Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Oktabr 2015

15-16 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида XI Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси ташкил этилди

15-16 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида XI Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада 700 минг тонна Ўзбекистон пахта толасини сотиб олиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 800 миллион АҚШ долларидан зиёд миқдордаги шартномалар имзоланди. Бу галги Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасига ҳам жаҳон пахта ва тўқимачилик бозорининг етакчи вакиллари истиқболдаги масалаларни муҳокама этиш ҳамда ўзаро манфаатли шартномалар тузиш учун ташриф буюрди. Жорий йилда унда қирқдан ортиқ давлатдан 1000 дан зиёд фирма ва компания мутахассислари ... Батафсил »

Ўқитувчилик фаолиятим ҳақида (2-қисм)

Куни кеча юртимизда ўқитувчи ва мураббийлар куни байрам сифатида кенг нишонланди. Шу фурсатдан фойдаланиб, барча устозларимни байрамлари билан табриклайман! Ўтган йили байрам арафасида сайтимда “Ўқитувчилик фаолиятим ҳақида (1-қисм)” номли мақола чоп этган эдим. Ушбу мақолада Тошкент давлат юридик университетида олиб борган ўқитувчилик фаолиятим ҳақида сўз юритилган бўлиб, унда асосан дарс вақтида қўллаган методларим хусусида тўхталгандим. Мазкур мақола борасида кўпчиликдан ижобий фикрлар эшитдим. Ва ўша кўпчиликнинг асосий саволи, иккинчи қисмини қачон ёзишим ҳақида бўлди. Ростини айтсам иккинчи қисмини ўтган йилнинг ўзидаёқ ... Батафсил »

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2015 йил 7-8 октябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2015 йил 7-8 октябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 8 октябрь куни бўлиб ўтди. Ислом Каримов ва Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирадаги музокаралар чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этдилар, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Мустақиллик майдонига, “Бунёдкор” стадионига ва “Минор” масжидига ташриф буюрди. Фото ... Батафсил »

Юқорига