Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Oktabr 2015

ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ

ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ – ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари томонидан амалга ошириладиган экологик экспертиза. Д.э.э.: прогноз қилинаётган, мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва б. хил фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини; атроф муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига зарар кўрсатиши мумкин бўлган ёки зарарли таъсир кўрсатиши мўлжалланаётган ва амалга оширилаётган хўжалик ҳамда бошқа хил фаолиятнинг экологик хавфлилик даражасини; атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича назарда тутилаётган тадбирларнинг етарлилиги ва асослилигини аниқлаш учун ўтказилади. ... Батафсил »

ДАВЛАТ ШИОРИ

ДАВЛАТ ШИОРИ – кўпгина хорижий мамлакатларда давлат ва унинг суверенитети рамзларидан бири, одатда у муайян давлат ва жамиятнинг энг олий қадриятларини, унинг мафкуравий асосларини ифодаловчи чуқур маъноли қисқа иборадан иборат бўлади (мас., ГФРда – «Бирлик, қонун ва эркинлик», Буюк Британияда – «Худо ва шахс ҳуқуқи» кабилар). Қоидага кўра Д.ш. баъзан давлат гербига жойлаштирилади, аммо бевосита конс.да мустаҳкамланади. Мас., Франция Конс. 4–қисм 2-м.да: «Республика шиори – «Эркинлик. Тенглик. Қардошлик» дейилган. (муал. – Ж.Абдуллаев) Батафсил »

ДАВЛАТ ШАКЛИ

ДАВЛАТ ШАКЛИ – давлатнинг олий органларини ташкил этиш усули, давлат ҳокимиятининг ҳудудий тузилиши ва ҳокимиятни амалга ошириш усуллари. Д.ш. уч таркибий қисм: бошқарув шакли, давлат тузилиши шакли ва сиёсий тузумдан иборат. Д.ш. давлат моҳияти ва мазмунини бевосита ифодалайди. Давлатнинг моҳияти ва мазмуни (вазифалари) қандай бўлса, унинг шакли ҳам, пировард натижада, шундай бўлади. Давлатнинг моҳияти у қайси табақалар, ижтимоий гуруҳлар, синфларнинг хоҳиш–иродаси ва манфаатларини ҳимоя қилишида намоён бўлади. Давлатни мазмун нуқтаи назаридан кўриб чиқиш у қайси йўналишларда ва қандай фаолият кўрсатишини ... Батафсил »

ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ РЕЖИМИ

ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ РЕЖИМИ – давлат чегарасини жиҳозлаш ва уни асраш устидан назорат қилиш, давлат чегарасининг шахслар ва транспорт воситалари томонидан кесиб ўтилиши, чегара орқали товарлар, бошқа мол-мулк ва ҳайвонларни олиб ўтиш, шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк ва ҳайвонларни ўтказиш, Давлат чегарасида ёки унинг яқинида хўжалик фаолияти ва б. фаолият юритиш тартибини белгиловчи қоидалар мажмуи. Д.ч.р.: Давлат чегарасини жиҳозлаш ва уни асраш устидан назорат қилиш; Давлат чегарасининг шахслар ва транспорт воситалари томонидан кесиб ўтилиши; Давлат чегараси орқали товарлар, бошқа мол-мулк ... Батафсил »

ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ

ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ – давлатлар ҳудудини бир-биридан ажратиб турувчи, ер ва сув устидан ўтувчи чизиқлар. Д. ч. муайян давлатнинг ҳудудлари ниҳоясини аниқ белгилаб беради. Д. ч. дахлсиз ва уларнинг бузилиши давлат суверенитетининг бузилиши ҳисобланади. Ҳар бир давлат ўз чегаралари хавфсизлиги ва бузилмаслигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш ҳуқуқига эга. Д.ч.да қонун орқали давлат томонидан ўрнатилувчи ёки чегарадош давлат б-н келишган ҳолда ўрнатилувчи махсус чегара тартиби мавжуд. Қўшни давлатлар б-н чегаралар шартнома ва қонун асосида белгиланади. Д.ч.ни зўрлик б-н ўзгартириш халқаро ҳуқуқ томонидан ... Батафсил »

ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ

ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ – давлат хизмати лавозимининг мажбуриятларини республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўланадиган пул мукофоти эвазига ЎзР қонунларида белгиланган тартибда бажарадиган фуқаро. Д.х. бошқалардан, яъни ишчилардан, деҳқонлардан, жамоат ташкилотлари ходимларидан фарқ қилади, жумладан, д.х. маълум бир мансабни эгаллаб туради. Давлат д.х.ларининг ҳуқуқий ҳолатини, яъни бажарадиган ишининг характерини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, д.х.ларини рағбатлантириш ва жавобгарликка тортиш тартибини ва б. ҳолатларни белгилаб беради. (муал. – У.Мирзаев) Батафсил »

ДАВЛАТ ХИЗМАТИ

ДАВЛАТ ХИЗМАТИ – маъмурий ҳуқуқнинг марказий и-тларидан бири, давлат органлари ваколатларининг бажарилишини таъминлаш бўйича касбий фаолият. Д.х. – бу давлат ташкилотлари (органлар, бирлашма, корхона, муассаса) хизматчиларининг давлат функциялари ва вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган ҳамда ҳақ тўланадиган меҳнат фаолияти. Д.х.нинг мазмуни шахс эгаллаб турган мансаб (лавозим) орқали белгиланади. Д.х. ҳуқуқий и-ти (ҳуқуқий нормалар мажмуаси) комплекс ҳисобланиб, у маъмурий, меҳнат, молия, фуқаролик ва б. ҳуқуқ соҳаларининг нормаларини ўз ичига олади. (муал. – Л.Хван) Батафсил »

ДАВЛАТ ХАРАЖАТЛАРИ

ДАВЛАТ ХАРАЖАТЛАРИ – давлатнинг молиявий харажатлари бўлиб, давлатнинг ўз функцияларини бажариши б-н боғлиқ бўлган эҳтиёжларини қондириш учун марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул жамғармаларини тақсимлаш ҳамда улардан узлуксиз равишда фойдаланиш бўйича ҳуқуқ нормалари б-н тартибга солинган иқтисодий муносабатлар. Д.х. давлат ва маҳаллий бюджетларда, шунингдек, вазирликлар, қўмиталар, корхона ва ташкилотларнинг молиявий режаларида ва сметаларида назарда тутилади. Бюджетларни тайёрлашда марказлашган ва марказлашмаган пул жамғармаларининг ўзаро нисбати белгиланади. Д.х.нинг ҳажми давлат даромадларидан, иқтисодий кўрсаткичлардан, биринчи навбатда миллий даромадни ташкил этишдан келиб чиққан ҳолда белгиланади. (муал. ... Батафсил »

ДАВЛАТ ХАЗИНАСИ

ДАВЛАТ ХАЗИНАСИ – умумий қоидага кўра, давлатга тегишли мол-мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини амалга ошириш тартибига кўра давлат мулки қуйидаги икки қисмга бўлинади: д.х. ва давлат юридик шахсларига бириктирилган мол-мулк. Д.х. бюджет маблағлари ва давлат органлари ҳамда юридик шахсларига бошқача ашёвий ҳуқуқлар асосида бириктирилмаган мол-мулклардан иборат бўлади. Бюджет маблағлари эса давлатнинг нақд пулсиз маблағларидир. Бошқа маблағлар жумласига давлат мулкига ўтган, лекин ҳали давлатнинг юридик шахсларига бириктирилмаган жисмий ашёлар киради. Бу турдаги ашёлар бир юридик шахсдан олиниб, бошқасига қайтиб берилмаган бўлиши керак. ... Батафсил »

ДАВЛАТ ХАЗИНА МАЖБУРИЯТЛАРИ

ДАВЛАТ ХАЗИНА МАЖБУРИЯТЛАРИ – давлат қимматли қоғозларининг аҳоли ва юридик шахслар орасида ихтиёрий асосда жойлаштириладиган, пул маблағларининг эгалари ушбу қимматбаҳо қоғозларни бюджетга қўшганлигини тасдиқловчи ва уларга эгалик қилиш вақти давомида қатъий белгиланган даромад олиш ҳуқуқини берувчи тури. Мақсад – бюджетни бажаришни оптималлаштириш ва инфляция суръатини пасайтиришдан иборат. Д.х.м. ҳужжатсиз шаклда ваколатли банк ҳисобварақларидаги ёзувлар кўринишида чиқарилади ва муомалага киритилади. Уларни тўлаш муддати, фоиз ставкаси ва номинал қиймати ҳар бир серияни чиқариш чоғида белгиланади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

Юқорига