Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Noyabr 2015

ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ СИЁСАТИ

ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ СИЁСАТИ – давлатнинг жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги олиб борилаётган сиёсатининг бир қисми. Жиноятчиликнинг олдини олишга доир махсус тадбирларни қўллашга қаратилган фаолият ҳисобланиб, у жиноий, жиноий–процессуал, жиноят–ижроия қонунчилиги асосида, шунинг б-н бирга тегишли фанлар, жумладан криминология фани қоидалари асосида ташкил этилади. (муал. – С.Ниёзова) Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИК ҲАҚИДА НИСБИЙ МАЪЛУМОТЛАР

ЖИНОЯТЧИЛИК ҲАҚИДА НИСБИЙ МАЪЛУМОТЛАР – жиноятчиликнинг турли хилдаги қиёсий таҳлили натижасида олинган маълумотлар. Улар жиноятчилик б-н боғлиқ ижтимоий, демографик ва б. статистик маълумотларни бир-бирига қиёслаш, турли ҳудуддаги жиноятчиликни қиёслаш, жиноят турлари миқдорини жиноятчиликнинг умумий сонига қиёслаш, жиноят содир этган шахслар гуруҳининг таркибида жамият турли ижтимоий гуруҳлари вакилларининг миқдорини ўрганиш орқали амалга оширилади. Ж.ҳ.н.м. жиноятчиликнинг статистик таҳлили, улар орқали жиноятчиликнинг сифат ва миқдор жиҳатдан ҳолати ва ундаги ўзгаришлар нисбати берилади. Ж.ҳ.н.м. орқали жиноятчиликнинг интенсивлигини, яъни жиноятчиликнинг ўсиши, аҳоли сони ўсишидан кўпроқ, ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИК ҲАҚИДА АБСОЛЮТ МАЪЛУМОТЛАР

ЖИНОЯТЧИЛИК ҲАҚИДА АБСОЛЮТ МАЪЛУМОТЛАР – жиноятчилик статистикасининг турли таҳлилий маълумотлари ўзида акс эттирадиган асосий кўрсаткичлар. Ж.ҳ.а.м жиноятчиликка оид ҳодиса ва жараёнларининг миқдори, рўйхатга олинган жиноятлар, моддий зарарнинг суммаси, жиноят содир этган шахслар, жабрланувчиларнинг сони ва ҳ.к.нинг рақамда ифодаланишидир. (муал. – С.Ниёзова) Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИК СТРУКТУРАСИ

ЖИНОЯТЧИЛИК СТРУКТУРАСИ – жиноят ҳуқуқий ёки криминологик асосларига кўра классификация қилинувчи жиноятларнинг ўзаро нисбати. Ж.с.нинг кўрсаткичлари жиноятлар ижтимоий хавфлилик даражасининг миқдор ва сифат тавсифини, унинг ўзига хос хусусиятларини, жиноят ҳуқуқий чораларни қўллаш амалиётини дифференциация қилишг имконини беради. Ж.с. кўрсаткичлари қуйидагилардир: ўта оғир, оғир ва унча оғир бўлмаган жиноятларнинг ўзаро нисбати; ЖК Махсус қисмидаги классификация бўйича жиноятлар турларининг ўзаро нисбати; энг кўп содир қилинган жиноятлар ҳиссаси; мотивлари йўналишига (зўрлик ишлатиб, ғараз ниятларда ва эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятлар) кўра содир этилган ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИК САБАБЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ГЕНЕТИК НАЗАРИЯ

ЖИНОЯТЧИЛИК САБАБЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ГЕНЕТИК НАЗАРИЯ – шахсларнинг жиноят содир этишга мойиллиги гендан ўтиши ва туғма бўлиши ҳақидаги назария. Унинг асосчиси италиялик психиатр врач профессор Чезаре Ломброзо (1835–1909) фикрича, жиноят худди инсоннинг туғилиши ва ўлиши каби табиий ва зарурий ҳодисадир, жиноятчиликнинг юз бериши биологик ҳолат. У ўзининг «Жиноятчи одам», «Жиноят: унинг сабаблари ва даволаш воситалари» номли асарларида жиноятчиликнинг туғма эканлигини исботлашга уринади. Жиноят содир этишда мойиллик туғма хусусиятга эга эканлиги ҳақидаги фикрнинг тарафдорлари Рафаэль Гарофало, Энрико Ферри, О.Лангелар фикрича, кўпгина руҳий ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИК САБАБЛАРИ

ЖИНОЯТЧИЛИК САБАБЛАРИ – жиноятчиликни келтириб чиқарувчи ҳолатлар, ҳодисалар, шарт-шароитлар ҳам оқибат б-н алоқадор боғлиқлик, лекин улар жиноят юз беришига сабаб деб тушинилмайди. Улар ижтимоий ва шахсий ҳаёт шароитларида ифодаланади. Криминологик детерминация ижтимоий муносабатлардаги салбий ҳодисалар тизимидан жой олган жиноятларнинг содир этилиш сабаблари ва уларга имкон берган шароитлар, ҳодисалар ва жараёнлар мажмуидан иборат. Жиноятчилик асосий шарт-шароитлари уч гуруҳга бўлинади: а) вақт бўйича алоқадорлик – ҳодиса ёки жараённинг узлуксиз кетма-кетликда амал қилиши. Мас., жиноий хатти-ҳаракатни содир этишда аввал ниятнинг вужудга келиши, тажовуз ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИК ОМИЛИ

ЖИНОЯТЧИЛИК ОМИЛИ – қ.: Жиноятчилик сабаблари, жиноят содир этиш шароитлари. Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИК ДИНАМИКАСИ

ЖИНОЯТЧИЛИК ДИНАМИКАСИ – муайян вақт (кун, ой, й.) мобайнида жиноятчиликнинг даражаси ва тузилишидаги ўзгаришларни акс эттирувчи кўрсаткич. Ижтимоий–ҳуқуқий ҳодиса сифатида Ж.д.га 2 гуруҳдаги омиллар таъсир кўрсатади. Биринчиси, жиноятчиликка таъсир кўрсатувчи жиноятчиликнинг сабаб ва шарт-шароитлари, аҳолининг демографик тузилиши ва б. ижтимоий жараён ва ҳодисалар. Иккинчиси эса, жиноят ва жазолар турини кенгайтирадиган ёки торайтирадиган, жиноятлар классификациясини ўзгартирувчи жиноят қонунларининг ўзгариши. Ж.д.даги ўзгаришлар ва уни реал прогнозлаш учун Ж.д.га таъсир кўрсатувчи омиллар ижтимоий ва ҳуқуқий омилларга ажратилади. Жиноятчиликнинг камайиши ёки ўсиши унинг мавжуд ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИК ДАРАЖАСИ

ЖИНОЯТЧИЛИК ДАРАЖАСИ – содир қилинган жиноятлар миқдорининг аҳоли сонига нисбатан ўлчанадиган миқдор ва сифат кўрсаткичлари. Жиноят содир этилганлиги тўғрисидаги аризалар ва жабрланувчилар­нинг мурожаатлари; рўйхатга олинган жиноятлар, жиноят содир этган шахслар; жиноят содир этишда айбдор деб топилиб, уларга нисбатан суднинг ҳукми чиққан маҳкумлар сони бўйича аниқланади. Ж.д. баҳолашда эҳтимол тути­лган жиноятчилик, яъни расмий статистик маълумотларда акс эттирилмаган латент жиноятчилик миқдори ҳам эътиборга олинади. Латент жиноятчилик яширин ёки яширилган жиноятчиликдан иборатдир. Биринчи хил жиноятлар ўзига хос хусусиятларига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИК

ЖИНОЯТЧИЛИК – маълум бир давлатда (минтақада) муайян давр мобайнида содир этилган барча жиноятларнинг йиғиндиси. Ж. тарихан ўзгарувчан ҳодисадир, чунки турли ижтимоий–иқтисодий тизимларда жиноятчилик ҳолати бир хил бўлмайди. Унинг даражаси ва тузилиши ҳам маълум бир тузум ривожининг турли босқичларида жиноятларнинг сабаблари ва имкон яратувчи шарт-шароитларга боғлиқ ҳолда, шунингдек, давлат томонидан жиноят деб топилган қилмишлар доирасидан келиб чиқиб ўзгариб туради. Ж.нинг ўзгарувчанлигини жиноят қонунлари ривожининг тарихи ҳам кўрсатиб туради. Мас., ЎзССРнинг 1959 й.ги ЖКдаги бир қанча жиноятлар ЎзРнинг 1994 й.ги ЖКга киритилмади ... Батафсил »

Юқорига