Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Noyabr 2015

КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИ

КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИ – ҳамиша касбига оид омилларнинг муайян зарарли таъсири билан боғлиқ ишларгагина мансуб бўлган, шунингдек мазкур зарарли омиллар таъсирида ишлаганда бошқа шароитлардагига нисбатан бир неча марта тез учрайдиган касалликлар. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ва ногиролик пенсиялари тайинлашда Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249–сонли қарори билан тасдиқланган “Касб касалликлари Руйхати” да кўрсатилган касалликлар ва ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 06.06.2000 й. 300–сонли буйруғи билан тасдиқланган касб касаллилклари рўйҳатидаги касалликлар к.к. ҳисобланади. Ходим рўйхатда кўрсатилган касаллика чалинса, агар у бевосита ... Батафсил »

КАСБ ЁКИ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИГА БОҒЛИҚ АСОСЛИ ТАВАККАЛЧИЛИК

КАСБ ЁКИ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИГА БОҒЛИҚ АСОСЛИ ТАВАККАЛЧИЛИК – ижтимоий фойдали мақсадга эришиш учун касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилиб, ҳуқуқлар ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказиш жиноят деб топилмайди. Агар содир этилган ҳаракат замонавий илмий–техника билимлари ва тажрибаларига мувофиқ келган, қўйилган мақсадга эса, таваккал қилмай эришишнинг иложи бўлмаган ҳамда шахс ҳуқуқлар ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларга зарар етказилишининг олдини олиш учун тегишли чораларни кўрган бўлса, бундай таваккалчилик асосли деб топилади. Давлатимиз жиноий қонунчилигига янги бўлган оқланган касбга ... Батафсил »

КАСБ ВА ЛАВОЗИМЛАРНИ БИРГА ҚЎШИБ ОЛИБ БОРИШ

КАСБ ВА ЛАВОЗИМЛАРНИ БИРГА ҚЎШИБ ОЛИБ БОРИШ – ходимнинг ўз асосий иши билан бир қаторда бошқа касб, ихтисос ёки лавозимга оид ишни бир вақтда бажариши. Ўриндошликдан фарқли, касб, ихтисос ёки лавозимлар бўйича бирга қўшиб бажариладиган иш битта корхона, ташкилотнинг ўзида белгиланган иш куни муддати доирасида амалга оширилади. Бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик учун ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори меҳнат шартномасининг тарафлари ўртасидаги келишувга биноан амалда бажарилган иш юзасидан белгиланади. (Узбекистон Республикаси МКнинг 160-моддаси). Батафсил »

ҚАРШИ ТОМОН ВА УЧИНЧИ МАМЛАКАТ ҲУҚУҚИГА ҲАВОЛА ЭТИШ

ҚАРШИ ТОМОН ВА УЧИНЧИ МАМЛАКАТ ҲУҚУҚИГА ҲАВОЛА ЭТИШ – халқаро хусусий ҳуқуқда чет эл ҳуқуқини қўллаш билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал этиш усулларидан бири бўлиб, унга кўра бир давлатнинг коллизион нормаси орқали чет эл ҳуқуқига ҳар қандай ҳавола этилиши тегишли мамлакатнинг коллизион ҳуқуқига эмас, балки моддий ҳуқуқига ҳавола этиш деб қаралади. Батафсил »

ҚАРШИ ТАРАФ

ҚАРШИ ТАРАФ – ўзларининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мадсадида даъво тақдим этаётган ёки манфаатларини кузлаб даъво тақдим этилган ташкилотлар ва фуқаролар даъвогардир. Даъво талаби қаратилган ташкилотлар ва фуқаролар жавобгардир. Улар ўзаро бир–бирларига қарши тарафлар ҳисобланади. Батафсил »

ҚАРШИ ТАЛАБ

ҚАРШИ ТАЛАБ – фуқаролик шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажаришга қаратилган иштирокчиларнинг бир–бирига (ўзаро) талабларига айтилади. Батафсил »

ҚАРШИ РЕКЛАМА

ҚАРШИ РЕКЛАМА – хўжалик юритувчи субъектнинг ўз рекламаси орқали рақобатчиларнинг мол–мулкига, ишлаб чиқарган маҳсулотларига (кўрсатадиган хизматларига) ва тадбиркорлик нуфузига зиён етказиши мумкин бўлган ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тарқатиши тушунилади. Батафсил »

ҚАРШИ ОФЕРТА

ҚАРШИ ОФЕРТА – фуқаролик ҳуқуқида оферентнинг шартнома тузиш таклифига акцептант томонидан қўшимча ёки ўзгартириш киритган ҳолда ўз таклифини бериши тушунилади. Батафсил »

ҚАРШИ МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ ИЖРОСИ

ҚАРШИ МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ ИЖРОСИ – фуқаролик ҳуқуқий шартномасининг тарафларидан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни бажариши ҳисобланади. Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга хақли. Батафсил »

Амнистия – бағрикенглик ифодаси

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш бўйича янги концепция ҳаётга татбиқ этилиб, фуқароларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳамда маданий ҳуқуқ ва эркинликла­ри тўлақонли ҳимоя қилинмоқда. Буни жиноят қонунчилигини эркинлаштиришга қаратилган чора-тадбирларда ҳам кўриш мумкин. Исло­ҳотлар замирида инсонпарварлик ва бағрикенглик тамойили, жи­ноят содир эт­ган шахсларга нисбатан кечиримли бў­лиш мақсади мужассамдир. Жиноят йў­лига кирган шахсларни жазолаш эмас, балки жиноятга жазонинг муқаррарлигини тушунтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, инсонпарварлик шахс ҳуқуқларини таъминлашда муҳим мезонлардан бири ҳисобланади. Сенат томонидан қабул қилинадиган амнистия актини эса инсонпарварликнинг ... Батафсил »

Юқорига