Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Noyabr 2015

ЕР ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАР ТАЪРИФИ –

ЕР ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАР ТАЪРИФИ – ер қонунчилигини тартибга солиш ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш функцияларини кучайтириш мақсадидаги ҳуқуқий кўрсатгич нормаларини ёзиш йўллари. Улар: мажбурловчи (императив) – маълум бир жадал ҳаракатларни бажариш мажбуриятларини эълон қилувчи нормалар; тақиқловчи – маълум бир ҳаракатларни содир этишни ман қилувчи нормалар; ваколатловчи – ер муносабати қатнашчиларига у ёки бу ҳаракатлар ҳуқуқини берувчи нормалар; ҳуқуқни тикловчи – ер муносабати иштирокчиларининг ҳуқуқини тиклашга қаратилган нормалар; муҳофазаловчи – ерга оид ҳуқуқий муносабатларда қатнашувчи субъектларга етказилган зарарни қоплашга ва б. ҳуқуқларини ... Батафсил »

ЕР ҲУҚУҚИ ПРИНЦИПЛАРИ

ЕР ҲУҚУҚИ ПРИНЦИПЛАРИ – кенг маънода ер бериш, ундан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишдаги кишиларнинг йўллантирувчи ҳаракат қоидалари, тор маънода ер қонунчилиги нормаларини ишлаб чиқиш ва уларни амалий татбиқ қилишни таъминловчи ҳуқуқий қоида нормалари. Ўзбекистон ер ҳуқуқининг қуйидаги принциплари мавжуд: а) ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланиш; б) ер фондини асраш, тупроқ сифатини яхшилаш ҳамда унумдорлигини ошириш; в) қишлоқ хўжалиги учун мўлжаланган ерларни (суғориладиган ерларни) алоҳида муҳофаза этиш ва қатъий белгиланган мақсадда фойдаланиш; г) ер ва б. табиий ... Батафсил »

ЕР ҲУҚУҚИ ИНСТИТУТЛАРИ

ЕР ҲУҚУҚИ ИНСТИТУТЛАРИ – гуруҳланганда тартибга солувчи ва муҳофаза қилувчи и-тларга бўлинади. Улар таркиби бўйича оддий ёки мураккабга бўлинади. Ер ҳуқуқи юридик фан тармоғи ва ўқув предмети сифатида Умумий, Алоҳида ва Махсус қисмдан иборат бўлади. Махсус қисмда чет давлатлар ер ҳуқуқи тўғрисида маълумот берилиши мумкин. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »

ЕР ҲУҚУҚИ

ЕР ҲУҚУҚИ – ер ресурсларини эгаллаш, фойдаланиш ва тасарруф этиш, уларни муҳофаза этиш ва оқилона фойдаланиш бўйича муносабатларни тартибга солувчи комплекс ҳуқуқ тармоғи. Ерга оид ҳуқуқий муносабатлар мулкий, ишлаб чиқариш, экологик, иқтисодий, макон–базис ва шунга ўхшаш турли хил жиҳатлардан иборат бўлиши мумкин. Ер атрофида вужудга келган ва вужудга келиши мумкин бўлган муносабатларнинг аксарият қисмини ер ҳуқуқи тартибга солади. Ер ҳуқуқининг предмети – комплекс мулкий ва бошқарувга оид муносабатларни тартибга солишга қаратилган ерга оид муносабатлардир. Е.ҳ.нинг мақсади – ерларни муҳофаза қилиш ... Батафсил »

ЕР ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИ

ЕР ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИ – ер ҳуқуқи нормаларига қарама–қарши бўлган айбли хатти-ҳаракат ёки ҳаракатсизлик. Ердан фойдаланиш ҳуқуқи қоидаларини бузувчилар, яъни ҳуқуқбузарлик субъектлари бўлиб қишлоқ хўжалик корхоналари, давлат ва кооператив ташкилотлари, фуқаролар бўлиши мумкин. Давлат органлари, саноат корхоналари, бошқа ташкилотлар ҳам бу ҳуқуқбузарликнинг субъекти бўлишлари мумкин. Ҳуқуқбузарликнинг объекти бўлиб, аввало давлатнинг ерга бўлган мулкчилик ҳуқуқи; қишлоқ хўжалик ва б. корхоналарнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи; ердан қонуний фойдаланиш тартиби ҳисобланади. Ердан фойдаланиш ҳуқуқининг бузилиши асосан шу санаб ўтилган ҳуқуқ ва манфаатларга қарши қаратилган бўлиб, шу ... Батафсил »

