Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Noyabr 2015

ЖИНОЯТ ИШИНИ ҚЎЗҒАТИШНИ РАД ҚИЛИШ

ЖИНОЯТ ИШИНИ ҚЎЗҒАТИШНИ РАД ҚИЛИШ – ЖПК 83-м.нинг 1 ва 2–бандларида ҳамда 84-м.нинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради. Бу ҳақда жиноят содир этилганлиги тўғрисида хабар берган фуқаро, корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмаси ёки мансабдор шахс хабардор қилинади. Уларга қарор ёки ажрим устидан шикоят қилиш ҳуқуқлари ва тартиби тушунтирилиши лозим. (муал. – З.Иноғомжонова) Батафсил »

ЖИНОЯТ ИШИНИ ҚЎЗҒАТИШ

ЖИНОЯТ ИШИНИ ҚЎЗҒАТИШ – жиноят ишини қўзғатиш учун: 1) шахсларнинг аризалари; 2) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар берган хабарлар; 3) оммавий ахборот воситалари берган хабарлар; 4) жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи маълумотлар ва изларни суриштирув органи, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг бевосита ўзи аниқлаши; 5) айбини бўйнига олиш ҳақидаги арз сабаб бўлади. Жиноят белгилари мавжудлигини кўрсатувчи маълумотлар жиноят ишини қўзғатиш учун асос бўлади. Юқорида кўрсатилган сабаб ва асослар мавжуд бўлган тақдирда жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурор ... Батафсил »

ЖИНОЯТ ИШИНИ ЯНГИ ОЧИЛГАН ҲОЛАТЛАР БЎЙИЧА ҚАЙТА ҲАРАКАТГА КЕЛТИРИШ

ЖИНОЯТ ИШИНИ ЯНГИ ОЧИЛГАН ҲОЛАТЛАР БЎЙИЧА ҚАЙТА ҲАРАКАТГА КЕЛТИРИШ – ҳукм чиқарилгандан сўнг ишни қонунда кўрсатилган янги ҳолатлар очилиши муносабати б-н қайта ҳаракатга келтириш. Жиноят иши бўйича гувоҳ кўрсатуви ёки эксперт ҳулосаси нотўғрилиги, ишдаги далиллардан биронтаси қалбаки эканлиги судьянинг суд муҳокамасида ёки терговчининг тергов даврида ўз вазифасини суиистеъмол қилганлиги аниқланса, суд ҳукм чиқараётганда маълум бўлмаган ҳолатлар очилса, судланган шахснинг айбсизлиги ёхуд ҳукмда кўрсатилгандан енгил ёки аксинча, оғир жиноят қилганлиги аниқланса, шунингдек, оқланган ёки судда жиноят иши тугатилган шахснинг айбдорлиги тасдиқланса ... Батафсил »

ЖИНОЯТ ИШИНИ ТУГАТИШ

ЖИНОЯТ ИШИНИ ТУГАТИШ – суриштирув, дастлабки тергов олиб борилаётган ёки судда кўрилаётган ишнинг ҳукм чиқарилмай тутатилиши. Жиноят юз бермаган; қилмишда жиноят таркиби бўлмаган; жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтган; амнистия эълон қилиниб, унда мазкур турдаги жиноят учун жазо берилмаслиги кўрсатилган; айбланувчи, судланувчи вафот этган; қилмиш ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган; шахс вазият ўзгариши б-н ижтимоий жиҳатдан хавфли бўлмай қолган; у қилмишига чин кўнгилдан пушаймон қилган ва б. ҳолларда жиноят иши тугатилади. Бу ҳолатларнинг биронтаси аввалдан маълум бўлса жиноят иши қўзғатилмайди. Ж. и. ... Батафсил »

ЖИНОЯТ ИШИДА ФУҚАРОВИЙ ДАЪВО

ЖИНОЯТ ИШИДА ФУҚАРОВИЙ ДАЪВО – жиноят оқибатида ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида келтирилган моддий зарарни ундириш тўғрисидаги талаб. Бу даъво жиноят иши юзасидан тергов ва суд бўлаётган вақтда айбдорга ёки унинг ҳаракатлари учун зиммасига моддий жавобгарлик юклатилган шахсларга нисбатан қўзғатилиб, судда жиноят иши б-н бирга кўрилади (ЖПК, 276-м.). Бундай даъвони жабрланган ҳар қандай шахс, шу жумладан, вафот этган одамнинг қарамоғида бўлганлар ҳам қўзғатишга ҳақли Ж.и.ф.д. давлат пошлинаси тўлашдан озод қилинади. Бундай даъво жиноят иши қўзғатилган вақтдан бошлаб ... Батафсил »

ЖИНОЯТ

ЖИНОЯТ – жиноят қонунида назарда тутилган ижтимоий хавфли ҳатти-ҳаракат. ЖК б-н тақиқланган, айбли қилмиш жазо қўллаш тахдиди б-н тақиқланган (14 -м.). Қилмишда ЖКда назарда тутилган аломатлар расмий жиҳатдан мавжуд бўлса-да, лекин у ижтимоий хавфли, ғайриқонуний ёки айбли бўлмаса, қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар деб топилади. Қуйидаги ҳолатлар, яъни: 1) кам аҳамиятли қилмишлар; 2) зарурий мудофаа; 3) охирги зарурат; 4) ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш чоғида зарар етказиш; 5) буйруқни ёки бошқача тарздаги вазифани бажариш; 6) касб ёки хўжалик ... Батафсил »

ЖИНОИЙ УЮШМА

ЖИНОИЙ УЮШМА – икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши тушунилади. Уюшган гуруҳ – оддий ва мураккаб иштирокчиликка нисбатан хавфлироқ иштирокчилик шаклидир. Ж.у. олдиндан тил бириктириш б-н бирга яна жиноят иштирокчиларининг уюшганлиги ва улар ўртасидаги субъектив боғланишнинг барқарорлиги даражаси каби белгилар б-н ажралиб туради. Мазкур талаб Ж.у.нинг ҳуқуқий баҳоланишига ҳам тўлиқ тарзда тегишлидир. ЖК 30-м. 3–қ.да мустаҳкамланган қоида б-н боғлиқ бўлиб, унда қайд этиладики, «уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма ташкил этган ёки ... Батафсил »

ЖИНОИЙ РЕЦИДИВ

ЖИНОИЙ РЕЦИДИВ (лотинча recidivus – қайта юз бериш) – муқаддам судланган шахс томонидан такроран жиноят содир этилиши. Бундай жиноятчилик шахснинг илгари содир этган жинояти тегишли давлат органига маълум бўлган ва рўйхатга олингандан кейин янги жиноят содир этганлигини билдиради. Шахс томонидан муайян жиноятнинг содир қилинганлиги ундаги жамиятга хилоф йўналишни аниқлаш имконини беради. Ж.р. содир этилганда одатдагидан жиддийроқ чоралар кўрилади. Ж.р.нинг зарурий белгилари: биринчидан – жиноятнинг такроран содир этилганлиги; иккинчидан – жиноятни содир этган шахснинг олдинги жинояти учун судланганлиги. Жиноят ҳуқуқи назариясида ... Батафсил »

ЖИНОИЙ ЙЎЛ БИЛАН ТОПИЛГАН МУЛКНИ ОЛИШ ЁКИ ЎТКАЗИШ

ЖИНОИЙ ЙЎЛ БИЛАН ТОПИЛГАН МУЛКНИ ОЛИШ ЁКИ ЎТКАЗИШ – ЖКнинг 171-м.ига кўра, мулкнинг жиноий йўл б-н топилганлиги била туриб, уни олдиндан ваъда қилмаган ҳолда олиш ёки ўтказиш. Била туриб жиноий йўл б-н топилган мулк деб бирон-бир жиноятни содир этиш натижасида қўлга киритилган мулк тушунилади. Жиноий йўл б-н эришилган мулкни олиш – бундай мулкнинг ўз эгалигига ва тасарруфига ўтказишга қаратилган пул, қимматлик эвазига ёки бепул олинишидан иборат. Мулкни олган шахс унга эгалик қилади, бегоналаштиради ёки ундан шахсан фойдаланади. Лекин унга бирга ... Батафсил »

ЖИНОИЙ ЙЎЛ БИЛАН ТОПИЛГАН МОЛ-МУЛК

ЖИНОИЙ ЙЎЛ БИЛАН ТОПИЛГАН МОЛ-МУЛК – ашёлар ўғирлик, талончилик, босқинчилик ҳужуми орқали қўлга киритилган ёки ўзга талон–тарожлик ёхуд бошқа ноқонуний жиноий йўл б-н, лекин қўлга киритилиш ишлаб чиқариш натижасида бўлмаса, улар жиноий йўл б-н топилган деб тан олинади. (муал. – Б.Ахроров) Батафсил »

Юқорига