Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 03.11.2015

ЗАРАРНИНГ ЖИНОЯТ–ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ

ЗАРАРНИНГ ЖИНОЯТ–ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ – жиноятларни квалификация қилишга зарарнинг таъсир қилиш даражалари. Зарарнинг унча кўп бўлмаган, анча, кўп ва жуда кўп миқдорда бўлиши ЖКнинг VIII-бўлимида кўрсатилган. Батафсил »

ЗАРАРЛИ МОДДАЛАРНИ ТАШЛАШ

ЗАРАРЛИ МОДДАЛАРНИ ТАШЛАШ – ер, сув ва атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослаш. З.м.т.га йўл қўйилмаслиги ЎзРнинг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунларида ўз аксини топган. Ҳозирча атмосфера ҳавосига ва сув объектларига З.м.т.нинг йўл қўйиладиган миқдорларини белгилаш тартиби ишлаб чиқилмаган. Амалда турли илмий методик кўрсатмалардан фойдаланилмоқда. “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 8–м.га асосан, ҳавони ифлослантирувчи доимий манбалардан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар чиқаришнинг йўл қўйиладиган даражадаги меъёрлари корхона, ... Батафсил »

ЗАРАР ЕТКАЗИШДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН МАЖБУРИЯТЛАР

ЗАРАР ЕТКАЗИШДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН МАЖБУРИЯТЛАР –ФКнинг 57–бобида белгиланган мажбурият ҳуқуқининг асосий институтларидан бири, фуқаролик ҳуқуқида жавобгарлик шакли. ФКнинг 985–м.га мувофиқ, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол–мулкига етказилган зарар, шунингдек, юридик шахсга етказилган зарар, уни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Қонун ҳужжатларида ёки шартномада жабрланувчиларга зарарни тўлашдан ташқари, товон тўлаш мажбурияти белгилаб қўйилиши мумкин. Зарар етказган шахс, агар зарар унинг айби б–н етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод этилади. Қонуний ҳаракатлар туфайли етказилган зарар фақат қонунда назарда тутилган ... Батафсил »

ЗАРАР ЕТКАЗИЛГАН ҲУДУДДАГИ ДАВЛАТ ҚОНУНИ (LEX LOCI DELECTI COMMISI)

ЗАРАР ЕТКАЗИЛГАН ҲУДУДДАГИ ДАВЛАТ ҚОНУНИ (LEX LOCI DELECTI COMMISI) – зарар қайси давлат ҳудудида етказилган бўлса, ўша давлат қонуни қўлланиши лозим. Низо юз берган ҳолларда зарар етказиш натижасида вужудга келган мажбуриятларнинг тўланишини тартибга солувчи қонунчиликни танлаш тартиби. Халқаро туризм ва халқаро транспорт кўпайиши натижасида мураккаб мажбуриятларнинг ортиб бориши бу тартибнинг қўлланиш доираси кенгайишига олиб келмоқда. Батафсил »

ЗАРАР ЕТКАЗИЛГАН ЖОЙ ҚОНУНИ

ЗАРАР ЕТКАЗИЛГАН ЖОЙ ҚОНУНИ – зарар қайси худудда етказилган бўлса, зарарни қоплаш тўғрисидаги талабга нисбатан ўша худудда амалда бўлган қонунлар қўлланилиши (6). Батафсил »

ЗАРАР

ЗАРАР – фуқаролик ҳуқуқи бўйича шахснинг қонунга хилоф ҳаракати оқибатида бошқа шахсга етказилган мулкий зиён. З. кредитор томонидан сарф қилинган харажатлар, унинг мол–мулкини йўқолиши ёки унга шикаст етказилиши, қарздор мажбуриятни лозим даражада бажарганида олиши мумкин бўлган даромад (олинмаган фойда) дан иборат бўлади (ФКнинг 985–м.). З. ихтиёрий тўланади ёки мажбурий йўл б–н ундирилади. З. етказган шахс З. кўрган шахсни З.ни тўлаш тўғрисидаги талабини бажарса, З. ихтиёрий равишда ундирилган ҳисобланади. Агар З. етказган шахс етказилган З.ни қоплаш тўғрисидаги З. кўрган шахснинг талабини ... Батафсил »

ЗАКАЛАТ

ЗАКАЛАТ – ФК бўйича шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузганлигини тасдиқлаш ва унинг ижросини таьминлаш учун шартнома юзасидан иккинчи тарафга тўлайдиган пулидан бир қисмини бериши. Закалатни қўллаш асослари ва тартиби ФКнинг 311–312 м.да белгилаб қўйилган. Батафсил »

ЗАЁМЛАРНИ БИРХИЛЛАШТИРИШ

ЗАЁМЛАРНИ БИРХИЛЛАШТИРИШ – илгари муомалага чиқарилган бир неча хил заёмларни битта янгисига алмаштириш. Батафсил »

ЗАЁМ

  ЗАЁМ – фуқаролик ҳуқуқида пул ва бошқа буюмларни муайян шартлар буйича қарзга бериш хақидаги шартнома.   Батафсил »

ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС

ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС – Қорақалпоғистон Конс.нинг 68-м.га биноан Қорақалпоғистон Республикаси Ж.К. Олий давлат ҳокимияти органи бўлиб ҳисобланади. Ж.К. Парламентдир. Ж.К. ҳудудий сайлов округларидан кўппартиявийлик асосида 5 й. муддатга сайланадиган 86 депутатдан иборат. Ж.К.нинг ҳуқуқий мақоми (статуси) Конс. ва Қорақалпоғистон Республикаси Ж.К. тўғрисидаги 1998 й. 28 янв.да янги таҳририда қабул қилинган Қорақалпоғистоннинг Конституциявий қонунларида аниқ белгиланган. 1996 й. 11 янв.да Ж.К.нинг биринчи чақириқ биринчи сессиясида Жўқорғи Кенгес раиси, унинг ўринбосарлари, мандат комиссияси, қўмита раислари ва аъзолари сайланди. Ҳозирда Ж.К.да 5 қўмита, 1 ... Батафсил »

Юқорига