ЗАКАЛАТ – ФК бўйича шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузганлигини тасдиқлаш ва унинг ижросини таьминлаш учун шартнома юзасидан иккинчи тарафга тўлайдиган пулидан бир қисмини бериши. Закалатни қўллаш асослари ва тартиби ФКнинг 311–312 м.да белгилаб қўйилган. Батафсил »
Ойлик архивлар: Noyabr 2015
ЗАЁМЛАРНИ БИРХИЛЛАШТИРИШ
ЗАЁМЛАРНИ БИРХИЛЛАШТИРИШ – илгари муомалага чиқарилган бир неча хил заёмларни битта янгисига алмаштириш. Батафсил »
ЗАЁМ
ЗАЁМ – фуқаролик ҳуқуқида пул ва бошқа буюмларни муайян шартлар буйича қарзга бериш хақидаги шартнома. Батафсил »
ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС
ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС – Қорақалпоғистон Конс.нинг 68-м.га биноан Қорақалпоғистон Республикаси Ж.К. Олий давлат ҳокимияти органи бўлиб ҳисобланади. Ж.К. Парламентдир. Ж.К. ҳудудий сайлов округларидан кўппартиявийлик асосида 5 й. муддатга сайланадиган 86 депутатдан иборат. Ж.К.нинг ҳуқуқий мақоми (статуси) Конс. ва Қорақалпоғистон Республикаси Ж.К. тўғрисидаги 1998 й. 28 янв.да янги таҳририда қабул қилинган Қорақалпоғистоннинг Конституциявий қонунларида аниқ белгиланган. 1996 й. 11 янв.да Ж.К.нинг биринчи чақириқ биринчи сессиясида Жўқорғи Кенгес раиси, унинг ўринбосарлари, мандат комиссияси, қўмита раислари ва аъзолари сайланди. Ҳозирда Ж.К.да 5 қўмита, 1 ... Батафсил »
ЖОСУСЛИК
ЖОСУСЛИК – давлат хавфсизлигига қарши жиноят, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг давлат сири ҳисобланадиган маълумотларни чет давлат ёки унинг агентурасига етказиши, бундай маълумотларни етказиш мақсадида қўлга киритиши ёки тўплаши. Давлат сири ҳисобланадиган маълумотлар ижтимоий, иқтисодий ёки ҳарбий хусусиятга эга бўлиши мумкин. Ж ўта оғир жиноят ҳисобланиб, жуда кўп мамлакатларда бундай жиноят учун узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки ўлим жазоси белгиланган. Бу қилмишни ЎзР фуқароси содир этса республика суверенитети, ҳуқуқий дахлсизлиги, хавфсизлиги мудофаа салоҳияти ёки иқтисодиётига зарар етказган ... Батафсил »
ЖОРИЙ ҲИСОБВАРАҚАСИ
ЖОРИЙ ҲИСОБВАРАҚАСИ – пул маблағларини миллий валютада ва хорижий валютада сақлаш ҳамда ҳисоб-китобни амалга оширишга хизмат қиладиган ҳисобварақ тури. ЎзРнинг миллий валютадаги ҳисобварақлари юридик ва жисмоний шахслар бўлган норезидентларга, шунингдек, ЎзРнинг ваколатли банклари б-н тегишли битимларни тузган хорижий банкларда очилади. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
ЖОРИЙ ДАРОМАД
ЖОРИЙ ДАРОМАД – облигация бўйича олинадиган ҳар й.ги даромаднинг унинг бозор нархига нисбати. Батафсил »
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДАН КЕЛАДИГАН ДАРОМАД
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДАН КЕЛАДИГАН ДАРОМАД – товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган, якка тартибда амалга оширилаётган бошқа фаолиятдан келадиган барча тушумлар. Ушбу даромад уни топиш б-н боғлиқ харажатлар, мажбурий тўловлар, чиқимлар ва ажратмалар чегириб ташланган ҳолда ҳисобланади. Солиқ солиш объектини аниқлаш мақсадида чегириб ташланиши лозим бўлган харажатлар, мажбурий тўловлар, чиқимлар ва ажратмаларни аниқлаш тартиби ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (муал. – Л.Хван) Батафсил »
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ЙИЛЛИК ЖАМИ ДАРОМАДИ
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ЙИЛЛИК ЖАМИ ДАРОМАДИ –меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадлар, жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари, тадбиркорларнинг ўз фаолиятидан келадиган ялпи даромадлари ҳамда фуқароларнинг олган пул ёхуд бошқа маблағларидан ташкил топади. (муал. – Л.Хван) Батафсил »
ЖИСМОНИЙ ШАХС
ЖИСМОНИЙ ШАХС – фуқаролик ҳуқуқи субъекти бўлган муайян шахс (фуқаро, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс). У жамоавий тузилма бўлган юридик шахсдан фарқ қилади. Барча Ж.ш.ларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларига эга бўлиш лаёқати (ҳуқуқ лаёқати) тенг равишда эътироф этилади. Ж.ш.нинг ҳуқуқ лаёқати у туғилган пайтдан эътиборан вужудга келади ва у вафот этиши б-н тугайди. Ж.ш.лар мулк ҳуқуқи асосида мол –мулкка эга бўлишлари; мол –мулкни мерос қилиб олишлари ва васият қилиб қолдиришлари; банкда жамғармаларга эга бўлишлари; тадбиркорлик, деҳқон (фермер) хўжалиги ... Батафсил »
