Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 03.11.2015

ДОИМИЙ ТАРБИЯДА БЎЛГАНЛАРНИНГ ЎЗ ТАРБИЯЧИЛАРИГА ТАЪМИНОТ БЕРИШ МАЖБУРЯТИ

ДОИМИЙ ТАРБИЯДА БЎЛГАНЛАРНИНГ ЎЗ ТАРБИЯЧИЛАРИГА ТАЪМИНОТ БЕРИШ МАЖБУРЯТИ – меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож эри ёки хотини (собиқ эри ёк хотини) ёки вояга етган меҳнатга лаёқатли болалари бўлмаган ёхуд улардан таъминот учун маблағ ололмайдиган, амалда уларни тарбиялаганларга таъминот бериш мажбурияти уларнинг доимий тарбияси ва таъминотида бўлган шахслар зиммасига юклатилиш мумкин. Бундай мажбурият васийликда (ҳомийликда) турган шахслар зиммасига юклатилмайди. (муал. – Ш.Юлдошева) Батафсил »

ДИСТРИКТ

ДИСТРИКТ (инглизча district) – айрим хорижий мамлакатларда (маъмурий, суд, сайлов) округ. (муал. – С.Хидиров) Батафсил »

ДИСТРИБЬЮТЕР

ДИСТРИБЬЮТЕР (инглизча distrbutor) – йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан улгуржи савдо асосида олинадиган маҳсулотларни сотишни амалга оширувчи фирма. Д. ўз омборига эга бўлиб, ишлаб чиқарувчилар б-н узоқ муддатли шартномавий муносабатларга киришади ва товар бозорида ишлаб чиқарувчининг манфаатларини ифодалайди. Ишлаб чиқарувчилар б-н муносабатлар д.лик шартномалари орқали тартибга солинади. Унда товарнинг улгуржи баҳосига устама, улгуржи баҳога чегирма, товарлар партияси ҳажми ва етказиб бериш тартиби, ҳақ тўлаш шакллари каби масалалар ўз аксини топади. Устама ва чегирмалар д. даромадини ташкил этади. (муал. – Л.Хван) Батафсил »

ДИСТАНЦИОН НАЗОРАТ

ДИСТАНЦИОН НАЗОРАТ – тижорат банклари молиявий аҳволини ҳар куни мониторинг қилиш, улар томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисоботларни таҳлил этишга асосланган банк назоратининг тури (усули). Д.н.нинг мақсади муаммоларни дастлабки босқичда аниқлашдан иборат. Марказий банк ўзидан қуйи турувчи банклар устидан билвосита назоратни амалга оширади. (муал. – Л.Хван) Батафсил »

ДИСПОЗИЦИЯ

ДИСПОЗИЦИЯ (лотинча dispositio–жойлашув) – ҳуқуқ нормасининг таркибий қисми бўлиб, унда гипотезада кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганида ҳуқуқ субъектлари риоя этишлари лозим бўлган хатти-ҳаракат қоидаси (ҳуқуқ ва мажбуриятлари) ифодаланган бўлади. Д.нинг қуйидаги турлари мавжуд: императив (аниқ кўрсатилган, буйруқ берувчи); нисбий белгиланган; бланкет (ҳавола этувчи); тавсифловчи (тўлиқ баён этилган) ва б. Д. Жиноят ҳуқуқида махсус қисм нормалари – ижтимоий хавфли қилмиш белгиларининг ифодаланувчи қисми. Д.да алоҳида жиноятлар ва шу жиноятларнинг таърифи берилади. Жиноят ҳуқуқий нормаларда д.нинг қуйидаги тўрт тури: оддий, тасвирлов, бланкет ва ... Батафсил »

ДИСКРИМИНАЦИЯ

ДИСКРИМИНАЦИЯ (чеклаш, камситиш) – одатда давлатнинг, юридик ёки жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари бошқа давлатлар, юридик ёки жисмоний шахсларга нисбатан камситилишини англатадиган умумҳуқуқий атама. Демократик давлатларнинг ички қонунларида ҳамда халқаро ҳуқуқда д.нинг барча шакллари тақиқланади. (муал. – Н.Жавлиев) Батафсил »

ДИСКРЕЦИОН ҲОКИМИЯТ

ДИСКРЕЦИОН ҲОКИМИЯТ (французча discretionnaire – шахсий ихтиёрга боғлиқ) – орган ёки мансабдор шахсга қонун доирасида ўз ихтиёрича фаолият кўрсатиш ваколатини бериш. Мас., парламентар республика давлат бошлиғи одатий шарт-шароитларда бош вазир ёки тегишли вазир имзосисиз норматив ҳужжатлар чиқариш ҳуқуқига эга эмас, фавқулодда ҳолатларда эса у бундай ҳужжатларни д.ҳ. иштирокисиз чиқариши мумкин. Д.ҳ.дан айниқса маъмурий органлар ва судлар тез–тез фойдаланиб туради, бу амалиётда шахснинг дахлсизлиги, судда айби аниқланмагунча айбдор ҳисобланмаслик каби демократик принципларни инкор қилишни англатади, белгиланган тартибнинг бузилишига олиб келади. (муал. ... Батафсил »

ДИСКОНТИНУИТЕТ

ДИСКОНТИНУИТЕТ (инглизча discontinuity – узвийликнинг йўқлиги) – парламент ишининг қоидаси, унга кўра мазкур сессия вақтида парламентга киритилган барча қонун лойиҳалари у тугагунга қадар тасдиқланиши керак, қонун лойиҳаси муҳокамасини ва овоз беришни навбатдаги сессияга ўтказишга йўл қўйилмайди. Д. парламентнинг ҳар бир сессияси унинг фаолиятининг ташкилий якунланган қисми деб ҳисобланадиган мамлакатларда (мас., Буюк Британия, АҚШ) қўлланилади. Бошқа мамлакатларда Д. қўлланилмай, парламент узлуксиз ишлайди деб ҳисобланади. Д.дан ҳукмрон партиялар мухолифлар депутатларини қонунчилик ташаббусида деярли маҳрум қилиш мақсадида фойдаланади, чунки палаталар регламентида бундай вақтда ... Батафсил »

ДИНИЙ ТАШКИЛОТ ВА УЮШМАЛАР

ДИНИЙ ТАШКИЛОТ ВА УЮШМАЛАР – ижтимоий жараённинг мустақил субъектлари сифатида фаолият кўрсатувчи черковлар, жамоалар, миссиялар, ўқув муассасалари ва б. диний ташкилотлар. Конс. қоидаларига биноан тузилади. Д. т. ва у.нинг ҳуқуқлари виждон эркинлигини таъкидловчи Конс.нинг 31-м., ЎзР фуқароларининг жамоат ташкилотлари ва уюшмалар ташкил қилиш ҳуқуқига кафолат берувчи 34, 56, 58-м.лари, айниқса, диний ташкилотларни давлатдан ажратиш принциплари, қонун олдида тенглиги ва уларнинг фаолиятига аралашмасликни ўз ичига олган 61-м. томонидан муҳофаза қилинади. Шу б-н бирга, 57-м.да, диний низоларни тарғиб қилувчи диний ташкилотлар ҳамда ... Батафсил »

ДИНАМИТ

ДИНАМИТ – нитробирикмалар аралаштирилиб пластик ҳолга келтирилган суюқ нитроэфир таркибли, иккиламчи ва бризантли портловчи м. Динамитнинг асосий таркиби нитроглицерин бўлиб, унга қотиш температурасини камайтириш мақсадида нитрогликол ва нитродигликол қўшилади. Динамит таркибига кўра динамит ва желадинамитларга, таркибидаги нитроглицериннинг миқдорига қараб эса юқори ёки қуйи фоизли динамит турларига бўлинади. (муал. – Р.Алимова) Батафсил »

Юқорига