ИДОРАЛАРГА ҚАРАШЛИ УЙЛАР – корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, вазирлик ҳамда идоралар тасарруфида бўлган турар–жой фонди. Мамлакатимизда амалга ошириб келинаётган турар–жойларни хусусийлаштириш жараёни корхона ва ташкилотларга қарашли уй–жой биноларининг асосий қисмини фуқароларга хусусий мулк қилиб берилишига олиб келди. Шунга қарамасдан хозирги пайтда ҳам муайян корхона ва ташкилотлар, идоралар қарамоғида идоравий турар–жой бинолари сақланиб қолмоқда. Бундай турар–жой фондларининг ҳуқуқий режими ЎзР Уй–жой кодекси ҳамда унга мувофиқ қабўл қилинган қонун хужатлари б–н бир қаторда корхона ва ташкилотларнинг ўзлари томонидан қабул қилинган локал норматив ҳужжатлар ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 06.11.2015
ИДЕНТИФИКАЦИОН ТАДҚИҚОТ
ИДЕНТИФИКАЦИОН ТАДҚИҚОТ – турли объектларнинг белгиларини ва изларини таққослаш асосида ўтказилади. Таққослаш икки босқичдан иборат. Биринчи босқичда белги ёхуд из алоҳида–алоҳида текширилади, иккинчи босқичида эса – таққосланади. Алоҳида–алоҳида текшириш жараёнида масалан, бармоқ изларидаги нақшларнинг умумий белгилари асосида уларнинг турлари аниқланади. Агарда нақш турини аниқлаб бўлмаса, папиляр чизиқлардаги бошқа белгилар текширилади. Таққослаш чоғида излардаги умумий белгиларнинг ўхшашлиги аниқланади. Бунда нақшларнинг умумий ўхшашлиги, марказ билан дельта оралиғида жойлашган чизиқларнинг сони, оқимларнинг шакли ва йўналиши эътиборга олинади. Умумий белгиларнинг фарқланиши папиляр нақшларнинг бошқа ... Батафсил »
ЗЎРЛИК ИШЛАТИБ ЖИНОЯТ СОДИР ЭТУВЧИЛАРНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ
ЗЎРЛИК ИШЛАТИБ ЖИНОЯТ СОДИР ЭТУВЧИЛАРНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ – ижтимоий хулқ–атворининг хусусиятига қараб зўрлик ишлатиб жиноят содир этувчи шахслар уч асосий типга ажратилади. Биринчи типга ғайриижтимоий хулқ–атвори тажовузкорлик ва зўрлик ишлатишга қатъий мойил бўлган жиноятчилар киради. Уларга инсоннинг шахсига нисбатан салбий–беписанд муносабат, мавжуд низоларни зўрлик ишлатиб ҳал қилиш мумкинлигига ишонч туйғуси хос. Бундай хулқ–атвор стереотипи – мазкур жиноятчилар шахсининг чуқур деформациялашуви натижаси, эгоцентрик турмуш тарзининг ўзига хос маҳсулидир. Содир этилган жиноятлар учун жазога ҳукм этилганлар орасида бундай шахслар 45–55% ни ташкил ... Батафсил »
ЗЎРЛИК БИЛАН СОДИР ЭТИЛАДИГАН ЖИНОЯТЛАР
ЗЎРЛИК БИЛАН СОДИР ЭТИЛАДИГАН ЖИНОЯТЛАР –зўрлик ишлатиб шахснинг ҳаётига, соғлигига, жинсий эркинлигига, мулкка, тинчлик ва инсоният хавфсизлигига, бошқарув тартибига, жамоат хавфсизлигига, жамоат тартибига қарши содир этиладиган жиноятлар. Улар кўпинча қасддан одам ўлдириш; террористик акт; халқаро химоя ҳуқуқи бор шахсга тажоввуз қилиш; қасддан соғлиққа оғир, ўртача, енгил даражада зарар етказиш; баданга оғир шикаст етказиш; жисмоний азоб бериш, ноқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш; шахсни гаровга олиш; бошлиққа нисбатан зўрлик ишлатиш кабилардан иборат. Батафсил »
ЗЎРЛИК
ЗЎРЛИК – бирор кишининг иккинчи бир кишига нисбатан зўрлик қилиши, зўравонлик, жисмоний куч ишлатиш йўли б–н хўрлаши, жабр–зулм қилиши. З. инсоннинг дахлсизлигини бузиш, жисмоний ва маънавий азиятлаш шаклида ҳам бўлади. З. жиноят содир этиш усулларидан бири. Жиноятларнинг катта қисми – қасддан одам ўлдириш, қасддан соғлиққа шикаст етказиш, қийнаш, номусга тегиш, талончилик, босқинчилик ва безорилик З. ишлатиш йўли б–н содир этилади. Жумладан, З. ишлатиб содир этиладиган жиноятлар ижтимоий хавфлилиги ва оқибатларнинг оғирлиги даражасига кўра бошқа жиноий қилмишларга нисбатан кўра оғирроқ ҳисобланади. ... Батафсил »
