Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 03.11.2015

ДИНАМИК ИЗЛАР, ЮЗАКИ ИЗЛАР, ЛОКАЛ ИЗЛАР, ПЕРИФЕРИК ИЗЛАР, СТАТИК ИЗЛАР

ДИНАМИК ИЗЛАР, ЮЗАКИ ИЗЛАР, ЛОКАЛ ИЗЛАР, ПЕРИФЕРИК ИЗЛАР, СТАТИК ИЗЛАР – изларнинг ҳосил бўлиш механизми ўзига хос хусусиятларга эга. Из қолдирувчи объектлар ҳар қандай хусусиятга эга бўлган бўлса, у фақат ўзига хос индивидуаллиги ва хусусий белгилари асосида идентификация қилинади. Ана шу хусусий белгиларни бир объект иккинчи объект б-н ўзаро контакда бўлган вақтда қолдиради, натижада из ҳосил бўлади. Ушбу излар қуйидагича кўринишга эгадир. 1. Келиб чиқиш манбаига кўра: ботиқ излар; юзаки излар. 2. Ҳосил бўлиш механизмига кўра: статик излар; динамик излар. ... Батафсил »

ДИН ЭРКИНЛИГИ

ДИН ЭРКИНЛИГИ – инсоннинг асосий шахсий эркинликларидан бири. Якка тартибда ёки бошқалар б-н биргаликда ҳар қандай динга эътиқод қилиш, эркин танлаш, диний эътиқодга эга бўлиш ва тарқатиш, унга мувофиқ ҳаракат қилиш ҳуқуқини ўз ичига олади. Д.э. ҳатто давлат (расмий) дини тартиботи мавжуд бўлган давлатлар конституцияларида ҳам тан олинади. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »

ДИЛЕРЛИК ФАОЛИЯТИ

ДИЛЕРЛИК ФАОЛИЯТИ – қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолият турларидан бири. Д.ф деб муайян қимматли қоғозларни уларнинг харид нархи ёки сотиш нархини оммавий эълон қилиш орқали ўз номидан ва ҳисобидан олди–сотди битимини амалга ошириш тушунилади. Бунда қимматли қоғозларни бундай фаолиятни амалга ошираётган шахс эълон қилган нархларда харид қилиш ва (ёки) сотиш мажбурияти олинади. Қимматли қоғозлар бозорининг Д.ф. амалга ошираётган профессионал иштирокчиси дилер деб аталади. Фақат тижорат ташкилоти бўлган юридик шахсгина дилер бўлиши мумкин. (муал. – Ф.Маъмуров) Батафсил »

ДИЛЕР

ДИЛЕР – 1) қимматли қоғозлар, валюта, қимматбаҳо металлар олди–сотдиси б-н ўз номидан ва ўз ҳисобига шуғулланадиган Фонд биржаси нинг аъзоси (алоҳида шахс ёки фирма) ёхуд банк. Қимматли қоғозлар бозорининг дилерлик фаолияти б-н шуғулланадиган профессионал иштирокчиси. Фақат тижорат ташкилоти бўлган юридик шахсгина Д. бўлиши мумкин; 2) улгуржи (кўтарасига) олган маҳсулотини чаканалаб сотаётган тадбиркор. (муал. – Ф.Маъмуров) Батафсил »

ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ

ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ – оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер участкасида оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи ва сотувчи хўжалик ҳуқуқининг субъектидир. Д.х. фаолияти “Д.х. тўғрисида”ги Қонун б-н тартибга солинади. Д.х. д.х. аъзоларининг истагига кўра юридик шахс ташкил этган ҳолда ва юридик шахс ташкил этмасдан амалга оширилиши мумкин. Д.х. ихтиёрийлик асосида тузилади ҳамда у давлат рўйхатига олинганидан ва унга белгиланган тартибда ер участкаси берилганидан кейин ташкил этилган ... Батафсил »

ДЕФЕКЦИЯ

ДЕФЕКЦИЯ (инглизча defection – муртодлик) – Ҳиндистон ҳамда ҳуқуқнинг англо–саксон тизимидаги қатор бошқа мамлакатларда депутатларнинг ҳокимият вакиллик органи партиявий фракцияларининг биридан иккинчисига ўтишини ифодалашда ишлатиладиган атама. Ҳиндистонда депутатлик мандатидан маҳрум қилиш б-н қўрқитиб, Д.ни тақиқловчи махсус қонун қабул қилинган. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

ДЕТЕРМИНИЗМ

ДЕТЕРМИНИЗМ – фалсафа фанининг таълимоти ҳисобланиб, ушбу таълимот табиат ва жамиятдаги барча ҳодисаларнинг фан қонунларида акс эттирилган умумий объектив қонунияти ва ўзаро сабабий боғланишининг эътироф қилиниши. Жамият алоҳида шахслар, инсонларнинг хулқ-атворидан келиб чиқадиган, меъёрга солинмаган ҳолат эмас, балки инсонлар орасидаги турли ва бир хулқнинг бошқа хулққа таъсир этувчи меъёрга солинган тизимдир. Бу таълимотдан келиб чиқадики, детерминизм инсон иродаси ва унинг хулқига оид ўзига хос қонуниятларини тан олади, шунинг б-н биргаликда ўрнатилган меъёрдан ташқарида бўлган хулқ-атвори ҳам детерминация б-н боғлиқдир. (муал. ... Батафсил »

ДЕРМА

 ДЕРМА – кафт териси кўпгина чизиқли тепаликларга эга бўлади, улар терининг пастки қатлами–дерманинг бўртишини (рельефини) такрорлайди. Тери икки асосий қатламдан: юқори қатлам–эпидермисдан ва пастки қатлам–дермадан иборат бўлади. Юқори қисмдаги дерма сўрғичлардан ташкил топган бўлиб, уларнинг ўрта қисмида тер безларининг тер чиқадиган йўллари жойлашган бўлади. (муал. – А.Норбоев) Батафсил »

Юқорига