Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Noyabr 2015

ЕР УЧАСТКАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЕР УЧАСТКАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ – хўжалик ва б. мақсадларда юридик ва жисмоний шахсларга ер участкасининг фойдаланиш учун берилиши. Ер ҳуқуқида ер участкасидан фойдаланиш: бирламчи фойдаланиш – ер участкасини давлатдан эгаллаш б-н бир қаторда фойдаланиш учун олиниши; иккиламчи фойдаланиш – ер участкасини эгаллаб турувчидан фойдаланиш учун бошқараларга берилиши кўринишида бўлиши мумкин. Е.у.ф. ҳуқуқи – давлат ёки у ваколат берган органлар томонидан белгиланган, меъёрланган ва ўрнатилган, ердан иқтисодий мақсадларда фойдаланиш, унинг фойдали хусусиятларини ўзлаштириш жараёнида келиб чиқадиган муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси. ... Батафсил »

ЕР УЧАСТКАСИГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИ

ЕР УЧАСТКАСИГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИ – ер участкаларини ашёвий ҳуқуқ сифатида субъектларининг ер муносабатлари мулкига айланиши. Ер участкасидан муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш учун ер участкалари: ЎзРнинг фуқароларига; саноат, транспорт ҳамда бошқа хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига; чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга; чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга берилади. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ер участкалари фойдаланиш учун бошқа ташкилотлар ва шахсларга ҳам берилади. Ер участкаларидан муддатли фойдаланиш қисқа муддатли–уч й.гача ва узоқ муддатли–уч й.дан ўн й.гача бўлиши ... Батафсил »

ЕР УЧАСТКАСИГА МЕРОС ҚИЛИБ ҚОЛДИРИЛАДИГАН УМРБОД ЭГАЛИК ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ

ЕР УЧАСТКАСИГА МЕРОС ҚИЛИБ ҚОЛДИРИЛАДИГАН УМРБОД ЭГАЛИК ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ деҳқон хўжалиги юритиш, якка тартибда уй–жой қуриш, жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун бериладиган ер участкаларидан фойдаланиш бўйича муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий қоидалар йиғиндисидир. Бу ер участкалари қонуний мерос ҳуқуқи асосида ворисларга ўтади. Ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ЎзР фуқароларига деҳқон хўжалиги юритиш, уй–жой қуриш, жамоа боғдорчилиги б-н шуғулланиш мақсадларида 0,04 га дан то 0,35 га гача, суғориладиган ерларда, 0,50 га, лалми ерларда, чўл зоналарида эса 1,0 ... Батафсил »

ЕР УЧАСТКАСИГА ДОИМИЙ ЭГАЛИК ҚИЛИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ

ЕР УЧАСТКАСИГА ДОИМИЙ ЭГАЛИК ҚИЛИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ – ЕКга асосан, ер майдонларидан доимий ва муддатли (вақтинча) эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи юридик ва жисмоний шахсларга берилади. Ер майдонлари корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қишлок ва ўрмон хўжалиги юритиш учун, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса, бошқа мақсадлар учун доимий эгалик қилишга берилади. (муал. – Ф.Маъмуров) Батафсил »

ЕР УЧАСТКАСИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ

ЕР УЧАСТКАСИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ – юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасини мулк сифатида фойдаланиш ёки ижара олиш ҳуқуқи. Ушбу ҳуқуқ жойнинг ўзида ер участкасининг чегараси белгилангандан, унинг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар давлат рўйхатига олингандан кейингина вужудга келади. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »

ЕР УЧАСТКАСИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ БЕКОР ҚИЛИШ

ЕР УЧАСТКАСИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ БЕКОР ҚИЛИШ – ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқига, шунингдек, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ердан фойдаланувчилар ихтиёрий воз кечганларида, берилган муддат тугаганда, юридик шахс тугатилганида, ерларни ижарага олиш шартномаси бекор қилинганида ёки бекор бўлганда, тупроқ унумдорлигини пасайтирганда, экологик талабларга риоя қилинмаганда ва қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳолатларда бекор қилинади. Бекор қилиш ер тузиш давлат хизмати ёки давлат назорати органларининг тақдимномасига биноан туман, ш., вилоят ёхуд ... Батафсил »

ЕР УЧАСТКАСИ

ЕР УЧАСТКАСИ – ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий ҳолатига ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг давлат ер кадастрида ва давлат рўйхатига олиш ҳужжатларида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми (ЕКнинг 10-м.). (муал. – М.Усмонов) Батафсил »

ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ

ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ – ер участкаларини давлат мулкидан фуқаролар (жисмоний шахс)лар ва юридик шахсларга доимий (муддатсиз) фойдаланиш, умрбод эгалик қилиш ва мерос қилиб қолдириш ёки ижарага олиш ҳуқуқи б-н олиниши. ЎзРда ер умуммиллий бойлик–давлат мулки бўлгани учун ҳам у “соф” равишда хусусийлаштирилиши мумкин эмас. ЕКнинг 18-м.га мувофиқ ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи: юридик ва жисмоний шахслар томонидан савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларининг жойлашган ер участкаси б-н биргаликда хусусийлаштирилганида, республикамизда аккредитация қилинган дипломатия ваколатхоналари, халқаро ташкилотларнинг иморат ёки иморат қисмлари, ... Батафсил »

ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ

ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ – ЕКнинг 36-м.да назарда тутилган ҳолларда, шунингдек, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган бошқа ҳолларда ердан фойдаланишни назорат қилиш органлари ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантиргандан кейин ер участкасини берган орган ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритгандан сўнг бир ой муддат ичида тегишли орган қарор чиқариши, айрим зарур ҳолларда, ЕКнинг 38-м.га биноан ваколатли орган ердан фойдаланувчи томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг сифатини қайта текширтиришга ҳақлидир. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »

ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ОЛДИ–СОТДИ ҚИЛИШ

ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ОЛДИ–СОТДИ ҚИЛИШ – ер участкасининг олди–сотди шартномасига мувофиқ бевосита тўғридан–тўғри ёки билвосита бошқа шаклга ўтиши. ЎзР ер қонунчилигига мувофиқ қишлоқ хўжалик ерларини бевосита олди–сотди қилиш тақиқланади, лекин фуқаровий–ҳуқуқий табиатига эга бўлган ерларни билвосита битимлашга рухсат берилади. Мулк объектлари ва б. кўчмас мулкнинг ер участкалари б-н биргаликда конкурс ёки ким ошди савдоси орқали олди–сотди қилинганида, деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонуннинг 8-м.га мувофиқ деҳқон хўжалигини юритиш учун фуқароларга томарқа ер участкаси 0,06 гектар доирасида мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ... Батафсил »

Юқорига