ЗОТ
ЗОТ – генетик жиҳатдан ўзаро боғлиқ биологик ва морфологик хусусиятлари ҳамда белгиларига қараб аниқланадиган ҳайвонлар, шу жумладан паррандалар, ҳашоратлар ёки уларнинг дурагайлари гуруҳи. Бу хусусиятлар ҳамда белгиларнинг айримлари айнан бир З.га хос бўлади ва уни ҳайвонларнинг бошқа гуруҳларидан фарқлаб туради. З. гуруҳи, З. ичидаги (зонал) тип, завод типи, завод линияси, З. оиласи, партеноклонлар, линиялар, дурагайлар З.нинг муҳофаза қилинадиган объектларидир. Агар З.: дастлабки З.нинг энг муҳим белгиларини ўзида сақлаб қолган ва бу З. ҳам ўз навбатида ўзидан олдинги З. генотиплар комбинациясини ... Батафсил »
ЗАҲИРА ЕРЛАР
ЗАҲИРА ЕРЛАР – юридик ва жисмоний шахслар эгалигига ҳамда фойдаланишига, ижарага берилмаган, мулк сифатида реализация қилинмаган барча ерлар. З.е. жумласига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи, ижарага олиш ҳуқуқи, мулк ҳуқуқи бекор қилинган ерлар ҳам киради. З.е. асосан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини, шунингдек, саноат, транспорт, бошқа хўжалик мақсадлари, жамоа боғдорчилиги ва полизчилигини ривожлантириш учун заҳира бўлиб хизмат қилади. З.е. кейинчалик қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун эгалик қилиш, фойдаланишга ва ижарага берилади. З.е. туман, шаҳар давлат ҳокимияти органларининг тасарруфида бўлади. Бундан ташқари, З.е. ... Батафсил »
ЗАРУРИЙ МУДОФАА ЧЕГАРАСИДАН ЧЕТГА ЧИҚИШ
ЗАРУРИЙ МУДОФАА ЧЕГАРАСИДАН ЧЕТГА ЧИҚИШ – тажовузнинг хусусияти ва хавфлилиги даражасига бутунлай мувофиқ келмайдиган мудофаа, З.м.ч.ч.ч. деб топилади (ЖК 37-м.). Ҳимоя тажовуз характери ва хавфлилигига мувофиқ бўлиши шарт. Лекин ҳимояланаётган шахс, одатда, ҳар доим ҳам тажовузнинг характери ва хавфлилигини аниқ англай олмайди ва жиноятнинг олдини олиш учун керакли бўлган зарарни етказади. Шу сабабли зарурий мудофаа ҳолатида бўлган шахс етказган зарар кўрсатилган тажовузга нисбатан кам, тенг ёки кўп бўлиши мумкин. Бироқ, бу ҳолат қилмишни зарурий мудофаа деб топмасликни англатмайди. Негаки, зарурий ... Батафсил »
ЗАРУРИЙ МУДОФАА
ЗАРУРИЙ МУДОФАА – мудофааланувчининг ёхуд бошқа шахснинг ҳуқуқларини, жамият ёки давлат манфаатларини уларга нисбатан ғайриҳуқуқий тажовуз қилаётган шахсга зарар етказиш йўли б–н ҳимоя қилиш. З.м. ҳуқуқи фуқароларнинг давлат ва жамоат манфаатларига, фуқароларга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳар қандай тажовуз қилишлардан ҳимоя қилишга оид Конст.вий қоидаларни рўёбга чиқаришнинг муҳим кафолатларидан бири ҳисобланади. МЖКнинг 18–м.га биноан ушбу Кодексда ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиловчи бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган, лекин З.м. ҳолатида (башарти зарурий мудофаа чегарасидан чиқиб кетишига йўл қўйилмаган бўлса) содир ... Батафсил »
ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ
ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ – ерни қайтариб олиш орқали ер участкасидан фойдаланувчилар, эгалловчилар, ижа–рачилар ва мулкдорларни ердан фойдаланиш ҳуқуқининг тўхтатилиши. ЕК 36-м.да назарда тутилган ҳолатлар – ихтиёрий воз ечиш, берилган муддатнинг тугаши, юридик шахснинг банкрот деб эълон қилиниши маҳрум қилишга кирмайди. Ер қонунчилигида маҳрум қилиш ердан фойдаланувчиларнинг хоҳишларисиз амалга оширилиши назарда тутилади. Ердан фойдаланиш ҳуқуқи кенг маънода табиий ҳуқуқлар тоифасига тааллуқли эканлиги инсон туғилган пайтдан эътиборан вужудга келиши эътироф этилади. Шунингдек, бу ҳуқуқ фуқароларга ваколатли давлат органлари томонидан тан ... Батафсил »