Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Oktabr 2015

ДАВЛАТНИНГ МАРКАЗЛАШТИРИЛМАГАН ДАРОМАДЛАРИ

ДАВЛАТНИНГ МАРКАЗЛАШТИРИЛМАГАН ДАРОМАДЛАРИ – давлат корхоналарининг даромадларидан иборат. Улар қонунчиликда белгиланган тартибда корхоналар ихтиёрида бўлади ва улар томонидан мустақил равишда ишлаб чиқариш ва ижтимоий эҳтиёжлар учун фойдаланилади. Д.м.д., гарчи давлат мулки ёки муниципал мулк бўлса–да, давлат корхоналарига бириктириб қўйилган бўлиб, хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи б-н уларга тегишли. Солиқлар ва б. мажбурий тўловларни тўлагандан кейин корхоналар олинган фойда ва уларнинг ихтиёрида бўлган бошқа даромадларни мустақил равишда тасарруф этишади. (муал. – Л.Хван) Батафсил »

ДАВЛАТГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР

ДАВЛАТГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР – давлатнинг ҳарбий ва иқтисодий салоҳиятига ҳамда сиёсий манфаатларига зарар етказадиган жиноятлар. ЖКда Д.қ.ж. ЎзРга қарши жиноятлар қаторига киритилган ва қуйидагилардан иборат: Давлатга хоинлик қилиш (157-м.), Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш (158-м.), Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш (159-м.), жосуслик (160-м.), қўпорувчилик (161-м.), давлат сирларини ошкор қилиш (162-м.), давлат сири ёки сир ҳисобланган йўқотиш (163-м.). (муал. – Б.Ахроров) Батафсил »

ДАВЛАТГА ХОИНЛИК ҚИЛИШ

ДАВЛАТГА ХОИНЛИК ҚИЛИШ – моҳиятига кўра сотқинлик ҳаракати. ЎзР фуқаросининг давлатимизнинг ташқи душманлари бўлган чет эл давлати, чет эл ташкилоти ёки унинг вакиллари б-н бирлагикдаги ЎзР суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги, мудофаа қобилияти, иқтисодиётига зарар етказишга қаратилган фаолият. Мазкур фаолият жосуслик, чет эл давлати, чет эл ташкилоти ёки унинг вакилларига ЎзРга қарши душманлик фаолиятини амалга оширишда давлат сирларини етказиш ёки бошқача ёрдам бериш шаклида амалга оширилади. Давлатга хоинлик қилиш ЎзР фуқароси ва чет эл давлати ёки ташкилотининг вакиллари б-н биргаликдаги ЎзРга қарши ... Батафсил »

ДАВЛАТ ҲУҚУҚИ

ДАВЛАТ ҲУҚУҚИ – асосан “конституциявий ҳуқуқ” (қ.: Конституциявий ҳуқуқ) атамаси б-н бир хил атама. РФ, немис тилида сўзлашувчи мамлакатлар ва айрим бошқа мамлакатларда фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлайдиган ҳамда шу давлат давлат ҳокимияти органлари тизимини белгилайдиган давлатнинг ижтимоий–иқтисодий, сиёсий ва ҳудудий тузилиши асосларини тартибга солувчи ҳуқуқ тармоғини белгилашда ишлатилади. (муал. – С.Хидиров) Батафсил »

ДАВЛАТ ҲИСОБИДАН ҲИМОЯ

ДАВЛАТ ҲИСОБИДАН ҲИМОЯ – шахснинг тўловга қобилиятсизлиги ёки қонунда белгиланган бошқа асослар бўйича дастлабки тергов органининг қарори ёки суднинг ажрими б-н гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчиларга тайинланадиган ҳимоя. Ишни юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд гумон килинувчини, айбланувчини, судланувчини юридик ёрдам учун тўловдан батамом ёки қисман озод этишга ҳақлидир. Бундай ҳолларда адвокат меҳнатига ҳақ давлат ҳисобидан берилади. Адвокатнинг гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига юридик ёрдами учун меҳнатига давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш тартиби Адлия ва Молия вазирликлари томонидан 1998 й. 19 августда ... Батафсил »

ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИ

ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИ – алоҳида илмий ёки маданий–маърифий аҳамиятга эга бўлган ноёб ва қимматбаҳо ҳайвонлар ҳамда ўсимликлар жойлашган ноёб табиий мажмуалар. Шу нуқтаи назардан қараганда д.қ.ларининг ер участкалари ўзида алоҳида режимдаги ердан фойдаланишни ифода этади. Д.қ.лари ўз олдига оддий ва ноёб табиий мажмуалар, ўсимлик ва ҳайвонларнинг ирсий фондларини сақлаб қолиш ва ўрганиш, табиий жараёнлар ва ҳодисалар ўзгариши устидан мониторинг ўтказиш мақсадини амалга ошириш учун ажратилган ер участкасидаги табиатни муҳофаза этувчи илмий тадқиқот муассасасидир. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, уларнинг нодир ... Батафсил »

ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ – умумдавлат бошқарув вазифаларини бажарадиган соҳалараро давлат бошқаруви марказий идоралари. Д.қ. тегишли тармоқ муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади. Д.қ. тегишли тармоқдаги аҳвол учун масъул ҳисобланади. «ЎзР Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонун (1993 й. 6 май) ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари Д.қ. нинг ҳуқуқий ҳолатини белгилаб беради. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »

ДАВЛАТ ҚАРЗИ

ДАВЛАТ ҚАРЗИ – давлат томонидан ички маблағни ва хориждан маблағни харажат қилиши натижасида вужудга келган мажбуриятлари йиғиндиси. ЎзРнинг 2000 й. 14 дек.да қабул қилинган «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ички ва ташқи қарзларига оид фаолиятни амалга ошириш вақтида қуйидаги қарз мажбуриятларидан фойдаланилиши мумкин: қисқа муддатли (бир й.гача), ўрта муддатли (бир й.дан беш й.гача) ва узоқ муддатли (беш й.дан ортиқ) давлат қимматли қоғозлари; кредитлар (қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли кредитлар); кафолатлар; бюджет даромадалари б-н харажатлари ўртасидаги вақтинча узилишни қоплаш ... Батафсил »

ДАВЛАТ ЮРИСДИКЦИЯСИ

ДАВЛАТ ЮРИСДИКЦИЯСИ – давлат суд ва маъмурий органларининг ўз ваколатларидан келиб чиқиб ишларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш ҳуқуқи. Халқаро ҳуқуқда ҳудудий ва шахсий (миллий) юрисдикция фарқланади. Ҳудудий юрисдикция деганда муайян ҳудуд доирасида амалга ошириладиган Д.ю. тушунилади. Давлат ўз ҳудудида, тегишли халқаро битимларда бошқача қоида назарда тутилгандан ташқари ҳолларда, тўла юрисдикцияни амалга оширади. Давлат чекланган мақсадли юрисдикцияни ўз континентал шелфи ва иқтисодий зонаси доирасида амалга оширади. Давлат шахсий (миллий) юрисдикцияни ўзининг ҳудудидан ташқарида, м–н, очиқ денгизда, Антарктикадаги фуқароларига нисбатан амалга ... Батафсил »

ДАВЛАТ ЭКОЛОГИЯ НАЗОРАТИ

ДАВЛАТ ЭКОЛОГИЯ НАЗОРАТИ – атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш қоида–талабларини барча вазирлик, давлат қўмиталари, идоралар, юридик шахслар, мансабдорлар ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши юзасидан махсус ваколатли органларнинг текшириш ва чораларни кўриш б-н боғлиқ фаолияти. Давлат геология қўмитаси ўзига юклатилган илмий, маданий, эстетик ва б. аҳамиятга эга бўлган алоҳида қўриқланадиган геологик объектлар (илмий ва ўқув полигонлари, геология қўриқхоналари, заказниклар, нодир геологик тоғ жинслари, ғорлар ва б.) ҳудудларида илмий тадқиқот ишлари олиб борилишини ... Батафсил »

Юқорига