ЕР УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ

ЕР УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ – ўз мулкида, эгалигида ёки фойдаланишида бўлган ер участкаларига юридик ва жисмоний шахсларнинг мажбурий тўловлари (СКнинг 96–98-м.). Ер учун ижара ҳақи – ер участкасини ижарага берувчи ва ижарачи томонидан ижара шартномасига мувофиқ (келишиб олинган) миқдорда тўланадиган ер ҳақи. Ижара ҳақи ЕКнинг 28-м.га мувофиқ ер солиғи ставкасининг бир бараваридан кам ва уч бараваридан кўп бўлмаслиги керак, ердан қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланилган тақдирда, ер солиғи ставкасининг бир баравари миқдорида бўлиши керак. Ижара ҳақи ер эгасига тўланади ва ... Батафсил »

ЕР УЧАСТКАСИНИ ТАВСИФЛАШ

ЕР УЧАСТКАСИНИ ТАВСИФЛАШ – маълум бир ер участкаси бўйича керакли бўлган маълумотларни тўплаш ва умумлаштириш. Меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатларга биноан ер участкасининг тавсифига унинг тоифаси ва нима мақсадда фойдаланишлиги, экин тури ва майдони, кадастр рақами, сон ва сифат кўрсаткичлари ва б. маълумотлар киради. Ер участкасининг жойлашув ва тавсифини тузиш, жойнинг ўзида унинг чегараларини белгилаш ишлари ер тузиш хизмати органлари томонидан бажарилади ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади. Ушбу ишлар ва марза белгиларини ўрнатиш, агар қонун ҳужжатларида бошқа қоида белгиланган бўлмаса, ер ... Батафсил »

ЕР УЧАСТКАСИНИ САҚЛАШ

ЕР УЧАСТКАСИНИ САҚЛАШ – ер қонунчилигига биноан ер участкасини маълум бир хўжалик чораларини кўриш ёки тақиқлаш орқали сақлаб қолиш. ЕКнинг 29-м.га мувофиқ ер участкасини сақлаш чоралари унинг ҳуқуқий мақомига киритилади, давлат рўйхатидан ўтади ва ушбу ер участкаси бир фойдаланувчидан иккинчисига ўтган тақдирда ҳам сақланиб қолади. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »

ЕР УЧАСТКАСИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ

ЕР УЧАСТКАСИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат реестрига киритилиши. Давлат реестри “ЎзРда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш йўриқномаси”га мувофиқ қуйидаги ҳужжатлардан иборат: юридик ёки жисмоний шахс ҳақидаги маълумотлар, ер участкасининг тавсифи, ўзлаштириш муддати, сақлаш ва сервитутлар ҳақидаги шартномавий маълумотлар, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратилган теграларга тегишли ва шунга ўхшаш қонун ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар (ЕКнинг 35-м.). (муал. – М.Усмонов) Батафсил »

ЕР УЧАСТКАСИНИ ДАВЛАТ ВА ЖАМОАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ОЛИБ ҚЎЙИШ

ЕР УЧАСТКАСИНИ ДАВЛАТ ВА ЖАМОАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ОЛИБ ҚЎЙИШ – давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун туман, ш., вилоят ёхуд Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан ер участкасини ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ёки мулкдорлардан олиб қўйилиши. ЕКнинг 37-м.га мувофиқ ер эгаси, ердан фойдаланувчи ва ижарачилардан ерлар олиб қўйилганда улар ушбу қарор устидан судга шикоят қилишга ҳақли. Корхона, иншоот ва бинолар қуриш учун ер участкаларини олиб қўйишдан манфаатдор бўлган юридик шахслар лойиҳалаш бошлангунга қадар ушбу масалани туман, ш., вилоят ёки Вазирлар Маҳкамаси б-н ... Батафсил »

Юқорига