Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Noyabr 2015

ҚАТТИҚ ТАРТИБЛИ КОЛОНИЯЛАР

ҚАТТИҚ ТАРТИБЛИ КОЛОНИЯЛАР – жазони ижро этиш колонияларининг бир тури. Қ.т.к.да вояга етган маҳкумларни сақлаш уларни мўлжалланган қаттиқ тартибли колониялардан суд хукмига биноан юборилган, турма ва махсус тартибли колониялардан рағбатлантириш тариқасида ўтказилган, суд тайинлаган турма қамоғи муддатини ўтаганидан сўнг ўтказилган ва суд томонидан интизомий жазо тариқасида манзил колониялардан қайтарилган маҳкумлар сақланадилар. Қаттиқ тартибли колонияларда, шунингдек, илгари қасдан содир этилган жинояти учун озодликдан маҳкум қилиш жазосини ўтаган ва ўта оғир жиноят содир этгани учун яна судланган аёллар, ўта хафли рецивидист деб ... Батафсил »

КАССАЦИЯ ШИКОЯТИ (ПРОТЕСТ) КЕЛТИРИШ

КАССАЦИЯ ШИКОЯТИ (ПРОТЕСТ) КЕЛТИРИШ – кассация шикоятлари ва протестлари кассация инстанцияси суди номига ёзилади, лекин ҳал қилув қарори чиқарган судга берилади. Вакил томонидан берилган кассация шикоятига ишончнома ёки вакилнинг ваколатларини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат илова қилиниши лозим. Кассация шикояти ёки протести ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдордаги нусхалари билан судга берилади. Судья, зарур ҳолларда, кассация шикояти берган шахс ёки кассация протести келтирган прокурор зиммасига кассация шикояти ёки протестига илова қилинган ёзма материалларнинг нусхаларини ишда иштирок этувчи шахслар сонига мутаносиб миқдорда ... Батафсил »

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ – кассация инстанцияси бу биринчи судининг қонуний кучга кирган, лекин апелляция тартибида кўрилмаган суд қарорларини кассация тартибида кўрадиган инстанция судидир. Батафсил »

ҚАСОС

ҚАСОС – шахс томонидан содир этилган муайян ҳаракатлари учун унга қарши ҳаракат содир этишни ўйғотадиган ҳиссиёт. Батафсил »

ҚАСДДАН ОДАМ ЎЛДИРИШ

ҚАСДДАН ОДАМ ЎЛДИРИШ – қонунга хилоф равишда бошқа шахсни ҳаётдан махрум қилиш (ЖК 97-модда). Батафсил »

ҚАСДДАН БАНКРОТ БЎЛИШ

ҚАСДДАН БАНКРОТ БЎЛИШ (иқтисодий ночорлик) – корхона раҳбари ёки мулкдорининг атайин корхонанинг тўловга қобилиятсизлигини яратиши ёки ошириши, корхонага шахсий манфаатларидан ёки бошқа шахсларнинг манфаатларидан келиб чиқиб зарар етказиши тушунилади. қимматбаҳо қоғозлар бозори қатнашчилари қимматли қоғозларларнинг эмитентлари, инвесторлар ва инвестиция институтлари, шунингдек уларнинг бирлашмалари (уюшмалари), фонд биржалари (биржаларнинг фонд булимлари), қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш буйича давлат томонидан ваколат берилган органлар ва бошқалар) ҳисобланади Батафсил »

ҚАСДДАН БАДАНГА ЎРТАЧА ОҒИР ШИКАСТ ЕТКАЗИШ

ҚАСДДАН БАДАНГА ЎРТАЧА ОҒИР ШИКАСТ ЕТКАЗИШ – 1) соғлиқнинг узоқ вақт, яъни камида йигирма бир кун, аммо тўрт ойдан кўп бўлмаган даврга ёмонлашуви; 2) умумий меҳнат қобилиятининг ўн фоизидан ўттиз уч фоизигача йўқотилиши (ЖК 105-модда) Батафсил »

ҚАСДДАН БАДАНГА ОҒИР ШИКАСТ ЕТКАЗИШ

ҚАСДДАН БАДАНГА ОҒИР ШИКАСТ ЕТКАЗИШ – соғлигини бузишни истаган ҳолда баданга руҳий еки жисмоний таъсир кўрсатиш орқали ҳаёт учун хавфли шикаст; соғлиққа ҳақиқий зиён етказиш; меҳнат қобилиятини 33% дан юқорисини йўқотиш; баданга эстетик зиён етказиш. ҳомила тушишига сабаб бўлиши (ЖК 104–м.) Батафсил »

ҚАСДДАН БАДАНГА ЕНГИЛ ШИКАСТ ЕТКАЗИШ

ҚАСДДАН БАДАНГА ЕНГИЛ ШИКАСТ ЕТКАЗИШ – 1) соғлиқнинг олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига сабаб бўлган шикастлар; меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлмаган шикастлар киради (ЖК 109–м.). Батафсил »

ҚАСД

ҚАСД – ЖК моддасида жиноят тамом бўлган пайт ижтимоий хавфли қилмиш бажарилган вақт деб ҳисобланган бўлиб, уни содир этган шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаган ва шундай қилмишни содир этишни истаган бўлса, бундай жиноят қасддан содир этилган деб топилади. (ЖК 21-модда). Қасд айбнинг бир шакли ҳисобланади. Қасддан содир этилган айб эҳтиётсизликка қараганда хавфлироқ бўлиб, қонуншунос томонидан оғир ва ўта оғир жиноятларни асосан айбнинг қасд шакли билан содир этилиши белгилаб қўйилган. Жиноий қасдни йўналтирилганлиги ва моҳияти жиноятни квалификация қилишда муҳим ... Батафсил »

Юқорига