ЖИНОЯТЧИЛАРНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ – муайян мезонлар асосида жиноятчиларни гуруҳларга ажратиш . Жиноятчи шахси жиноятчи бўлмаган шахсдан ўзининг ижтимоий хавфлилиги б-н фарқ қилади. Шахс ижтимоий хавфлилигининг хусусияти жиноий хулқ мотивациясининг йўналишига боғлиқ бўлади. Ушбу йўналишнинг чуқурлиги ва турғунлигига қараб шахснинг ижтимоий хавфлилик даражаси ҳам ўзгариб туради. Шу сабабдан ҳам жиноятчи шахсларни иккита мезон: а) мотивациянинг хусусияти ва мазмунига кўра; б) криминоген йўналишнинг чуқурлиги ва турғунлигига кўра классификациялаш муҳим аҳамиятга эгадир. Мотивациянинг хусусияти ва мазмунига кўра, жиноят содир этган шахсларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш ... Батафсил »
Ойлик архивлар: Noyabr 2015
ЖИНОЯТЧИ ШАХСИНИНГ ИЖТИМОИЙ ДЕМОГРАФИК ТАВСИФИ
ЖИНОЯТЧИ ШАХСИНИНГ ИЖТИМОИЙ ДЕМОГРАФИК ТАВСИФИ – шахс шаклланган муҳит унинг ҳаётий фаолияти, эҳтиёжлари ва мотивацияси (хоҳиш, истаклари) б-н боғлиқдир. Шу сабабдан ҳам ижтимоий демографик сифатларни ўрганиш жиноятчи шахсини тушунишининг муҳим элементи ҳисобланади ва профилактика чораларини ишлаб чиқиш ҳамда амалда қўллашда муҳим аҳамият касб этади. Жиноятчилар ўртасида аёллар ва эркакларнинг нисбати уртача 1:10 ни ташкил этади. Сўнгги й.ларда аёллар жиноятчилигининг кўпаётганлиги кузатилмоқда, 2005 й.да аёллар томонидан содир этилган рўйхатга олинган жиноятлар умумий жиноятчиликнинг 12,5% ни ташкил этди. 2001 й.да жавобгарликка тортилган ... Батафсил »
ЖИНОЯТЧИ ШАХСИ
ЖИНОЯТЧИ ШАХСИ – жиноят содир этган шахсга хос салбий ижтимоий аҳамиятга эга бўлган сифатлар, ташқи шарт-шароитлар б-н боғлиқ хулқи жиноятчи шахсининг умумижтимоий ва жиноят ҳуқуқий мазмунининг тушунчасида ўзаро алоқадорлик мавжуд. Ҳар қандай шахсда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган сифатлар, табиат ва жамиятдаги шарт-шароитлар ўз аксини топган бўлади. Жиноят ҳуқуқи нуқтаи назаридан фақат жиноятни содир этишда суд томонидан айбдор деб топилган шахсни жиноятчи деб ҳисоблаш мумкин. Жиноятчи шахсининг тузилиши: биофизиологик, ижтимоий–демографик, руҳий, маънавий мақоми, жиноят–ҳуқуқий ва криминологик белгилардан иборат. Шахснинг биофизиологик белгиларига ... Батафсил »
ЖИНОЯТЧИ КЎНИКМАЛАРИ
ЖИНОЯТЧИ КЎНИКМАЛАРИ – назарий жиҳатдан криминология ва криминалистика фанларида ўрганиладиган жиноят содир этишдаги шахснинг кўникмалари. Ҳар бир жиноятчи у ёки бу ҳаракатларни бажаришда ўзига хос усулларни қўллайди ва бу жиноятларни очишда катта аҳамиятга эга. Мас., қулф бузиш, ўғирлик қилиш, қурол ишлатиш, қалбаки ҳужжат тайёрлаш, фирибгарликда ишлатиладиган, одатланган услублар. (муал. – Ш.Билолхўжаева) Батафсил »
ЖИНОЯТ–ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ (ЖПК)
ЖИНОЯТ–ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ (ЖПК) – жиноят иши юзасидан тергов қилиш ва ишни судда кўриш тартибини белгилайдиган қонунларнинг муайян тизимга солинган мажмуи. ЖПК суриштирув, дастлабки тергов органлари, прокурор ва суднинг жиноят ишини қўзғатишдан бошлаб, судда кўрилиб ҳал қилингунгача бўлган фаолиятини, тергов, суд ҳаракатларини ўтказиш, далил йиғиш, процессуал муҳлатлар, жиноят ишини қўзғатиш, рад этиш, уни тугатиш ва тўхтатиш, айбдорни судга беришни, шунингдек, ишни апелляция, кассация, назорат тартибида ва янги очилган ҳолатлар бўйича қайтадан кўришни ҳамда ҳукм ижросига оид масалаларни тартибга солади. Мустақилликка эришишгача ... Батафсил »
ЖИНОЯТНИНГ СУБЪЕКТИВ ТОМОНИ
ЖИНОЯТНИНГ СУБЪЕКТИВ ТОМОНИ – айбдор шахснинг ўзи содир этган ижтимоий хавфли қилмиш ва унинг оқибатларига бўлган руҳий муносабати (ЖК 20-24-м.). Жиноят содир этган шахснинг қасди ёки эҳтиётсизлиги исботланиши зарур. Айбсизлик жиноят таркибини истисно этади, унинг аниқланганлиги конкрет қилмишнинг тўғри квалификациясини ва айбдорнинг қонуний, асосланган ва адолатли жавобгарлигини таъминлайди. Ж.с.т.га айбдорнинг ўз қилмиши оқибатларига руҳий муносабати ҳам киради. (муал. – Э.Турғунбоев) Батафсил »
ЖИНОЯТНИНГ ОБЪЕКТИВ ТОМОНИ
ЖИНОЯТНИНГ ОБЪЕКТИВ ТОМОНИ – ижтимоий–хавфли қилмишнинг ташқи томони бўлиб, жиноятнинг қандай содир этилганлигини кўрсатади. Жиноят объектив томонининг белгилари икки асосий гуруҳга ажратилади. Биринчи гуруҳ белгилари ўзгармас ва ҳар бир жиноят таркиби учун хос бўлиб, усиз жиноят таркиби бўлиши мумкин эмас. Иккинчи гуруҳ белгилари эса факультатив характерга эга, улар жиноят таркибида бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Ҳар қандай Ж.о.т.нинг зарурий белгиси – ҳаракат ёки ҳаракатсизликда ифодаланувчи қилмишдир (ЖК 14-м.). Объектив томоннинг бошқа белгилари факультативдир. Биринчи гуруҳга, шунингдек, барча моддий таркибли жиноятлар ... Батафсил »
ЖИНОЯТНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ
ЖИНОЯТНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ – муайян жиноят турини тасвирловчи маълумотларнинг йиғиндиси, унинг тавсифи (муайян вақтда ва жойда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик ва ижтимоий тарқалганганлик даражаси; жиноятга қарши курашнинг йўналишлари; жиноятнинг ижтимоий ташқи ва ички характери, келиб чиқиш омиллари ва барқарорлиги), келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитлари, жиноятни содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақида маълумот ҳамда мазкур жиноят турининг олдини олиш чора-тадбирлари ва уларнинг қанчалик даражада самарадорлигини акс эттирувчи кўрсаткич. (муал. – С.Ниёзова) Батафсил »
ЖИНОЯТНИНГ КРИМИНАЛИСТИК ТАВСИФИ
ЖИНОЯТНИНГ КРИМИНАЛИСТИК ТАВСИФИ – жиноят тўғрисидаги қонунда белгилаб қўйилган ижтимоий ҳавфли, ғайриҳуқуқий қилмишнинг кўриб чиқилаётган тури, айрим ҳолатлари тўғрисида далилий маълумотлар ва уларга асосланган илмий–назарий хулосалар, тавсиялар тизими. Жиноий ишнинг текширилиши унинг тавсифини аниқлаб олишдан бошланади: жиноят тўғрисидаги бошланғич ахборот, содир қилган шахс ҳақидаги маълумотлар, жиноий ҳаракатнинг нимага ёки кимга қарши қаратилганлиги, содир қилиш усули, ишлатилган қурол ва б. умум тавсифлаш тизимини ташкил қилади. Муайян жиноятни тергов қилишда унинг криминалистик тавсифи жиноятнинг турига, таснифига, элементларига ва б. ҳолатларининг ўзига хос ... Батафсил »
ЖИНОЯТНИ ЯШИРИШ
ЖИНОЯТНИ ЯШИРИШ – жиноятга дахлдорлик шаклларидан бири; жиноят содир этиш б-н боғлиқ, аммо унда иштирокчилик ҳисобланмаган фаолият. Ж.я.нинг объектив томони жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли ва воситаларини, жиноий йўл б-н топилган нарсаларни яширишда ифодаланади. Ушбу ҳаракатларни шахс жиноят содир этиб бўлинганидан кейин содир этади ва шу боис Ж.я. уни содир этиш туфайли юз берган жиноий натижа б-н сабабий боғлиқ эмас. ЖК 241-м. аввалдан ваъда бермаган ҳолда оғир ва ўта оғир Ж.я. учун жиноий жавобгарлик белгилайди. Шахс унинг оила аъзоси ёки ... Батафсил »