТИБ КЕЛИШИНИНГ ОҚИБАТЛАРИ – вафот этган деб эълон қилинган фуқаро келиб қолган ёки унинг туриш жойи маълум бўлиб қолган тақдирда, суд янги ҳал қилув қарори б-н ўзининг илгариги ҳал қилув қарорини бекор қилади. Янги ҳал қилув қарори тегишинча мулкка нисбатан бошқарувчини ёки фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд қилиш дафтаридаги фуқаронинг вафотига доир ёзувни бекор қилиш учун асос бўлади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
БОШ АТТОРНЕЙ
БОШ АТТОРНЕЙ – Буюк Британия, АҚШ, Бразилия, Венесуэла ва айрим бошқа давлатларда энг юқори лавозимли ҳуқуқий маслаҳатчи. Буюк Британияда Б.а. Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси, давлат манфаатларига дахлдор юридик ишларни юритади, судда алоҳида аҳамиятга эга бўлган ишларда айбловни қўллаб–қувватлайди. АҚШда Бош атторней адлия департаментнинг бошлиғи (вазир) бўлиб, айни бир вақтда федерал ҳукуматнинг юридик маслаҳатчиси ҳисобланади. Бош атторней лавозими АҚШнинг аксарият штатларида ҳам бор. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »
ВАСИЯТНОМАНИ ИЖРО ЭТУВЧИ
ВАСИЯТНОМАНИ ИЖРО ЭТУВЧИ – васият қилувчи в.и.этишни меросхўр ҳисобланмайдиган шахсга топшириши мумкин. Бу шахснинг в.и.э.га розилиги унинг қўли б-н васиятномага ёзган устхатида ёки васиятномага илова қилинган аризасида акс эттирилиши лозим. Меросхўрлар ўзаро келишиб, васиятноманинг ижросини меросхўрлардан бирига ёхуд бошқа шахсга топширишга ҳақлидир. Бундай келишувга эришилмаган тақдирда, в.и.э. бир ёки бир неча меросхўрнинг талаби б-н суд томонидан тайинланиши мумкин. В.и.э. васиятнома бўйича меросхўрларни олдиндан хабардор қилган ҳолда васият қилувчи томонидан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажаришдан истаган вақтда воз кечиш ҳуқуқига эга. ... Батафсил »
БОСҚИНЧИЛИК
БОСҚИНЧИЛИК – ўзганинг мулкини талон–тарож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд худди шундай зўрлик ишлатиш йўли б-н қўрқитиб содир этилган ҳаракат. ЖКнинг 164-м.га асосан, Б. қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарса, бир гуруҳ шахслар, анча миқдордаги мулкни талон–тарож қилиш б-н боғлиқ ҳолда, такроран, хавфли рецидивист томонидан кўп миқдорда, баданга оғир шикаст етказган ҳолда содир этилиши айбни оғирлаштиради. Б. жинояти жабрланувчига зўрлик ишлатиб ёхуд унга зўрлик қилиш б-н қўрқитиб содир ... Батафсил »
ВАСИЯТНОМА
ВАСИЯТНОМА – фуқаронинг унга тегишли бўлган мол-мулкни, мулкка бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўзи вафот этгандан сўнг тасарруф этиш бўйича хоҳиш-иродасини ифода этадиган фармойиши. Бу ҳуқуқ васият қилувчига ўз ҳуқуқини амалга оширишда эркинлик беради. В. ёзилган жойи ва вақти кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда тузилиши лозим. Нотариал тасдиқланган ва уларга тенглаштирилган в. ёзма шаклда тузилган ҳисобланади. Ёзма шаклдаги в. васият қилувчининг ўз қўли б-н имзоланиши лозим. Агар в. қилувчи жисмоний нуқсонлари, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли в.ни ўз қўли б-н имзолай олмаса, унинг ... Батафсил »
ВАСИЯТДАН ВОЗ КЕЧИШ
ВАСИЯТДАН ВОЗ КЕЧИШ – васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчи васият мажбуриятидан воз кечишга ҳақли. Қисман в.в.к.га, шартлар қўйиб ёки бошқа шахснинг фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди. Ушбу қонунда назарда тутилган ҳуқуқ айни бир пайтнинг ўзида ҳам меросхўр, ҳам васият мажбуриятини қабул қилиб олувчи ҳисобланган шахснинг меросдан воз кечиш ҳуқуқига боғлиқ бўлмайди. Агар васият мажбуриятини қабул қилиб олувчи ушбу қонунда назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланган бўлса, зиммасига васият мажбурияти юклатилган меросхўр бу мажбуриятни бажаришдан озод бўлади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
БОЛАНИНГ НАСЛ–НАСАБИНИ АНИҚЛАШ
БОЛАНИНГ НАСЛ–НАСАБИНИ АНИҚЛАШ – боланинг муайян онадан (оналикни аниқлашда) ва муайян отадан (оталикни аниқлашда) туғилганлиги фактини аниқлаш. Оналикни аниқлаш фуқаролик ҳолатини қайд этиш идораларида онанинг болани тиббий муассасада туққанлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида, бола тиббий муассасадан ташқарида туғилганда эса – тиббий ҳужжатлар, гувоҳлик ёки бошқа далиллар асосида амалга оширилади. Агар бола ўзаро никоҳда бўлган шахслардан, шунингдек, никоҳ бекор қилинган, ҳақиқий эмас деб тан олинган ёки бола онасининг эри вафот этганидан бошлаб 300 кун ўтмай туғилган ва агар бошқача ҳол исботланмаган бўлса, ... Батафсил »
ВАСИЯТГА АСОСАН МЕРОС ОЛИШ
ВАСИЯТГА АСОСАН МЕРОС ОЛИШ – меросхўр ўзига тегиши лозим бўлган меросни ёки унинг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга. Меросдан воз кечган ёхуд меросдан четлатилган шахс мерос олиш ҳуқуқига эга бўлмайди. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
БОЛАНИ АЛМАШТИРИБ ҚЎЙИШ
БОЛАНИ АЛМАШТИРИБ ҚЎЙИШ – янги туғилган ёки эмизикли чақалоқни бошқаси б-н (мас., касал болани соғлом бола б-н, қизни ўғил б-н, бир миллат боласини бошқаси б-н ва ҳ.к.) алмаштиришда ифодаланган ҳаракат. ЖКнинг 124-м.га кўра, тамагирлик ёки бошқа ниятларда қасддан болани алмаштириб қўйиш жиноят деб топилади. Бу жиноят фақат қасддан содир этилади. Жиноятнинг сабаби тамагирлик, бошқа паст ниятлар (ўч, ҳасад ва б.) бўлиши мумкин. Чақалоқни эҳтиётсизлик оқибатида алмаштириб қўйиш жиноят ҳисобланмайди. (муал. – Ш.Юлдошева) Батафсил »