Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Noyabr 2015

ЖАЗОНИ ЕНГИЛРОҒИ БИЛАН АЛМАШТИРИШ

ЖАЗОНИ ЕНГИЛРОҒИ БИЛАН АЛМАШТИРИШ – озодликдан маҳрум этилган ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан суд жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо б-н алмаштириши мумкин. Жазони енгилроғи б-н алмаштириш юқорида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб–қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилиши мумкин. (ЖК 74-м.). (муал. – У.Холиқулов) Батафсил »

ЖАЗОНИ ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ ҲОЛАТЛАР

ЖАЗОНИ ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ ҲОЛАТЛАР – содир этилган жиноят ёки айбдор шахсни тавсифловчи ҳолатлар ва жиҳатларни эътиборга олган ҳолда шундай ҳолатлар бўлмагандагига нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш. Суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдори, айбдорнинг шахсини ва жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни эътиборга олади. ЖКнинг 55-м.га кўра қуйидагилар жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар ҳисобланади: а) айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилиш, чин кўнгилдан пушаймон бўлиш ёки жиноятни очиш учун фаол ёрдам бериш; б) етказилган зарарни ихтиёрий ... Батафсил »

ЖАЗОЛАРНИ ҚЎШИШНИ ҲИСОБЛАШ

ЖАЗОЛАРНИ ҚЎШИШНИ ҲИСОБЛАШ – ЖКда жазоларни қўшишни ҳисоблаш ҳар хил турдаги асосий жазоларни қўшганда озодликдан маҳрум қилишнинг бир куни: а) қамоқ ёки интизомий қисмга жўнатишнинг бир кунига; б) ахлоқ тузатиш ишлари ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч кунига тўғри келади. Жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазолар озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, қамоқ, хизмат бўйича чеклаш, аҳлоқ тузатиш ишлари жазолари б-н қўшилганда ҳар қайсиси алоҳида ижро этилади. (ЖК 61-м.). (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИНГАН ШАХСЛАР УСТИДАН НАЗОРАТ

ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИНГАН ШАХСЛАР УСТИДАН НАЗОРАТ – ваколатли давлат органлари томонидан турли шаклда амалга оширилади. Жазодан озод этилганларнинг ҳулқ–атвори устидан назоратни амалга ошириш вазифасини аввал мавжуд бўлган назорат комиссиялари ҳамда вояга етмаганларнинг ишлари бўйича комиссиялар бажарган. Ҳозирда мазкур назорат жазодан озод этилганларнинг яшаш жойларидаги ички ишлар органларининг тегишли ходимлари, хусусан, участка нозирлари томонидан амалга оширилади. Шунингдек, бу турдаги назорат жазодан озод этилган ва муддатидан илгари озод этилган ҳомиладор аёллар, вояга етмаган фарзанди бор аёллар устидан ҳам амалга оширилади. (ЖИК 176-м.). ... Батафсил »

ЖАЗО ЧОРАЛАРИ

ЖАЗО ЧОРАЛАРИ – қ.: Жазо. Батафсил »

ЖАЗО ТАЙИНЛАШДА ДАСТЛАБКИ ҚАМОҚ ВАҚТИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ЖАЗО ТАЙИНЛАШДА ДАСТЛАБКИ ҚАМОҚ ВАҚТИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ – жазо тайинлаш вақтида дастлабки қамоқнинг ҳар бир кунини: а) қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш ва озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига; б) ахлоқ тузатиш ишлари ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч кунига тенглаштириб ҳисобланади. (ЖК 62-м.). (муал. – У.Холиқулов) Батафсил »

ЖАЗО ТАЙИНЛАШ

ЖАЗО ТАЙИНЛАШ – суд ЖК махсус қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахсга нисбатан уни жавобгарлик назарда тутилган м.даги белгиланган доирада умумий қисм қоидаларига мувофиқ жазо тайинлайди. Ж.т.да жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, қилмишнинг сабаби, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдори, айбдорнинг шахс ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлари инобатга олинади. (ЖК 54-м.). Батафсил »

ЖАЗО МУДДАТЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ

ЖАЗО МУДДАТЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ – муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазоларнинг муддатлари ойлар ва й.лар б-н ҳисобланади. Жазоларни алмаштириш вақтида уларнинг муддатлари кунлар б-н ҳисобланиши мумкин. (ЖК 63-м. ва ЖПК 528-532-м.). (муал. – З.Иноғомжонова) Батафсил »

ЖАЗО ИЖРОСИНИ ТУГАТИШ

ЖАЗО ИЖРОСИНИ ТУГАТИШ – маҳкумнинг суд тайинлаган жазо муддатини ўтаб бўлиши, унинг жазони ўташ муддатидан илгари озод қилиниши, суд ҳукми ёки иш юритилишининг тугатилиши, ҳукмнинг назорат тартибида ўзгартирилиши ва жазонинг шартли ҳукм б-н алмаштирилиши, маҳкумнинг вафоти б-н тугайди (ЖИК 167-170-м.). Ж.и.т. қонунда белгиланган муддатнинг охирги кунига тўғри келади. Агарда жазо муддати дам олиш ёки байрам кунлари тугайдиган бўлса, улар бир кун аввал тугатилади. Ж.и.т. пайтида жазони ижро этувчи муассасалар маъмурияти маҳкум б-н тўла ҳисоб-китоб қилади, уларнинг шахсий ҳужжатлари, буюмлари, қимматбаҳо ... Батафсил »

ЖАЗО

ЖАЗО – жиноят қонунчилигига асосан, жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми б-н қўлланадиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чораси. Ж. маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятини давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек, бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади (ЖК 42-м.). (қ.: Жазо тайинлашнинг умумий асослари). Ж. турлари а) жарима б) муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, в) ахлоқ тузатиш ишлари, ... Батафсил »

Юқорига