Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Noyabr 2015

ЗАРУРИЙ МУДОФАА ЧЕГАРАСИДАН ЧЕТГА ЧИҚИШ

ЗАРУРИЙ МУДОФАА ЧЕГАРАСИДАН ЧЕТГА ЧИҚИШ – тажовузнинг хусусияти ва хавфлилиги даражасига бутунлай мувофиқ келмайдиган мудофаа, З.м.ч.ч.ч. деб топилади (ЖК 37-м.). Ҳимоя тажовуз характери ва хавфлилигига мувофиқ бўлиши шарт. Лекин ҳимояланаётган шахс, одатда, ҳар доим ҳам тажовузнинг характери ва хавфлилигини аниқ англай олмайди ва жиноятнинг олдини олиш учун керакли бўлган зарарни етказади. Шу сабабли зарурий мудофаа ҳолатида бўлган шахс етказган зарар кўрсатилган тажовузга нисбатан кам, тенг ёки кўп бўлиши мумкин. Бироқ, бу ҳолат қилмишни зарурий мудофаа деб топмасликни англатмайди. Негаки, зарурий ... Батафсил »

ЗАРУРИЙ МУДОФАА

ЗАРУРИЙ МУДОФАА – мудофааланувчининг ёхуд бошқа шахснинг ҳуқуқларини, жамият ёки давлат манфаатларини уларга нисбатан ғайриҳуқуқий тажовуз қилаётган шахсга зарар етказиш йўли б–н ҳимоя қилиш. З.м. ҳуқуқи фуқароларнинг давлат ва жамоат манфаатларига, фуқароларга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳар қандай тажовуз қилишлардан ҳимоя қилишга оид Конст.вий қоидаларни рўёбга чиқаришнинг муҳим кафолатларидан бири ҳисобланади. МЖКнинг 18–м.га биноан ушбу Кодексда ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиловчи бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган, лекин З.м. ҳолатида (башарти зарурий мудофаа чегарасидан чиқиб кетишига йўл қўйилмаган бўлса) содир ... Батафсил »

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ – ерни қайтариб олиш орқали ер участкасидан фойдаланувчилар, эгалловчилар, ижа–рачилар ва мулкдорларни ердан фойдаланиш ҳуқуқининг тўхтатилиши. ЕК 36-м.да назарда тутилган ҳолатлар – ихтиёрий воз ечиш, берилган муддатнинг тугаши, юридик шахснинг банкрот деб эълон қилиниши маҳрум қилишга кирмайди. Ер қонунчилигида маҳрум қилиш ердан фойдаланувчиларнинг хоҳишларисиз амалга оширилиши назарда тутилади. Ердан фойдаланиш ҳуқуқи кенг маънода табиий ҳуқуқлар тоифасига тааллуқли эканлиги инсон туғилган пайтдан эътиборан вужудга келиши эътироф этилади. Шунингдек, бу ҳуқуқ фуқароларга ваколатли давлат органлари томонидан тан ... Батафсил »

Ислом Каримов Корея Республикаси саноат, савдо ва табиий ресурслар вазирининг биринчи ўринбосари Ли Хван Сопни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 5 ноябрь куни Оқсаройда Корея Республикаси саноат, савдо ва табиий ресурслар вазирининг биринчи ўринбосари Ли Хван Сопни қабул қилди. Матн ва фото: ЎзА Батафсил »

ЗАРАРНИНГ ЖИНОЯТ–ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ

ЗАРАРНИНГ ЖИНОЯТ–ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ – жиноятларни квалификация қилишга зарарнинг таъсир қилиш даражалари. Зарарнинг унча кўп бўлмаган, анча, кўп ва жуда кўп миқдорда бўлиши ЖКнинг VIII-бўлимида кўрсатилган. Батафсил »

ЗАРАРЛИ МОДДАЛАРНИ ТАШЛАШ

ЗАРАРЛИ МОДДАЛАРНИ ТАШЛАШ – ер, сув ва атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослаш. З.м.т.га йўл қўйилмаслиги ЎзРнинг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунларида ўз аксини топган. Ҳозирча атмосфера ҳавосига ва сув объектларига З.м.т.нинг йўл қўйиладиган миқдорларини белгилаш тартиби ишлаб чиқилмаган. Амалда турли илмий методик кўрсатмалардан фойдаланилмоқда. “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 8–м.га асосан, ҳавони ифлослантирувчи доимий манбалардан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар чиқаришнинг йўл қўйиладиган даражадаги меъёрлари корхона, ... Батафсил »

ЗАРАР ЕТКАЗИШДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН МАЖБУРИЯТЛАР

ЗАРАР ЕТКАЗИШДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН МАЖБУРИЯТЛАР –ФКнинг 57–бобида белгиланган мажбурият ҳуқуқининг асосий институтларидан бири, фуқаролик ҳуқуқида жавобгарлик шакли. ФКнинг 985–м.га мувофиқ, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол–мулкига етказилган зарар, шунингдек, юридик шахсга етказилган зарар, уни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Қонун ҳужжатларида ёки шартномада жабрланувчиларга зарарни тўлашдан ташқари, товон тўлаш мажбурияти белгилаб қўйилиши мумкин. Зарар етказган шахс, агар зарар унинг айби б–н етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод этилади. Қонуний ҳаракатлар туфайли етказилган зарар фақат қонунда назарда тутилган ... Батафсил »

ЗАРАР ЕТКАЗИЛГАН ҲУДУДДАГИ ДАВЛАТ ҚОНУНИ (LEX LOCI DELECTI COMMISI)

ЗАРАР ЕТКАЗИЛГАН ҲУДУДДАГИ ДАВЛАТ ҚОНУНИ (LEX LOCI DELECTI COMMISI) – зарар қайси давлат ҳудудида етказилган бўлса, ўша давлат қонуни қўлланиши лозим. Низо юз берган ҳолларда зарар етказиш натижасида вужудга келган мажбуриятларнинг тўланишини тартибга солувчи қонунчиликни танлаш тартиби. Халқаро туризм ва халқаро транспорт кўпайиши натижасида мураккаб мажбуриятларнинг ортиб бориши бу тартибнинг қўлланиш доираси кенгайишига олиб келмоқда. Батафсил »

ЗАРАР ЕТКАЗИЛГАН ЖОЙ ҚОНУНИ

ЗАРАР ЕТКАЗИЛГАН ЖОЙ ҚОНУНИ – зарар қайси худудда етказилган бўлса, зарарни қоплаш тўғрисидаги талабга нисбатан ўша худудда амалда бўлган қонунлар қўлланилиши (6). Батафсил »

ЗАРАР

ЗАРАР – фуқаролик ҳуқуқи бўйича шахснинг қонунга хилоф ҳаракати оқибатида бошқа шахсга етказилган мулкий зиён. З. кредитор томонидан сарф қилинган харажатлар, унинг мол–мулкини йўқолиши ёки унга шикаст етказилиши, қарздор мажбуриятни лозим даражада бажарганида олиши мумкин бўлган даромад (олинмаган фойда) дан иборат бўлади (ФКнинг 985–м.). З. ихтиёрий тўланади ёки мажбурий йўл б–н ундирилади. З. етказган шахс З. кўрган шахсни З.ни тўлаш тўғрисидаги талабини бажарса, З. ихтиёрий равишда ундирилган ҳисобланади. Агар З. етказган шахс етказилган З.ни қоплаш тўғрисидаги З. кўрган шахснинг талабини ... Батафсил »

Юқорига