Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Noyabr 2015

КВАЛИФИКАЦИЯЛАНГАН ЖИНОЯТ

КВАЛИФИКАЦИЯЛАНГАН ЖИНОЯТ – ЖК Махсус қисм моддасининг иккинчи ва ундан кейинги қисмларида берилган, муайян белгисига кўра оғирлаштирувчи таркиб ҳисобланган жиноятлар Батафсил »

КВАЛИФИКАЦИЯ

КВАЛИФИКАЦИЯ – малака, касб, ихтисос, махорат. Батафсил »

КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР

КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР – қонун хужжатларида назарда тутилган ҳолларда корхона ва ташкилотларда ёлланиб ишлаётган ходимларга улар бевосита меҳнат мажбуриятларини бажармасалар-да, иш ҳақининг сақлаб қолиниши тарзида бериладиган кафолат турларидан. Ходимлар давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришга жалб этилганларида, иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларга жалб этилганларида ва қонун ҳужжаталрида назарда тутилган бошқа ҳолларда кафолатли тўловлар бериш белгиланган. Батафсил »

КАФОЛАТ ХАТИ

КАФОЛАТ ХАТИ – масъулиятни, жавобгарликни уз устига олган холда ишонтиришнинг ёзма ифодаси. Батафсил »

КАФОЛАТ МУДДАТИ

КАФОЛАТ МУДДАТИ – фуқаролик ҳуқуқида товар олди–сотди шартномаси бўйича сифат талабларига жавоб бериши, иш ва хизматлар эса–ўзининг истеъмол хоссаларини сақлаб қолиши керак бўлган давр. К.м. узоқ вақт фойдаланилиши ёки сақланиши мўлжалланган товарга нисбатан белгиланади. К.м. ўтганидан кейин товар, иш ёки хизматда камчиликнинг аниқланиши, умумий қоидага кўра, тайёрловчининг (ижрочи ёки сотувчининг) истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) камчиликлари бўйича талабларини қондириш мажбуриятини тўхтатади. Батафсил »

КАФОЛАТ ЖАМҒАРМАСИ

КАФОЛАТ ЖАМҒАРМАСИ – давлат қарзи бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширишга ҳамда давлат томонидан ички ва хориждан маблағ жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларидан келиб чиқувчи тўловларни амалга ошириш учун маблағларни жамлашга шарт–шароит яратиш мақсадида республика бюджети таркибида шаклландиган жамғарма. Батафсил »

КАФОЛАТ

КАФОЛАТ – 1) мулкий мажбуриятни бажаришни, чунончи қарзни тўлашни таъминлаш усулларидан бири. К. берувчи ўзга шахснинг мажбуриятини тўла ёки қисман бажариш, масъулиятини ўз зиммасига олиши ҳақида кредитор б–н ёзма шартнома тузади ва қарздор б–н тенг жавоб беради. У ўз мажбуриятини бажариш учун қилган сарфлари ва кўрган зарарини қарздордан ундириб олишга ҳақли (ФК, 292– 298–м.); 2) К. – бирор шахснинг мурожаатига кўра, унинг кредитори талаб қилган маълум миқдордаги пулни тўлаш ҳақида банк ва б. кредит муассасаси ёки суғурта ташкилоти томонидан берилган ... Батафсил »

КАФИЛЛИК

КАФИЛЛИК – жиноят процессида эхтиёт чораларидан бири. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёхуд суд томонидан айбланувчига ва судланувчига нисбатан, улар суриштирув, дастлабки тергов ва суддан яшириниши, ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиши ёки жиноий фаолият б–н шуғулланишининг олдини олиш учун қўлланади. К.ни муайян шахс, жамоат бирлашмаси ёки жамоа беради. К.ка берилаётган шахс қандай жиноят қилганликда айбланаётгани ва қандай жазога тортилиши ҳақида К.ка олувчига тушунтирилади ва ундан бу ҳақда тилхат олинади. К.ка олувчи К.дан воз кечишга ҳақли. К.ка олган шахс ўз мажбуриятини бажармаса, қонун бўйича ... Батафсил »

ҚАТЪИЙ СОЛИҚ

ҚАТЪИЙ СОЛИҚ – жисмоний шахсларнинг шуғулланаётган тадбиркорлик фаолиятининг турларига қараб даромадидан қатъий белгиланган ҳажмларда олинадиган солиқ. Батафсил »

ҚАТЪИЙ ГАРОВ

ҚАТЪИЙ ГАРОВ – фуқаролик муомаладаги гаровларнинг бир тури бўлиб, бунда гаров нарсаси гаров тўғрисида далолат берувчи белгилар қўйилган ҳолда гаровга қўювчида қолдирилиши мумкин бўлган гаров ҳисобланади Батафсил »

Юқорига