ЖАВОБГАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ – фуқаролик процессида иш материаллари б-н танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусхалар кўчириш, рад этиш тўғрисида арз қилиш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашаётган шахсларга саволлар бериш, арз қилиш, илтимосномалар тақдим этиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, ишни судда кўриш давомида туғиладиган ҳамма масалалар бўйича ўзларининг важларини баён қилиш, бошқа шахсларнинг арзлари, илтимосномалари, важларига қарши эътирозлар билдириш, суднинг ҳал қилув қарори, ажрими ва қарори ... Батафсил »
Ойлик архивлар: Noyabr 2015
ЖАВОБГАРНИ ҚИДИРИШ
ЖАВОБГАРНИ ҚИДИРИШ – фуқаролик суд ишларини юритишда айрим туркумдаги ишларни судда кўрилишида жавобгар қидирилиши шарт. Жумладан, алимент ундириш ҳақидаги, майиб бўлиш ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлиги, шунингдек, боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги даъволар бўйича жавобгарнинг (қарздорнинг) амалдаги яшаш жойи номаълум бўлса, у қидирилиши шарт. Бундай ҳолларда суд ички ишлар органлари жавобгарни (қарздорни) қидириши тўғрисида ажрим чиқаради (ФПК 140-м.). (муал. – Д.Хабибуллаев) Батафсил »
ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИШ МУДДАТИ
ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИШ МУДДАТИ – жиноят қонунига кўра, агар жиноят содир этилган кундан бошлаб қуйидаги муддатлар: а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб – уч й.; б) унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб – беш й.; в) оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб – ўн й.; г) ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб (ушбу м.нинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно) – ўн беш й. ўтиб кетган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилинади. Жавобгарликка тортиш ... Батафсил »
ЖАВОБГАР
ЖАВОБГАР – фуқаролик процессуал қонунларига мувофиқ, фуқаролик ишининг тарафларидан биридир. Жавобгар – суд томонидан даъвогарнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонун б-н қўриқланадиган манфаатлари юзасидан жавоб бериш учун жалб қилинган шахс (ФПК 39-м.). (муал. – Д.Хабибуллаев) Батафсил »
ЖАБРЛАНУВЧИ
ЖАБРЛАНУВЧИ – жиноят оқибатида ёхуд ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар кўрган шахс. Маънавий зарар фуқароларнинг шаъни, ор–номуси ва инсоний қадр–қимматини топташда, уни бошқа фуқаролар олдида камситишда, жамоатчилик олдида обрўйини туширишда ва бадном қилишда ифодаланади. Жисмоний зарар – фуқаронинг баданига шикаст ва соғлиғига путур етказиш, жисмоний азоб ва оғриқларга дучор қилиш. Мулкий зарар – шахсий мулкни ғайриқонуний равишда олиш, унга шикаст етказиш ёки мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини бузиш демакдир. Фуқарони Ж. деб топиш ҳақида ... Батафсил »
ЁТ АРАЛАШМАГАН ҚАРИНДОШЛАР
ЁТ АРАЛАШМАГАН ҚАРИНДОШЛАР – ака-ука ва опа-снгиллар бир ота-онадан келиб чиққан бўлсалар ёт аралашмаган қариндошлар ҳисобланадилар. Ёт аралашмаган қариндошликда ака-ука ва опа-сингиллар туғишган бўлиб ҳисобланадилар. (муал. – Ш.Юлдошева) Батафсил »
ЁТ АРАЛАШГАН ҚАРИНДОШЛАР
ЁТ АРАЛАШГАН ҚАРИНДОШЛАР – ака-ука ва опа-сингилларнинг отаси бир ёки онаси бошқа бўлса, она бир ота бошқа бўлса, ёт аралашган қариндош ҳисобланади. Ёт аралашган қариндошликда ака-ука ва опа-сингиллар ўгай ҳисобланади. Ёт аралашган қариндошлик худди ёт аралашмаган қариндошликдаги каби ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқаради. (муал. – Ш.Юлдошева) Батафсил »
ЕРЛАРНИНГ ШЎРЛАНИШИ
ЕРЛАРНИНГ ШЎРЛАНИШИ – ернинг энг устки тупроқ қатламида сувда тез эрувчан тузларнинг йиғилиши жараёни. Унинг оқибатида тупроқдаги фойдали микроорганизмлар ва ўсимлик дунёси қирилиб кетади. Бундай ҳолат бирламчи шўрланиш – тупроқ ҳосил қилувчи она жинслар таркибида кальцийли, магнийли, сульфатли, натрийли, хлорли ва шунга ўхшаш тузларнинг бўлиши ва уларнинг буғланиши ҳамда биоген ва б. табиий жараёнлар орқали тузларнинг ер юзасида йиғилиши; иккиламчи шўрланиш – тупроқ сув режимини яхшилаш учун сунъий равишда ўзлаштириш (кўпинча суғориш) натижасида ернинг устки қатламида тузларнинг йиғилиб қолишидир. Ўзбекистонда ... Батафсил »
ЕРЛАРНИНГ РЕКУЛЬТИВАЦИЯСИ
ЕРЛАРНИНГ РЕКУЛЬТИВАЦИЯСИ – техноген бузилган ерларда тупроқ унумдорлиги, ер ҳолати ва ўсимлик дунёсини тиклашга йўналтирилган тадбирлар тизими. Фан ва амалиётда қуйидаги ер рекультивацияси босқичлари мавжуд: рекультувациянинг техник босқичи–технологик усуллар (текислаш, тўлдириш)ни қўллаш орқали бузилган ерларни тиклаш; рекультивациянинг кимёвий босқичи–технологик усуллар орқали текисланган ерларда минерал ва органик ўғитлар солиш, турли агрокимё усулларини қўллаш орқали бузилган ерларни маданийлаштириш; рекультивациянинг биологик босқичи – техник ва кимёвий босқичлардан сўнг ўзлаштирилаётган майдонларда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини тиклаш ишларини олиб бориш. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »
ЕРЛАРНИНГ ИФЛОСЛАНИШИ
ЕРЛАРНИНГ ИФЛОСЛАНИШИ – ерларга салбий таъсир қилувчи ва уларга ёт бўлган физик, кимёвий ва биологик м.нинг қўшилиши. Унинг натижасида ер (тупроқ) ларда кечаётган табиий м. ва энергия алмашинувининг бузилиши оқибатида экотизимларда салбий ўзгаришлар юз беради. Ерларнинг ифлосланиши икки турда: табиий – вулканларнинг отилиши, ер қимирлаши, сел, цунамилар ва шунга ўхшаш табиий жараён ва ҳодисалар орқали ва антропоген – инсонларнинг хўжалик (тўғрироғи, хўжасизларча) фаолияти натижасида юзага келиши мумкин. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »