ВАЛЮТА – муайян мамлакатнинг маълум оғирликдаги олтин ёки кумушга нисбатан қўлланиладиган пул бирлиги. Ҳозирда нархни белгилаш учун олтин ёки кумуш ўрнига маҳаллий В.нинг бошқа мамлакатлар В.га (АҚШ доллари, қирғиз соми ва ҳ.к.) ёхуд халқаро ҳисоб-китоб бирликларига (СДР, ЭКЮ) нисбати қўлланилади. Тарихдан В.ларнинг олтин, кумуш, мис, қоғоз, хорижий давлатлар пул бирликлари, хорижий давлатлар пул бирлигидаги кредит ва тўлов маблағлари (вексель, чек, аккредитив ва б.), шунингдек, мамлакат ичидаги ва ташқарисидаги хорижий давлатлар пул бирлигидаги ва банк ҳисобларидаги, умумий «хорижий В.» номли маблағлар, ... Батафсил »
Ойлик архивлар: Oktabr 2015
БОЖХОНА ТРАНЗИТИ
БОЖХОНА ТРАНЗИТИ – бир божхона пунктидан бошқа божхона пунктига божхона назорати остида транспортда ташишдан иборат. Икки божхона органи ўртасида, шу жумладан, чет давлат ҳудуди орқали, бож, солиқлар ундирилмасдан, шунингдек, товарларга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланмасдан божхона назорати остида товарлар олиб ўтилиши мумкин. (муал. – А.Ли) Батафсил »
ВАКОЛАТХОНА
ВАКОЛАТХОНА – юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмаси. (муал. – С.Хидиров) Батафсил »
БОЖХОНА ТИЗИМИ
БОЖХОНА ТИЗИМИ – 1). Умумий ва йиғма тушунча бўлиб, у нафақат божхона сиёсатини амалга оширишни таъминловчи давлат ва нодавлат тузилмаларини, балки улар фаолиятининг амалий шаклларини, шунингдек, божхона қонунларини, жумладан, қонуности ҳужжатларини ҳам назарда тутади. 2). Кенг маънода божхона органларининг мажмуи, шунингдек, божхона ишини амалга оширишда бевосита иштирок этувчи бошқа органлар ва ташкилотлар, уларнинг бўғинлари ва тузилмалари, божхона органлари мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий мақоми, шунингдек, божхона органларида давлат хизматига қабул қилишнинг тартиби ва ҳуқуқий шарт-шароити. (муал. – А.Ли) Батафсил »
ВАКОЛАТСИЗ ВАКИЛЛИК
ВАКОЛАТСИЗ ВАКИЛЛИК – вакил қилинмаган шахс томонидан бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс шу битимни кейинчалик тасдиқлаган тақдирдагина унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради ва ўзгартиради, шунингдек, бекор қилади. Битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам ушбу битимлар қабул қилинган ҳисобланади. Битим тузишга ваколат берган шахс томонидан битимнинг кейинчалик маъқулланиши уни тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий битимга айлантиради (ФК нинг 132-м.). (муал. – С.Хидиров) Батафсил »
БОЖХОНА ТАЪМИНОТИ КАФОЛАТИ
БОЖХОНА ТАЪМИНОТИ КАФОЛАТИ – божхона ҳуқуқида божхона таъминотини бузмасдан ёки баклар, хоналар ёхуд ўровларни бузмай туриб хоналар, контейнерлар, бакларнинг ёки юк жойларининг улардаги юкларни ўзгартириш, алмаштириш ёки олиб туришга ёхуд бошқа юкларни қўшиб қўйишга йўл қўймайдиган тузилиши. (муал. – А.Ли) Батафсил »
ВАКОЛАТ БЕРУВЧИ
ВАКОЛАТ БЕРУВЧИ– ўз ҳуқуқ ва манфаатларини суд, ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар ва б. давлат органларида ҳимоя қилиш ёки талаб этиш учун бошқа бир шахсга ўз ваколатини берувчи жисмоний ёки юридик шахс. Ваколат бериш – қонун нормаларига мувофиқ ишончнома беришдан иборат. Ишончнома қонунда кўрсатилган ҳолларда нотариал тартибда тасдиқланиши лозим. Агарда в.б. юридик шахс бўлиб, вакил ўша юридик шахснинг ходими бўлса, бундай ишончнома юридик шахс раҳбарининг имзоси ва муҳри б-н тасдиқланади. (муал. – С.Хидиров) Батафсил »
БОЖХОНА ТАШУВЧИСИ
БОЖХОНА ТАШУВЧИСИ – товарлар ташишни божхона кузатувини қўлламаган ва божхона тўловлари тўланишини таъминловчи гаров суммаларини киритмаган ҳолда божхона назорати остида амалга оширувчи ЎзРнинг юридик шахси. Б.т. – божхона назоратида бўлган товарларни божхона кузатувисиз ва божхона тўловларининг (товарлар ва транспорт воситаларига гаров, бошқа шахсларнинг кафолати, депозитга лозим сумманинг) тўланишини таъминламасдан туриб ташишга ҳақлидир. Б.т. қонун ҳужжатлари асосида ташувчига нисбатан қўйиладиган талабларга риоя этиши, шунингдек, б.т.ни рўйхатга олган божхона органининг фаолият зонасидаги божхона расмийлаштируви жойига жуда бўлмаганда битта транспорт воситаси 24 соат ... Батафсил »
ВАКОЛАТ
ВАКОЛАТ – вакилнинг В. берувчига фуқаролик ҳуқуқ мажбуриятлар вужудга келтириши, ўзгартириши ва бекор қилиши учун асос. В. ишончнома, қонун, суд қарори ёки маъмурий ҳужжат асосида юзага келади. Қоида тариқасида, вакил ўз В.ини В. берувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кўзлаб амалга оширишга мажбур. Вакил В. берувчи номидан шахсан ўз фойдасига ҳар хил битимлар туза олмайди. Вакил амалдаги қонунчилик ва В. берувчининг топшириқларига биноан иш кўради. Вакил В. олмай ёки В. доирасидан четга чиқиб ҳаракат қилган тақдирда, бундай ҳаракат В берувчи учун ... Батафсил »
ВАКИЛЛИК НОРМАСИ
ВАКИЛЛИК НОРМАСИ – конституциявий ҳуқуқда бир депутат ифодалайдиган аҳоли ёки сайловчилар сони. Умумий қоидага кўра В.н. битта вакиллик органи (ёки унинг палатаси) сайловларида бир хил бўлиши керак. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »