Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Noyabr 2015

ЖИНОЯТ ҚУРОЛЛАРИ

ЖИНОЯТ ҚУРОЛЛАРИ – шахс жиноятни содир этиш учун тайёрлаган ёки фойдаланган ҳар қандай предмет, мас., совуқ қуроллар, транспорт воситалари, асбоб–ускуна ва ҳ.к. бўлиши мумкин. Улар жиноят таркиби белгиларига қўшилади, чунки улар жиноят содир қилишини енгиллаштиради, жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги даражасини оширади. Жиноят содир қилиш қуроли жиноят содир қилиш воситаларининг бир қисмини ташкил этади. Жиноят содир қилиш қуроли ва воситасининг ўртасида фарқ бор. Жиноят содир қилиш учун айнан қандай предметнинг ишлатилиши, бу предмет ҳуқуқий норма б-н тақиқланган ёки тақиқланмаган эканини аниқлаш лозим. ... Батафсил »

ЖИНОЯТ ҚОНУНИНИНГ ОРҚАГА ҚАЙТИШ КУЧИ

ЖИНОЯТ ҚОНУНИНИНГ ОРҚАГА ҚАЙТИШ КУЧИ – қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган Ж.қ.о.қ.к.га эга. Ушбу қонун кучга киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир этган шахсларга, шу жумладан, жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга нисбатан, улар судланган бўлсалар-да, татбиқ этилади. Қилмишни жиноят деб ҳисоблайдиган, жазони кучайтирадиган ёки шахснинг ҳолатини бошқача тарзда ёмонлаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга эмас (ЖК 13-м.). (муал. – М.Усмоналиев) Батафсил »

ЖИНОЯТ ҚИДИРУВИ

ЖИНОЯТ ҚИДИРУВИ – ички ишлар органларининг алоҳида тизими. Тезкор–қидирувни ва ўз ваколат доирасига кирувчи бошқа ишлар – шахсга, фуқароларнинг шахсий мулкига. жамоат тартибига ва хавфсизлигига қарши қаратилган жиноятларнинг олдини олиш, пайини қирқиш ҳамда уларни очиш ва ҳ. к. чора-тадбирларни амалга оширади. Жиноят аломатлари ва жиноят содир этган шахсларни аниқлаш, қидириш ва топиш ишлари ЎзРда ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан бажарилади. ЖПК қоидаларига биноан жиноят иши юзасидан далил тариқасида фойдаланиш мумкин бўлган маълумотлар қидирилади. Айбланувчининг турган жойи номаълум ... Батафсил »

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИНИНГ СОЦИОЛОГИК МАКТАБИ

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИНИНГ СОЦИОЛОГИК МАКТАБИ – жиноят ҳуқуқидаги йўналиш. XIX асрнинг охири – XX асрнинг бошларида шаклланган. Мактаб вакиллари – Ф.Лист (Австрия), Э.Ферри (Италия), россиялик олимлар И.Я.Фойницкий, С.В.Познишев инсон жиноий феъл–атворининг социал алоқадорлигини эътироф этиб, шу б-н бирга, унга биологик (шу жумладан, ирсий), физик (й. фасллари, иқлим, кун вақтлари ва ҳ.к.) ва б. омиллар ҳам таъсир қилади деб ҳисоблашган. Ж.ҳ.с. м.нинг ҳозирги тарафдорлари жиноятчиликнинг биологик ва социал (мас., урбанизация б-н боғлиқ) омилларининг кўпчилиги назариясини илгари суришди. Криминалист социологлар жиноят ҳуқуқи фани ... Батафсил »

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИНИНГ ПРИНЦИПЛАРИ

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИНИНГ ПРИНЦИПЛАРИ – жиноят ҳуқуқининг тизимини, алоҳида и-тларининг  мазмунини белгиловчи, унга мувофиқ равишда ишлаб чиқилган жиноят ҳуқуқининг нормаларида мужассамлашган асосий раҳбарий-назарий ғоялар. Ж.ҳ. демократик давлатнинг жиноят ҳуқуқига оид сиёсатининг моҳияти, ҳозирги замон принципларини ифодалайди, шунингдек, жиноятлар учун жавобгарликнинг негизи, чегаралари ва шакллари ҳақидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, аҳлоқий, диний ва ҳуқуқий тасаввурларни акс эттирадиган бош ғоя ва раҳбарий қоидалардир. ЎзР ж.ҳ.п. ЖКнинг 3-моддасида кўрсатилган: қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик, айб учун жавобгарлик, жавобгарликнинг муқаррарлигидан иборат. (муал. – Э.Турғунбоев) Батафсил »

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИНИНГ КЛАССИК МАКТАБИ

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИНИНГ КЛАССИК МАКТАБИ – XVIII–XIX асрларда жиноят ҳуқуқи фанидаги етакчи йўналиш. Ж.ҳ.к.м. вакиллари (Ч.Беккариа, А.Фейербах ва б.) ҳозирги вақтгача ўз аҳамиятини сақлаб қолган (қонунда кўрсатилмаган жиноят йўқ, жазонинг мутаносиблиги, жазонинг ҳамма учун тенглиги, айбсизлик презумпцияси ва ҳ.к.) жиноят ҳуқуқининг бир қатор илғор принципларини илгари сурдилар. Россияда З.А.Горюшкин, А.П.Куницин, В.Д.Спасович ва б. ушбу мактабнинг намоёндалари бўлишган. (муал. – С.Ниёзова) Батафсил »

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАРНИНГ САНКЦИЯСИ

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАРНИНГ САНКЦИЯСИ – ЖК Махсус қисмида кўрсатилган жиноят учун белгиланган жазо чораси. Унда жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига қараб жазонинг тури ва ҳажми муддатлари. Санкцияда қўшимча жазолар ҳам кўрсатилиши мумкин. Амалдаги ЖКда санкциянинг икки туридан фойдаланилган: нисбий муайян санкция ва альтернатив санкция. Нисбий муайян санкцияда битта муайян жазо назарда тутилади ва унинг энг кам ва энг кўп чегараси кўрсатилади, (Мас., ЖК 166-м.нинг 2-қ.да уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўрсатилган). Айрим м.ларда эса жазонинг энг ... Батафсил »

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАРНИНГ ДИСПОЗИЦИЯСИ

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАРНИНГ ДИСПОЗИЦИЯСИ –ижтимоий хавфли қилмишнинг белгиларининг ифодаланувчи алоҳида жиноятлар ва шу жиноятларнинг таърифи. Жиноят ҳуқуқий нормаларда диспозициянинг қуйидаги тўрт тури: оддий, тасвирлов, бланкет ва ҳаволаки диспозиция назарда тутилади. (муал. – Э.Турғунбоев) Батафсил »

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАРИ

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАРИ – давлат органи орқали таьминланадиган, унинг қоидалари бузилган ҳолларда жиноий жавобгарликка тортиш ва жазо чорасини қўллаш ҳолатини вужудга келтирувчи жиноят қонуни б-н белгиланган юриш-туриш қоидасидир. (муал. – Э.Турғунбоев) Батафсил »

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ – ҳуқуқ соҳаси; қонунчилик соҳаси; ўқув фани. Ж.ҳ. ҳуқуқнинг мустақил соҳаси сифатида ўз предмети ва вазифалари б-н бошқа ҳуқуқ соҳаларидан фарқ қилади. Ж.ҳ. қонунчилик соҳаси сифатида чиқарган қонун ва нормалар йиғиндисидан иборат жиноий жавобгарлик асослари ва принциплари, айрим қилмишларнинг жиноийлиги ва жазога лойиқлиги, жиноий жавобгарликка тортиш ва жиноий жазони ўташдан озод қилиш асослари, бошқа таъсир чораларини қўллашни белгилайди. Ж.ҳ. фан соҳаси сифатида жиноят қонунлари ва фан соҳаларининг ривожланиш тарихи; жиноят ҳуқуқига оид нормаларни қўллаш самарадорлиги; хорижий давлатларнинг жиноят ... Батафсил »

Юқорига