ЕР УЧАСТКАЛАРИГА НИСБАТАН АШЁВИЙ ҲУҚУҚ – ер участкаларини давлат томонидан юридик ва жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш, умрбод эгалик қилиш ва мерос қилиб қолдириш, доимий эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳамда сервитут ҳуқуқи б-н берилиши (ФКнинг 165-м.). Ашёвий ҳуқуқ шартнома қоидалари б-н эмас, балки қонун нормаларига биноан келиб чиқади ва ер участкаси таъсир доирасидаги шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади. Ер участкаларини натурада (жойнинг ўзида) ажратиб бериш, ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш, ер участкасини ижарага олиш ҳамда ер участкаларига бўлган мулк ... Батафсил »
Ойлик архивлар: Noyabr 2015
ЕР УЧАСТКАЛАРИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚНИ КАФОЛАТЛАШ
ЕР УЧАСТКАЛАРИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚНИ КАФОЛАТЛАШ – ердан фойдаланувчи, эгаллаб турувчи, ижарачи ва мулкдорларни ер участкасига нисбатан бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлайдиган қонун нормаларини белгилаш. Давлат бу ҳолатларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари ва жамоат бирлашмалари орқали фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳар томонлама муҳофаза қилиш мажбуриятини олади (ЎзР Конс.нинг 43-м.). (муал. – М.Усмонов) Батафсил »
ЕР ТУЗИШ
ЕР ТУЗИШ – ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этишга, ер ресурсларини ҳисобга олиш ва баҳолашга, қулай экологик муҳитни вужудга келтиришга ва табиий ландшафтларни яхшилашга, ер тузишнинг ҳудудий ва ички хўжалик режаларини тузишга қаратилган тадбирлар тизими. Е.т.нинг асосий вазифаси халқ хўжалигининг ҳамма тармоқларида ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этишдир. Унинг ёрдамида ерлардан фойдаланишнинг қулай шароитлари ташкил этилади, ҳудудий, тармоқ, индивидуал (ички хўжалик) хусусиятлари ҳисобга олинади. Ер тузишнинг негизида ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш, ердан фойдаланиш ва эгалик ... Батафсил »
ЕР СОЛИҒИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛУВЧИ ИМТИЁЗЛАР
ЕР СОЛИҒИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛУВЧИ ИМТИЁЗЛАР – баъзи тоифадаги юридик ва жисмоний шахсларга берилган. Қуйидаги юридик шахслар ер солиғи тўлашдан озод этиладилар: 1) нотижорат юридик шахслар (бюджетдан молиявий таъминламаган бошқарув органлари ва илмий–тадқиқот муассасалари бундан мустасно), ер участкаларидан тадбиркорлик фаолияти йўлида фойдаланаётганларидан ташқари. Нотижорат ташкилотлар деганда фақат давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молияланган, харажатларни қоплаш учун тасдиқланган сметалар борасида бюджетдан дотация оладиган корхона, муассаса, ташкилотлар; хайрия бирлашмалари, уюшмалар, яъни тадбиркорлик фаолиятидан даромад олишни кўзламайдиган ташкилотлар тушунилади; 2) маданият, маориф, соғлиқни сақлаш ... Батафсил »
ЕР СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР
ЕР СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР – ер солиғи ундирилмайдиган ёки ердан фойдаланганлик учун солиққа тортилмайдиган айрим тоифадаги ер участкалари ҳамда маълум гуруҳ юридик ва жисмоний шахсларга берилган ҳуқуқлар. Юридик шахсларнинг ер солиғи тўлашдан озод этилиши маданият, маориф, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, хайрия жамғармалари хусусиятига эга бўлишлигида, жисмоний шахсларни эса ногирон, пенсионер, боқувчисини йўқотган бўлишлиги б-н изоҳлаш мумкин. Қуйидаги ер участкаларига солиқ солинмайди: 1) ш.лар, ш. посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари, яъни майдонлар, кўчалар, йўллар, соҳил бўйлари, ариқ тармоқлари, ... Батафсил »
ЕР СОЛИҒИ
ЕР СОЛИҒИ – ер эгалари мулкдорлари ва фойдаланувчиларидан ердан фойдаланганлик учун ундириладиган энг асосий ҳақ шаклларидан бири. Юридик ва жисмоний шахслар ер участкалари уларга эгалик, мулк ёки фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлишидан қатъи назар, ер солиғи тўлайдилар, унинг миқдори ер участкасининг сифатига, жойлашишига ва сув б-н таъминланиш даражасига қараб белгиланади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга нисбатан ер солиғи ернинг бонитет баҳосига қараб белгиланади, аммо қуйида санаб кўрсатилган ҳолатларда ер солиғи ставкаси оширилган миқдорда бўлади. Ер солиғининг ставкалари ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан ... Батафсил »
ЕР СИФАТИ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕЪЁРЛАРИ
ЕР СИФАТИ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕЪЁРЛАРИ – ерга инсон хўжалик фаолиятининг физик, кимёвий ва биологик таъсир кўрсатишнинг максимал ёки минимал меъёрларни белгиловчи ҳуқуқий меъёрлар. Уларга: ерларни ифлослантиришнинг энг юқори чегараси, ЕИД (ПДУ) – ерни ишлатишнинг энг юқори даражаси, ерларга кимёвий м.ни ишлатишнинг энг юқори миқдори, бонитировка, кадастр ва ернинг нарх баҳоси кўрсаткичлари бўйича қабул қилинган ҳужжатлар киради. Улар, албатта, ЎзР Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланган бўлсагина юридик кучга эга бўлади. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »
ЕР СЕРВИТУТИ
ЕР СЕРВИТУТИ – ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш, қўшни, чегарадош бўлган бир ёки бир неча ер участкаларидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи. Сервитутни ер мулкдори, фойдаланувчиси ёки ижарачи эгалигида бўлган ер участкаларидан пиёда ўтиш, электр, алоқа линиялари ўтказиш, сув олиб ўтиш ёки бошқа мақсадлар учун фойдаланишдан иборат. Сервитут қонунда кўрсатилишича, қуйидаги мақсадларда белгиланади: 1) ер участкасидан пиёда ва транспортда ўтиш. 2) ўзганинг ер участкасида дренаж ишлари ўтказиш. 3) ўзганинг ер участкасидан электр узатиш, алоқа линиялари ва трубопроводлар, ирригация, мухандислик ва ... Батафсил »
Президент Ислом Каримов 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Жон Керрини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Жон Керрини қабул қилди. Батафсил »
ЕР НАЗОРАТИ
ЕР НАЗОРАТИ – ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишга қаратилган ер қонун ҳужжатлари нормаларидаги талабларни давлат органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда ваколатланган идоралар ва шахслар ер муносабатлари субъектлари томонидан бажарилишини текшириш. Давлат ер н. – давлатнинг маҳаллий ҳокимият ва махсус ваколатли органларининг ер муносабати қатнашчиларининг ер участкаларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир фаолиятларини текшириш. Ер ресурслари давлат қўмитаси томонидан 1999 й.да давлат ер назорати 3258 субъектлар фаолияти юзасидан 47240 гектар майдонда олиб борилди. Ушбу назорат натижасида ер қонунчилиги ... Батафсил »