ИНДЕКСАЦИЯ – бирон корхонага, бирон–бир лойихага узок муддатли сармоя сарфлаш ва ундан даромад олиш. Батафсил »
Ойлик архивлар: Noyabr 2015
ИНВЕСТИЦИЯ ВОСИТАЧИСИ
ИНВЕСТИЦИЯ ВОСИТАЧИСИ – биржа ва биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорларида брокерлик ва/ёки дилерлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор. Инвестиция воситачиси қимматли қоғозлар бозорида касб фаолиятини амалга ошириш чоғида: ЎзРнинг «Қимматли қоғозлар бозори фаолиятининг механизми тўғрисида»ги қонуни 6–м.да белгиланган тамойилларга риоя этиши; ўз касб фаолияти доирасида қимматли қоғозларнинг олди–сотди шартномалари ва мижозлар б–н брокерлик хизматларини кўрсатишга тузилган шартномалар бўйича ўз мажбуриятларини виждонан бажариши; шартномаларни тузиш ва бажариш б–н боғлиқ барча зарур ахборотни мижозларга ... Батафсил »
ИНВЕСТОР
ИНВЕСТОР – 1) инвестиция киритган шахс. 2) қимматли қоғозларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан сотиб олувчи жисмоеий ёки юридик шахсдир. Инвесторлар қимматли қоғозлар бозорида қуйидаги ҳуқуқларга эга: эмитентдан қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги, эмитентнинг жорий молиявий ҳолати ва унинг ривожланиш истиқболлари ҳақидаги ахборотни тақдим этишни талаб қилиш; қимматли қоғозлар бозорида уларга ўз хизматларини таклиф этувчи инвестиция институтларидан ушбу Қонуннинг 6–м.га мувофиқ улар тўғрисидаги, шунингдек қимматли қоғозларнинг фонд биржасидаги савдоларини ва биржадан ташқари савдосини ўтказиш қоидалари ҳақидаги ахборотни талаб ... Батафсил »
ИМПЕРАТИВ МАНДАТ
ИМПЕРАТИВ МАНДАТ – бу қоидага кўра ҳокимият вакиллик органининг депутати сайловчилар наказлари б–н боғланган ва ўзининг бутун фаолиятида улар олдида жавобгар бўлиши б–н бирга сайловчилар ишончини оқламаган депутатни муддатидан олдин чақириб олиш мумкинлиги қонунчилик б–н мустаҳкамланган бўлади. Императив методдан социалистик деб аталмиш мамлакатларда ва қатор бошқа тоталитар давлатларда кенг фойдаланилади. Императив метод демократия давлатларида қонунга кўра тақиқланган, чунки у миллий вакиллик принципига зиддир. Бундан ГФР парламенти палаталаридан бири – сайловчилар эмас, балки федерация ўлкалари ҳукуматлари томонидан шакллантириладиган: депутатлар ўз ҳукуматлари ... Батафсил »
ИМПАУНДМЕНТ
ИМПАУНДМЕНТ (инглизча impoundment) – АҚШ Конст.вий амалиётида президентнинг конгресс кейинчалик уларни ўз ихтиёрича фойдаланиш б–н бюджетда назарда тутилган мақсадларга ажратган маблағларни тўла қисман сарфлашни рад этиши. Батафсил »
ИМПЛЕМЕНТАЦИЯ
ИМПЛЕМЕНТАЦИЯ – халқаро ҳуқуқий нормаларнинг давлат ичкарисида амалга оширилиши, миллий қонунлар ва қонуности ҳужжатларнинг халқаро ҳуқуқий меъёрларга уйгунлашуви. Батафсил »
ИМПИЧМЕНТ
ИМПИЧМЕНТ (инглизча impeachment) – қатор хорижий давлатларда давлатнинг юқори мансабдор шахслари масъулиятини амалга оширишнинг махсус тартиби. Импичмент тартибига кўра, парламентнинг қуйи палатаси айбловни шакллантиради ва тегишли мансабдор шахсга айб қўяди. Масала парламентнинг юқори палатасида кўрилади. Юқори палата чиқарадиган ҳукм депутатларнинг ўта кўпчилик овози (Мас., АҚШ сенатида овозларнинг 2/3 қисми) б–н қабул қилинади. Жазо лавозимдан четлатишдан нарига ўтмаслиги керак, аммо қоидага кўра Импичмент тартибида лавозимдан четлатилган шахс кейинчалик умумий судда суд қилиниши ва ўзи содир этган хатти–ҳаракатларга мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиши ... Батафсил »
ИНВЕСТИЦИЯ
ИНВЕСТИЦИЯ – бу иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқларидир. Инвестиция фаолияти шуғулланувчи субъектларига қараб миллий ва хорижий инвестицияларга бўлинади. Инвестицияларни биргаликда ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро шартномаларнинг кўпчилигида “инвестиция” деганда, ҳар бир давлатнинг юридик ва жисмоний шахслари бир–бирларининг худудларига инвестиция сифатида киритган ҳар қандай мулк тушунилади. Шунингдек, халқаро инвестиция фаолияти деганда, юридик ва жисмоний шахсларнинг ёхуд давлатнинг ўз мулкининг бир қисмини (инвестиция мулкини) ажратиш ва фойда (даромад) олиш ёхуд инвестор учун муҳим бўлган ... Батафсил »
ИНАУГУРАЦИЯ (инглизча inauguration)
ИНАУГУРАЦИЯ (инглизча inauguration) – АҚШда ва бошқа бир қанча мамлакатларда янги сайланган давлат бошлиғининг шу олий лавозимни бажаришга киришиши муносабати б–н ўтказиладиган тантанали маросим. Батафсил »
ИМТИЁЗЛИ ТАРИФ (ёки преференциал режим)
ИМТИЁЗЛИ ТАРИФ (ёки преференциал режим) – БКК ишчи ҳужжатига мувофик, бу маълум бир мамлакатлар узаро алмашинаётган товарларда, ёки кандайдир келишув шартларини белгилашда муайян манфаатлар кузда тутилган товарлардан олинадиган божхона божларининг қулайрок (енгилрок) ставкаларини киритиш. Батафсил »