ЖИНОИЙ ЖАЗОНИНГ МАҚСАДИ – ЖКнинг 42-м.га кўра, жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек, бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади. Тарбиялаш жазонинг алоҳида мақсади сифатида жиноят содир этган шахсга жазо қўллаш орқали унда қонунга риоя этувчи ҳулқ–атворни инсонларга, жамиятга, турмуш нормалари ва анъаналарига хурмат б-н муносабатда бўлишни шакллантиришга хизмат қилади. Жиноий фаолиятнинг давом этишига тўсқинлик қилиш жазонинг махсус мақсади сифатида шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, ... Батафсил »
Ойлик архивлар: Noyabr 2015
ЖИНОИЙ ЖАЗОНИ ЎТАЁТГАН ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ
ЖИНОИЙ ЖАЗОНИ ЎТАЁТГАН ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ – ЖИК ва б. қонунларда белгиланган чеклашлар инобатга олинган ҳолда жазони ўтаётган ЎзР фуқаролари барча назарда тутилган ҳуқуқлар, эркинликларга эга бўладилар ва мажбуриятларни бажарадилар. Ажнабий фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган маҳкум, шунингдек, ЎзРнинг ҳалқаро шартномаларида белгиланган ҳуқуқлар ва эркинликларга эга бўлади ва мажбуриятларни бажаради. Маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари муайян жазо турини ижро этиш тартиби ва шартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Ж.ж.ў.ш.ҳ.ҳ. кўра, қуйидагилар маҳкумларнинг асосий ҳуқуқлари ҳисобланади: а) жазони ижро этувчи муассаса ёки органлар маъмуриятига, ... Батафсил »
ЖИНОИЙ ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИШ
ЖИНОИЙ ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИШ – жиноят содир қилишда айбдор деб топилган ва жазога маҳкум қилинган шахсга нисбатан жазони қўллаш ёхуд бошқа усул ва воситалар б-н жазо мақсадларига эришиш имконияти мавжуд бўлса-да, жазони ўташни давом эттиришдан давлатнинг воз кечишидир. Ж.ж.о.қ. деганда, айбдорни айнан суд ҳукми б-н тайинланадиган жазодан озод қилиш тушунилади. Ж.ж.о.қ. жиноий жавобгарликдан озод бўлишни билдирмайди ва судланганликни бекор қилмайди. Ж.ж.о.қ. учун жиноий жазо чораларини қўллаш мақсадга мувофиқ эмаслиги асос бўла олади. Ҳукм чиқариш вақтида ёки айбдор жазони қисман ўтаганидан ... Батафсил »
ЖИНОИЙ ЖАЗОГА САЗОВОР БАНКРОТЛИК
ЖИНОИЙ ЖАЗОГА САЗОВОР БАНКРОТЛИК – хўжалик юритувчи субъектнинг ўз мажбуриятларини иқтисодий жиҳатдан бажара олмаслиги ҳақида била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган эълон бериши кредиторларга кўп миқдорда зарар етказиш сохта банкротлик ҳисобланади (ЖК 180-м.). (муал. – Б.Ахроров) Батафсил »
ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ
ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ – ваколатли давлат органининг судлов ёки айбловни бекор қилиш, шунингдек, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан давлат мажбурлов чорасини қўллашни бекор қилиш ҳақидаги акти. Жиноят содир этган шахсларни, уларга жиноий таъсир кўрсатмасдан тўғри йўлга киришлари мумкин бўлган ҳолларда жиноий жавобгарликдан озод этилишларида инсонпарварлик тамойиллари ўз аксини топган. Жиноий жавобгарликдан озод этиш, шахсни оқлаш ёки қилмишнинг жиноий эканлигини истисно қилиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган шарт-шароитни фарқлаш лозим. Шахснинг оқланиши жиноят таркиби йўқлиги ёки шахс содир ... Батафсил »
ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК
ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК – юридик жавобгарлик турларидан бири, содир этилган жиноятнинг ҳуқуқий оқибати. Жиноятнинг содир этилиши юридик факт бўлиб одил судлов йўли б-н айбдор ва давлат орасида ўзига хос ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтиради. Моҳиятига кўра бу ҳуқуқий муносабатлар давлатнинг ҳуқуқини муҳофаза қилувчи идораларга жиноятнинг тергов қилиш ва муайян шахснинг айбдор эканлигига етарли далиллар бўлганида уни жиноий жавобгарликка тортиш ҳуқуқини беради. Жиноятни содир этган шахсда эса, бир томондан, жиноий жавобгар бўлиш, иккинчи томондан эса, ушбу қилмиши учун қонунда белгиланган даражада жавобгар бўлиш ... Батафсил »
ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ОШКОРАЛАШТИРИШ
ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ОШКОРАЛАШТИРИШ – жиноий фаолият натижасида олинган мулкни ўтказиш; айлантириш; алмаштириш; мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, ташилиш усулини, мулкка нисбатан ҳақиқий эгалик ҳуқуқининг ёки унинг кимга қарашлилигини яшириш ёки сир сақлаш. Бозор иқтисодиётига асосланган мамлакатларда тарқалган халқаро тусдаги жиноят. Ушбу жиноятнинг объектив томонини жиноий йўл б-н топилган пулларни мамлакат чегарасидан ташқарга олиб чиқиш ва турли давлатларда тижорат банкларининг ҳисобварақларига жойлаштиришни ташкил этади. Бунда ушбу маблағларга расмий йўл б-н корхоналар, банклар ва б. юридик шахслар сотиб олинади ... Батафсил »
ЖИНОИЙ ГУРУҲ
ЖИНОИЙ ГУРУҲ – ЖК 29-м.да белгиланганига кўра, у ёки бу жиноятларнинг жиноий гуруҳ томонидан содир этилиши айбни оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади. Шу б-н бирга бу ҳолат жиноятларни квалификация қилишда ҳам эътиборга олинади. Ж.г. маълум бир ташкилий тузилишга эга бўлади. Ж.г. ни тузишнинг ўзиёқ тугалланган жиноят деб ҳисобланади. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
ЖЕСТИКУЛЯЦИЯ
ЖЕСТИКУЛЯЦИЯ – инсоннинг сўзлашиш, маъруза ўтказиш жараёнида қўлнинг нутқ б-н боғлиқ равишда ҳаракатда бўлиши. Бу аломат одамларда турли шаклда ифодаланади. Гапириш жараёнида одам бир ёки иккала қўли б-н ҳаракат қилади. Қўллар кенг қулоч ёзади ёки сезилар сезилмас қимирлайди. Одамнинг ташқи қиёфа тузилиши функционал белгилар қаторидан ўрин олган. (муал. – Ж.Бобоев) Батафсил »
ЖАҲОН БОЗОРИ
ЖАҲОН БОЗОРИ – миллий бозорнинг жаҳон даражасига чиқиши бўлиб, асосан, давлатларнинг иқтисодий ҳамкорлигида намоён бўлади. Жаҳон бозорининг асосий қисми Бутунжаҳон савдо ташкилоти таъсири доирасида ҳисобланади. (муал. – Ш.Асадов) Батафсил »